Latest news

23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  0 23:03Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" - "Ал Аҳли" ҳамда "Ал Оруба" - "Ал Насср" учрашувлари асосий таркиблари маълум!  0 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  13 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  5 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  2 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  0 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  13 18:36Эрон чемпионати. "Фулад" йирик ҳисобда имкониятни бой берди, Ўткир Юсупов 90 дақиқа ўйнади  9 18:18Хави – МЮ бош мураббийи?!  24 17:57Суперлига. 2-тур учрашувларининг бошланиш вақти эълон қилинди  3 17:34Расман: Ўзбекистон МТЖ футболчиси Қозоғистонда ўйнайди  4

Биринчи лига. Бугунги ўйинлардан олдин кимнинг имконияти юқори? News

Биринчи лига. Бугунги ўйинлардан олдин кимнинг имконияти юқори?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичи доирасидаги 4-тур ўйинлари старт олади.
Ўйинлардан олдин қайси жамоаларнинг имкониятлари юқорироқлигини тахмин қилиб кўрамиз.

“Зомин” – “Хотира 79”
Бу иккала жамоа ҳам иккинчи босқични кўнгилдагидек ўтказа олишмаяпти. Бунга бир қанча сабаблар бўлиши мумкин. Лекин уйчилик футболчилар ўтган турда сафарда очко олишга муваффақ бўлдилар. Бу ҳам уларга далда бўлиши мумкин. "Зомин" эса аввалги турда иккита ўйинчиси қизил карточка олганлиги боис, бугунги турда майдонга туша олмайди. Бу учрашув қизиқарли ўтиши кутиляпти.
Имкониятлар: 60-40

"Орол" - "Оқтепа"
Нукусдаги учрашувга қизиқиш жуда юқори. "Орол" аввалги турда дуранг натижа қайд этганди. Бу турда муҳлисларига ғалаба тортиқ этишга ҳаракат қилса ажаб эмас. Рақиб ҳам анойи жамоалардан эмас. "Оқтепа" ҳам бу турда натижа учун майдонга тушади. Тошкентликларни жиддий синов кутиб турибди деб бемалол айта оламиз.
Имкониятлар: 50-50

"Хоразм" – “НБУ Осиё"
Бу учрашув ҳам кўпчилик муҳлисларни қизиқишларига сабаб бўлиши мумкин. Чунки иккала жамоа ҳам тенг кучли деб бемалол айта оламиз. Биринчи лига жамоалари ўз уйларида сафардагига қараганда ишончли ўйин намойиш этишларини ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, "Хоразм" бугун фақат ғалаба учун майдонга тушади. Улар учун ғалабалар жуда керак. Тошкентликлар ҳам тажрибали ўйинчилари эвазига натижа кўрсата олишади деб ўйлайман.
Имкониятлар
: 50-50

"Шўртан" - "Қўқон-1912"
Шубҳасиз турнинг марказий учрашуви Ғузорда бўлиб ўтади. У ердаги ўйингоҳ чиройли ўйинларни соғиниб қолган бўлса керак. Стадион мухлислар билан тўлса керак деб ўйлайман. Чиройли, шиддатли баҳсларга бой кечадиган учрашув ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмайди деб ўйлайман.
Имкониятлар: 60-40

"Машъал2" - "Обод"
Бу жамоалар ўртасидаги баҳс ҳам бошқа учрашувларникидан фарқ қилмайди. Шиддатни ва қизиқарлиликни бемалол тақдим этиб бера олади. Ёшлардан иборат жамоага қарши баҳсда тошкентликларга осон бўлмаслиги аниқ.
Имкониятлар: 50-50
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика