Latest news

15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  1 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  1 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  25 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  3 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   2 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   8 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   1 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  7 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  7 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10

Биринчи лига. 12-тур статистикаси News

Биринчи лига. 12-тур статистикаси

8-9 октябрь кунлари биринчи лиганинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса навбатдаги турга старт берилади. Одатдагидек, бўлиб ўтган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ЗОМИН”НИНГ ХАТОСИ ТАЙЁР ҒАЛАБАНИ БАРБОД ҚИЛДИ ЁХУД “ШЎРТАН” ОЛИЙ ЛИГАНИ РАСМИЙЛАШТИРДИ
Ортда қолган турда бўлиб ўтган баҳсларга қисқача тўхталиб ўтамиз. Ўз майдонида Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилган “Зомин” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо якунда бу чиппакка чиқарилди. Боиси зоминликлар сариқ карточкаси 4тага етган ўйинчисини майдонга тушириб юборган. Бу эса “Истиқлол”га техник ғалаба келтирди. Шу тариқа “Зомин” ҳисобидан 3 очко олиб ташланди. 

Иккинчи босқичда мухлисларини ажаблантириб келаётган “Ғаллакор-Автомобильчи” ҳамон ғалаба нималигини билмай келмоқда. Чоршанба оқшомида “Пахтакор-2”ни қабул қилган ғаллаоролликлар гарчи учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришган бўлсада, кейинчалик ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юбориб, мағлубиятга учради.
Вали Султонов жамоаси “Хоразм” ҳам барқарорликка эришиши қийин кечмоқда. Урганчликлар бу сафар мағлуб бўлди.  

Ўтган турда ўз майдонида очко йўқотган “Орол” бу сафар ғалабага эришди. “Хотира-79”нинг аслида ҳам меҳмонда уч очко билан қайтишига ишониш қийин эди.

Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси 12-турга келиб олий лигани расмийлаштирди. “Оқ-тепа”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган ҳолда, жорий мавсумдаги вазифасини бажарди.

“Машъал-2” ўз майдонида “НБУ-Осиё”ни қабул қилди. Учрашувда эса ҳисоб очилмади ва томонлар ўзаро дурангга имзо чекди.

 “Обод” олий лигага чиқишни кўзлаётган “Қўқон-1912”ни ортидан қувишда давом этмоқда. Хайрулла Абдиев бошчилигидаги тошкентликлар бу сафар “Шердор” майдонига сафар уюштириб ғалабага эришди.

Косонда сенсация юз беришига бир баҳя қолди. Сабаби “Аланга” – “Қўқон-1912” учрашувида биринчи бўлиб мезбонлар ҳисобни очишга эришди. Орадан 15-20 дақиқа ўтгач эса меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга эришди ва кейинроқ яна иккита гол киритиб, ғалабани ўз томонларига оғдириб олишди.
   
 12-тур. 8 октябрь (чоршанба)
“Зомин” – “Истиқлол” – /+
Ғаллакор-Автомобилчи” – “Пахтакор-2” 1:2
“Хоразм” – “УзДонгЖу” 1:2
“Орол” – “Хотира-79” 2:1
“Шўртан” – “Оқ-тепа” 3:1
“Машъал-2” – “НБУ-Осиё” 0:0
9 октябрь (пайшанба)
“Шердор” – “Обод” 1:2
“Аланга” – “Қўқон-1912” 1:3

ГОЛЛАР
* Ушбу турда киритилган умумий голлар сони 20тани ташкил этди.
* Ҳар бир ўйинга ўртача 2,5тадан гол демакдир.
* Мезбонлар томонидан урилган голлар 9та.
* Меҳмонлар ҳисобига эса 11 гол ёзилди.
* Биринчи бўлимда киритилган умумий голлар сони 4тани ташкил этди.
* Иккинчи бўлимда эса яна 16та тўп киритилгани қайд этилган.
* Бундан кўриниб турибдики, учрашувларнинг иккинчи тайми нисбатан голларга бой бўлган.
* Турнинг энг тезкор голи 4-дақиқада содир бўлди. “Хотира-79” ҳимоячиси Ғуломжон Отавалиев ушбу дақиқада ўз дарвозасига кутилмаганда тўп киритиб юборди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи 86-дақиқада киритилди. “Қўқон-1912” ҳужумчиси Дониёр Усмонов ушбу дақиқада “Аланга” дарвозасига ўзининг иккинчи, жамоасининг учинчи голини киритди.
* 2та дубл! Виктор Клишин ва Дониёр Усмонов ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди.
* 4та пенальти! Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.
* Феҳруз Салоҳитдинов (“УзДонгЖу”), Виктор Клишин (“Шўртан”), Берумий Абдунабиев (“Оқ-тепа”), Дилшод Исоқулов (“Шердор”) бу борада нуқтадан адашмади.
* 2та автогол! Қизиғи уларнинг иккиси ҳам битта учрашувда юз берди. Аввалига “Хотира-79” ҳимоячиси Ғуломжон Отавалиев ўз дарвозасига тўп киритиб юборган бўлса, кейинроқ “Орол” аъзоси Ислом Сейтназаров ҳам автогол муаллифига айланди.
 
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 33та сариқ карточка!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4,125тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг футболчиларидан 17таси огоҳлантирилган.
* Қолган 16та сариқ карточка эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Биринчи бўлимдаги сариқ карточкалар сони 11тани ташкил этди.
* Иккинчи таймда эса яна 22та ўйинчи огоҳлантирилган.
* Бундан кўриниб турибдики, учрашувларнинг иккинчи бўлими асабий ва кескин курашларга бой тарзда кечган.
* “Аланга” – “Қўқон-1912” баҳсида бош ҳакам Дониёр Досанов бирорта ҳам футболчига карточка кўрсатмагани эътиборга моликдир.
* Шунингдек ушбу турда “УзДонгЖу” футболчилари ҳам карточка олмаган. Мазкур жамоалар ушбу турда бу борада бошқаларга ўрнак бўлди.
* “Машъал-2” – “НБУ-Осиё” баҳси эса аксинча карточкаларга бой бўлди. Бош ҳакам Даулетбой Жалимов мезбонларнинг 3 нафар ўйинчисини, меҳмонлардан эса 5та футболчини сариқ карточка билан сийлади.
* 3та четлатиш! Икром Ибрагимов (“НБУ-Осиё”), Суҳроб Саримсоқов (“Зомин”) ҳамда Расул Раҳмонбердиев (“Истиқлол”) ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди ва майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.   

МУХЛИСЛАР
* 12-тур ўйинларига мухлислар ташрифи умумий миқдорда 5636тани ташкил этди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 704тадан томошабин демакдир.
* Мухлислар ташрифи борасида Ғарбда “Орол” бир неча турдан буён пешқадам бўлиб келмоқда. Бу сафар ҳам Нукусдаги ўйинга нисбатан кўп ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Бу борада ҳар галгидек “Шердор” “фаоллик” кўрсатмоқда.   
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Зомин» – «Истиқлол» – 4:1. 453 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Пахтакор-2» – 1:2. 103 томошабин.
«Хоразм» – «УзДонгЖу» – 1:2. 506 томошабин.
«Орол» – «Хотира-79»  – 2:1. 2247 томошабин.
«Шўртан»  – «Оқ-тепа»  – 3:1. 1875 томошабин.
«Машъал-2»  – «НБУ-Осиё»  – 0:0. 157 томошабин.
«Шердор» – «Обод» – 1:2. 77 томошабин.
«Аланга» – «Қўқон-1912» – 1:3. 218 томошабин.


ТУРНИР ЖАДВАЛИ

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Шўртан26231282 - 156770
2Қўқон-191226202467 - 244362
3Обод26172754 - 312353
4Оқ-тепа26164658 - 362252
5УзДонгЖу261411138 - 34443
6НБУ-Осиё261151044 - 38638
7Машъал-2261141124 - 37-1337
8Орол261041229 - 28134
9Пахтакор-2261041243 - 52-934
10Зомин26961133 - 35-233
11Хоразм26881033 - 38-532
12Истиқлол26911649 - 59-1028
13Аланга26841432 - 48-1628
14Шердор26651516 - 53-3723
15Хотира-7926561533 - 52-1921
16Ғаллакор Автомобилчи26132227 - 82-556

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
13-тур. 15 октябрь (чоршанба)

“Истиқлол” – “Аланга”
“Пахтакор-2” – “Шердор”
“УзДонгЖу” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“Хотира-79” – “Зомин”
“Обод” – “Машъал-2”
“Қўқон-1912” – “Шўртан”
16 октябрь (пайшанба)
“Оқ-тепа” – “Орол”
“НБУ-Осиё” – “Хоразм”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика