Latest news

15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  3 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  0 14:14"Ливерпуль" собиқ футболчиси БАА учинчи дивизиони жамоасида ўйнайди  3 13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  1 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  8 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  7 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1

Биринчи лига. Бугунги ўйинлари олдидан тахминингиз қандай? News

Биринчи лига. Бугунги ўйинлари олдидан тахминингиз қандай?

Бугун биринчи лиганинг 17-турига старт берилади. “Шарқ” минтақасида 2та, “Ғарб”да эса 3та ўйин бўлиб ўтади.

Хўш, жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти қандай? Қуйида шунга тўхталиб ўтамиз.

“Шарқ” минтақаси

“Оқ-тепа” – “Ёзёвон-Лочинлари”
Чемпионат пешқадами “Оқ-тепа” ўз майдонида ҳар қандай рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш билан бир қаторда, осонлик очко улашмайди. Боз устига уларнинг рақиби дебютант “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасидир. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида тошкентликлар сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Катта эхтимол билан бугун ҳам “Оқ-тепа”нинг имкониятини юқори баҳолаймиз. “Ёзёвон-Лочинлари”дан эса сенсация кутиб қоламиз.
Имкониятлар 70х30.   

“Косонсой” – “Бунёдкор-2”
Косонсойликлар ҳам ўз майдонидаги ўйинларни ютиб, мухлисларини қувонтиришга уринади. Лекин бугун уларни жиддий қаршилик кутиб турибди. Боиси “Бунёдкор-2” водийдаги сафар ўйинларида муносиб курашмоқда. Биринчи даврада Тошкентда кечган баҳсда “Косонсой” 2:1 ҳисобида зафар қучганди.
Имкониятлар 60х40.

“Ғарб” минтақаси

“Шердор” – “Обод”

Молиявий жиҳатдан катта муаммоларга дуч келаётган Самарқанднинг “Шердор” жамоасининг чемпионатдаги иштироки ҳам мухлислари кутганчалик бўлмаяпти. Сайфулло Шарипов шогирдлари бугун чемпионат етакчиси Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши майдонга чиқади. Катта эхтимол билан бугун меҳмонлар сафардан ғалаба билан қайтади деган тахминимиз бор. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги тўқнашувида “Обод” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар 40х60.

“Машъал-2” – “Зомин”
Муборакдаги ўйин ҳам қизиқарли кечиши табиий. Дилшод Андаев бошқарувидаги “Машъал-2” осонликча таслим бўлмайди. Лекин “Зомин” ҳам сафардан ижобий натижа билан қайтишни кўзлаши аниқ. Чемпионатдаги илк учрашувда зоминликлар ўз майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Кўрамиз бугун кимнинг омади чопаркин.
Имкониятлар 50х50.

“Орол” - “Хоразм”
Нукусда ҳар қандай рақибга осон бўлмаслиги турган гап. Мухлисларнинг далдаси ҳам жамоа ғалабасини таъминловчи асосий омил бўлиши шубҳасиз. Неъматулла Қутибоев бошқарувидаги жамоа бугун “Хоразм”ни мағлуб этишга уринади. Бизнингча улар мақсадига эришади. Урганчликлар ўз майдонидаги илк учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Имкониятлар 60х40.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика