Latest news

21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  5 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  0 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  28 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  5 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0

Биринчи лига. “Цементчи” – “Ғаллакор”. Превью News

Биринчи лига. “Цементчи” – “Ғаллакор”. Превью

“Цементчи" навбатдаги 10-тур учрашувини Қувасойда Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамиз  “Цементчи" навбатдаги 10-тур учрашувини Қувасойда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманининг  "Ғаллакор"  жамоасига қарши ўтказади. Бўлажак рақибларимиз "Ғаллакор" жамоаси  2003 йилда ташкил топган ва 2012 йилгача турли номлар билан Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларида иштирок этиб келган. 

•  2003 - 2008  йилларда “Ғаллакор”

•  2009 - 2010 йилларда  “Динамо-Ғаллакор”

•  2011- 2013 йиллар “Ғаллакор-Автомобилчи” 

•  2016 йилдан яна “Ғаллакор -Барса”

“Ғаллакор -Барса” жамоаси ушбу мавсум аввалида яна биринчи лига мусобақаларида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Баҳсларга астойдил киришган ғаллаоролликлар ушбу мавсумда муносиб иштирок этишни мақсад қилган кўринади. Ўтказилган 8та учрашувдан 4тасида очко олишга эришгани ҳар қалай дебютант жамоа учун ёмон натижа эмас. 

Жамоа шу кунгача 8та учрашувда майдонга тушиб 4та мағлубият 2та дурранг ва 2 бор ғалаба қозониб 8 очко жамғарган холда мусобақа жадвалининг 12-поғонасини эгаллаб турибди.  Ғаллаоролликлар ўтган учрашувларда рақиблар дарвозасини  7 бор ишғол этиб, ўз дарвозаларидан 11та тўп олиб чиқган.

1-тур “Ғаллакор”  – “Андижон” 1-1

2-тур “Ғаллакор” – “Истиқлол” 0-1

3-тур “Янгиер” – “Ғаллакор” 1-1

4-тур “НБУ Осиё” – “Ғаллакор” 3-0

5-тур “Зомин” – “Ғаллакор” 2-0

7-тур «Ғаллаорол» - «Локомотив-БФК» 1-0

8-тур «Ғаллаорол» - “Хотира-79” 4-1

9-тур “Уздонгжу” – “Ғаллакор” 2-0 

Жамоамиз бугун марказий "Цементчи" ўйингохида Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2017 йил 15-май. Биринчи лига  10-тур

«Цементчи» (Қувасой) – «Ғаллакор» (Ғаллаорол)

Ҳакамлар: С. Абдурахмонов (Тошкент), Х.Набиев (Тошкент), С.Нишонбоев(Тошкент),  

Назоратчи: Ш.Бозоров (Наманган).

Ушбу баҳсда жамоамизга омад тилаймиз!


"Цементчи" матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика