Latest news

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  98 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Биринчи лига. 13-тур олдидан тахминингиз қандай? News

Биринчи лига. 13-тур олдидан тахминингиз қандай?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич 13-тур ўйинларига старт берилади.
Бўлажак баҳслар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини шахсий фикрларимизга асосланиб тахмин қилиб ўтамиз.
   
“Истиқлол” – “Аланга”. 40х60.
Ўтган турда “Истиқлол” техник ғалабага эришганди. Унинг бугунги рақиби “Аланга”эса мағлубиятга учраган. Мазкур учрашувда меҳмонларнинг уч очкога бўлган имконияти бироз юқоридек кўринмоқда. Лекин майдон эгалари ҳам мағлуб бўлмасликка уриниши турган гап.

“Пахтакор-2” – “Шердор”. 60х40.
Майдлон эгаларининг кайфиятини яхши деса бўлади. Боиси Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўтган турда “Ғаллакор-А”ни ўз майдонида мағлуб этиб қайтганди. “Шердор” эса аксинча ўз майдонида рақибига очко улашган. Шу боис бугун “Пахтакор-2”нинг уч очкога бўлган имконияти бироз юқоридек. Лекин футболда, айниқса биринчи лигада ҳамма нарса бўлиши мумкин.
   
“УзДонгЖу” – “Ғаллакор-Автомобилчи”. 90х10.
Андижонликларинг ғалабага бўлган имконияти юқори. Иккинчи босқичда бирорта ҳам ғалаба қозона олмаган “Ғаллакор-А”нинг “бўёқчилар” майдонидан очко билан қайтиши жуда қийин. Чунки мезбонлар ўз майдонида осонликча таслим бўлмасдан келмоқда. Яна ким билади дейсиз.  

“Хотира-79” – “Зомин”. 50х50.

Бу ўйинда ҳар икки жамоанинг ҳам ғалаба қозонишга бўлган имконияти тенг. Катта эхтимол билан зоминликларнинг очко йўқотмаслигини таҳмин қиламан. Чунки уйчиликлар охирги пайтларда жуда бўш кўринмоқда. Бу жамоа ҳам ғалаба қозонмай қўйди.

“Обод” – “Машъал-2”. 70х30.
Лига дебтанти “Обод” сафарда очко билан қайтаётган бир пайтда унинг ўз майдонида мағлубиятга учрашини таҳмин қилиш ноўрин бўлса керак. Шу боис тошкентликлар бугунги учрашувда ҳам уч очкога бўлган имкониятини юқори баҳоладик. Лекин “Машъал-2”дан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин. Эхтимол муборакликлар сенсация қайд этар.  

“Қўқон-1912” – “Шўртан”. 50х50.

Шубҳасиз турнинг марказий учрашувидир. Бўлажак ўйинга қизиқиш катта. Шахсан ўзим ҳам Қўқонга бориб, ўйинни бевосита стадиондан туриб кузатмоқчиман. Бугун қўқонлик ишқибозлар севимли жамоасидан фақат ғалаба кутмоқда. Чунки бугун уч очко қўлга киритилса, олий лигага бир қадам қолади. Буни айни дамда “Қўқон-1912” футболчилари ҳам жуда яхши тушуниб турган бўлса ажаб эмас. Элита йўлланмасини қўлга киритган “Шўртан” ҳам бугун ғалаба учун ўйнаши аниқ. Чунки бош мураббий Мухтор Қурбонов сайтимизга берган интервьюсида жамоасининг бу йил 1-ўринни эгаллаши муҳим эканлигини таъкидлаганди.  

16 октябрь (пайшанба)
“Оқ-тепа” – “Орол”. 50х50.

Мазкур учрашувда ҳам имкониятлар тенг. Гарчи “Оқ-тепа” ўз майдонида ўйнасада, рақиб жамоа “Орол” ҳам осонликча таслим бўлмаслиги аниқ. Шахсан бизда нукусликларнинг тиришқоқлиги илиқ таассурот қолдирди. Лекин эртага Фурқат Эсонбоев жамоаси ҳам ўз майдонида очко йўқотмасликка уриниши турган гап.   

“НБУ-Осиё” – “Хоразм”. 70х30.
Бизнингча “банкирлар” мағлуб бўлмайди. Акс холда жамоа турнир жадвалида янада пасайиб кетади. Лекин урганчликларга ҳам очко жуда зарур. Чунки Вали Султонов жамоаси ортда қолган баҳсларда мухлисларини қувонтира олмади. Лекин эртага “НБУ-Осиё”ни ютишини таҳмин қиламиз.

Бу шунчаки бизнинг шахсий тахминларимиз. Қолганини эса ўйиндан сўнг билиб оламиз.

Агарда ушбу тахминларимиз қайсидир клуб вакилини қониқтирмаган бўлса, олдиндан узур сўраймиз ва барча жамоага омад тилаб қоламиз.

Исломбек Рустамбеков.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика