Latest news

23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  2 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  7 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  2 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1

Биринчи лига. 2-тур олдидан News

Биринчи лига. 2-тур олдидан

Эртага биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалининг энг юқори поғонасида бораётган “Машъал” навбатдаги турни ҳам сафарда ўтказади. Муборакликлар Тошкентда “Оқтепа” меҳмони бўлишади. Олий лигага чиқиш учун даъвогарлардан бири бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Хоразм” билан куч синашади. Учинчи ўринда бораётган “Зарафшон-ПФК” эса “Янгиер” ўрнига қўшилган “Истиқлол” билан куч синашиб кўради. Қуйида эртанги баҳслар олдидан имкониятлар борасида тўхталиб ўтамиз.

2-тур. 15 август, пайшанба
«Истиқлол» (Тошкент) – «Зарафшон-ПФК» (Навоий)
Ҳакам:
Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Имкониятлар: 50-50
“Истиқлол” ўтган турда йирик ҳисобда зафар қучди. Қизиғи, “Зарафшон-ПФК” ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Гарчи “Истиқлол” бу турни яна ўз майдонида ўтказса-да, зарафшонликлар билан кечадиган баҳсда осон бўлмайди. Шу боис имкониятларни тенг деб баҳоладик.

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Регистон» (Самарқанд)
Ҳакам:
А. Рубаков (Тошкент)
Имкониятлар: 70-30
“НБУ-Осиё”нинг ўтган турда йирик ҳисобда ютқазиб қўйиши жамоани эсанкиратиб юборган бўлиши табиий. Шу боис Мухтор Қурбонов шогирдлари тезда ўзларига келиб олишлари учун ҳам “Регистон”ни мағлуб этишга ҳаракат қилишади. Бу ўйинда “банкчилар”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Спартак» (Бухоро)
Ҳакам:
Н. Қосимов (Қарши)
Имкониятлар: 50-50
Иккаласи ҳам ёш ва курашга чанқоқ жамоа. Бу йил айниқса, Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” чиройли ўйин намойиш этяпти. Ўз навбатида “Пахтакор-2”дан ҳам ҳар нарсани кутса бўлади. Назаримизда, мазкур курашда имкониятлар тенг.

«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакам:
И. Гармашов (Тошкент)
Имкониятлар: 40-60
“Машъал” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шу боис жамоа олдига ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Албатта, “Оқтепа”нинг ўз майдонида енгилмас эканлигини биламиз, аммо салоҳият жиҳатдан “Машъал”нинг устун эканлигини унутмайлик.

«Андижон» (Андижон) – «Хоразм» (Урганч)
Ҳакам:
О. Тўйчибоев (Тошкент)
Имкониятлар: 60-40
“Андижон” аввалги турда “Орол” дарвозасига еттита тўп киритишнинг уддасидан чиқди. “Хоразм” эса кичик шов-шувни юзага келтириб, “Қўқон-1912” устидан ғалаба қозонди. Аммо навбатдаги беллашувда урганчликларга осон бўлмайди, чунки “Андижон” муддатидан олдин олий лигага чиқишга ҳаракат қилмоқда.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Орол» (Нукус)
Ҳакам:
Б. Юлчараев (Гулистон)
Имкониятлар: 65-35
“Қўқон-1912”нинг аввалги баҳсда ютқазиб қўйгани кутилмаган ҳолатмиди ё йўқми, буни эртага билиб олишимиз мумкин. “Орол”нинг имкониятлари маълум, жамоа бир амаллаб мавсумни ўтказмоқда. Бу жамоа кўпинча уй учрашувларида очко олишга ҳаракат қилади.

«Косонсой» (Косонсой) – «Шердор» (Самарқанд)
Ҳакам
: А. Раҳимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Турнир жадвалида бир-бирига яқин поғоналарда бораётган жамоалар баҳси. Савияси бир-бирига яқин жамоалар ўртасидаги учрашувда имкониятлар тенг баҳоланмоқда. Шу боис ким ғалаба қозонишини олдиндан тахмин қилиш қийин.

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «Аланга» (Косон)
Ҳакам:
Ш. Ҳакимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Косоннинг “Аланга” гарчи охирги ўринларни эгаллаб турган бўлса-да, бош мураббий Дилшод Андаев футболчиларни сафар ўйинларига қандай тайёрлашни билади. “Аланга” ўтган турда яхши тўп сурган бўлишига қарамай, охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Лекин “Чуст-Пахтакор”нинг ўз майдонида тўп суришини ҳам унутмайлик.

Хайрулла Холиқов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика