Latest news

01:55"Челси" "Бетис"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Конференциялар лигасида ғолиб чиқди!  28 01:45U21 биринчилиги. "Сўғдиёна" "Бухоро"ни, "Навбаҳор" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  1 01:01Килиан Мбаппе "Реал"даги биринчи мавсумини баҳолади  3 23:31Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Францияга қарши ўйин олдидан йиғинларни бошлади  1 22:47“CAFA U-17 Championship 2025”. Ўзбекистон ўсмирлари Эронга қарши фантастик камбэк қайд этиб, финалга йўл олишди!  10 22:24Ямал "Барса" сафида 2031 йилгача ўйнайди! Супер юлдузнинг янги шартномаси ҳақида (мутолаа учун)  8 21:49"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб олишни истамоқда. Футболчи ҳам рози  2 21:25Лаутаро Мартинес "Барселона"га қарши жароҳат билан ўйнаганини айтиб берди  2 21:02Миллий терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлидаги охирги йиғинни бошлади  6 20:42"Ман Юнайтед" Малайзиядаги йиғинда Жануби-Шарқий Осиё юлдузлар жамоасига ютқазди  2 20:20Марадона мухлислари футболчининг ўлимида айбланаётган шифокорга ҳужум қилишди  3 20:05Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ   6 19:45Игорь Сергеев: "Астойдил тайёрланамиз ва шунга монанд жанг қиламиз"  27 19:35Ислом Тўхтахўжаев: "БААдан байрамона кайфиятда қайтиш насиб қилсин"  12 19:25Францияга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1

Биринчи лига. 9-тур статистикаси News

Биринчи лига. 9-тур статистикаси

24-26 сентябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, иккинчи давра ўйинлари бошланди. Одатдагидек бўлиб ўтган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
МЕЗБОНЛАР УЧУН АТАЛГАН ТУР ЁХУД САФАРДА БИРГИНА “ШЎРТАН” ЮТДИ!

9-тур мезбон жамоалар учун омадли якунланди. Сафарда биргина “Шўртан”нинг омади чопди. “Хотира-79”нинг жиддий қаршилигига дуч келган ғузорликлар якунда 4:2 ҳисобида зафар қучди.

9-тур. 24 сентябрь (чоршанба)
“Истиқлол” – “Орол” 2:1.
“Пахтакор2” – “Хоразм” 2:1.
“УзДонгЖу” – “Машъал-2” 3:1.
“Хотира-79” – “Шўртан” 2:4.
“Обод” – “Ғаллакор-Автомобилчи” 6:1.
“Қўқон-1912” – “Зомин” 5:1.

26 сентябрь (жума)
“Оқ-тепа” – “Аланга” 2:1.
“НБУ-Осиё” – “Шердор” 3:0

ГОЛЛАР
* Мазкур турнинг бўлиб ўтган 8та ўйинида жами 36та гол кузатилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4,5тадан гол демакдир.  
* Биринчи бўлимда киритилган голлар сони 9тани ташкил этди.
* Учрашувларнинг иккинчи тайми эса голларга бой бўлди. Чунки мухлислар яна 25та голга гувоҳ бўлди.
* Киритилган голларнинг 26таси мезбонлар ҳисобига ёзилди.
* Қолган 10та голни меҳмон жамоалар киритган.
* Турнинг энг тезкор голи 2-дақиқада киритилди. “Хоразм” ҳужумчиси Низом Норов айнан ушбу дақиқада “Пахтакор-2” дарвозасини ишғол этишга эришди.
* Турнинг энг сўнгги голи 90+3-дақиқада киритилган. “Оқ-тепа” аъзоси Берумий Абдунабиев “Аланга” дарвозасига иккинчи голини киритиб, жамоасига уч очко келтирди.
* 7та дубл! Голларга бой бўлган турда битта учрашувда иккитадан гол урган футболчилари сони ҳам нисбатан кўпроқни ташкил этди.
* Дубл қайд этган футболчилар:
Темур Толипов – “Пахтакор-2”
Виктор Клишин – “Шўртан”
Абдурасул Комилов – “УзДонгЖу”
Санжар Тўрақулов – “Обод”
Нодир Мавлонов – “Обод”
Берумий Абдунабиев – “Оқ-тепа”
Носир Эронов – “НБУ-Осиё”
* Шунингдек ушбу турда пенальтилар сони 8тани ташкил этди.
* Ундан 5таси аниқ амалга оширилган бўлса, қолган 3таси ноаниқ тепилган.
* “Хотира-79” – “Шўртан” баҳсида ҳар икки томон дарвозасига биттадан пенальти белгиланган.
* Қолган 11 метрлик зарбалари битта ўйинда биттадан амалга оширилган.
* Пенальти тепган футболчилар:
Шаҳбоз Жумабоев – “УзДонгЖу” – ноаниқ.
Отабек Ҳайдаров – “Қўқон-1912” – ноаниқ.
Маъмур Султонов – “Истиқлол” – ноаниқ.
Берумий Абдунабиев – “Оқ-тепа” – аниқ.
Санжар Тўрақулов – “Обод” – аниқ.
Абдураззоқ Жўраев – “Хотира-79” – аниқ.
Виктор Клишин – “Шўртан” – аниқ.
Темур Толипов – “Пахтакор-2” – аниқ.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Обод” бўлди, 6та!
* “Ғаллакор-Автомобильчи” эса бу борада аксинча натижа қайд этишда давом этмоқда. Ғаллаоролликлар бу сафар ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборган.
 
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар ушбу турда жами 35та ўйинчини сариқ карточка билан “сийлади”.
* Ҳар бир ўйинга ўртача миқдорда 4,375тадан огоҳлантириш демакдир.
* Биринч бўлимда сариқ карточкалар сони 10тани ташкил этган.
* Иккинчи таймда эса яна 25 нафар футболчи огоҳлантирилган.
* Мезбон жамоаларнинг 14та ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилган.
* Қолган 21та сариқ карточка эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* “Оқ-тепа”, “Обод” ва “Пахтакор-2” ушбу турда бирорта ҳам огоҳлантириш олмасдан бошқаларга намуна кўрсатишди.
* Турнинг энг тартибсиз жамоаси “Машъал-2” бўлди. Муборакликларнинг 5та ўйинчисига сариқ 2тасига қизил карточка кўрсатилган.
 

МУХЛИСЛАР
* 9-турнинг бўлиб ўтган 8та ўйинига жами 5833 нафар томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 729тадан мухлис тўғри келмоқда.
* Энг кўп ишқибоз кирган учрашув “Қўқон-1912” – “Зомин” бўлди.
* Аксинча энг кам мухлис “НБУ-Осиё” – “Шердор” баҳсида кузатилди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Истиқлол» – «Орол» – 2:1. 105 томошабин.
«Пахтакор-2» – «Хоразм» – 3:1. 251 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Машъал-2» – 3:1. 356 томошабин.
«Хотира-79» – «Шўртан» – 2:4. 365 томошабин.
«Обод» – «Ғаллакор-Автомобильчи» – 6:1. 87 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Зомин» – 5:1. 4560 томошабин.
«Оқ-тепа» - «Аланга» – 2:1. 87 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Шердор» – 3:0. 22 томошабин.


#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Шўртан23201274 - 146061
2Қўқон-191223172454 - 223253
3Оқ-тепа23144549 - 321746
4Обод23142744 - 291544
5УзДонгЖу231211035 - 31437
6НБУ-Осиё23114844 - 341037
7Машъал-2231031020 - 33-1333
8Орол23941027 - 25231
9Зомин2386931 - 31030
10Пахтакор-223841140 - 49-928
11Хоразм2377929 - 34-528
12Аланга23741229 - 41-1225
13Шердор23651215 - 40-2523
14Истиқлол23711546 - 57-1122
15Хотира-7923551329 - 46-1720
16Ғаллакор Автомобилчи23131925 - 73-486


10-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР

Бугун навбатдаги турга старт берилади. Мухлислар ушбу оқшом 6та ўйинга гувоҳ бўлишса, қолган икки учрашув душанба куни ўтказилади. 10-турнинг марказий учрашуви Андижонда кечади. Шунингдек “Пахтакор-2” – “Орол” баҳси ҳам жангавор руҳ остида ўтса керак.

10-тур. 27 сентябрь (шанба)
16:00. “Истиқлол” – “Хоразм”
16:00. “Пахтакор-2” – “Орол”
16:00. “УзДонгЖу” – “Шўртан”
16:00. “Хотира-79” – “Машъал-2”
16:30. “Қўқон-1912” – “Ғаллакор-Автомобилчи”

28 сентябрь (якшанба)
16:00. “Обод” – “Зомин”
29 сентябрь (душанба)
“Оқ-тепа” – “Шердор”
“НБУ-Осиё” – “Аланга”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика