Latest news

13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  0 12:58"Хоразм" – "Навбаҳор" ўйини қаерда ўтади?  2 12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  5 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  15 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  6 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  3 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  21 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  8 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  20 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1

Биринчи лига. 11-тур олдидан нима дейсиз? News

Биринчи лига. 11-тур олдидан нима дейсиз?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 11-тур ўйинларига старт берилади. Бўлажак учрашувлар олдидан тахминларингиз қандай?
Сенсация кўрамизми? Кимнинг имкониятини юқори кўрмоқдсиз?

Қуйида шахсий фикрларим билан ўртоқлашаман.

5 октябрь (якшанба)
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Истиқлол”. 50х50.

Мезбонларда иккинчи босқичдаги илк ғалабасини танътана қилиш учун жуда яхши имконият мавжуд. Ғаллаоролликлар мухлислар ҳаққи-ҳурмати учун ҳам бугун ютмаса бўлмайди. Лекин “Истиқлол” ҳам сафардан очко билан қайтишга уринади. Имкониятларни эса тенг баҳолаган бўлардик.

“Зомин” – “Пахтакор-2”. 70х30.
Зоминликларнинг ғалабага бўлган имконияти юқорироқ кўринмоқда. Сабаби бу жамоа ўз майдонида осонликча рақибига очко улашадиганлардан эмас. Охирги турлардаги мағлубиятлардан кейин “Зомин” футболчилари керакли хулоса чиқариб олган бўлса керак. Аммо “Пахтакор-2” ҳам жиддий курашади. Барибир мезбонлар ютса керак деган таҳминда қоламиз.
 
“Орол” – “УзДонгЖу”. 70х30.

Шахсан ўзим бу икки жамоанинг Андижонда ўтган ўйинига гувоҳ бўлгандим. Нукусликлар ёмон таассурот қолдирмаган. Сўнгги дақиқаларда киритилган гол, якунда “УзДонгЖу”га ғалаба келтирганди. Менимча бугун “Орол” ютади. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради деган ибора бор. Бугун айнан нукусликлар маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида ғалаба қозонса керак деб ўйлайман.

“Хоразм” – “Хотира-79”. 60х40.
Мазкур учрашувдан ҳар қандай натижа кутиш мумкин. Урганчликлар ўтган турда сафарда ғалаба қозонган. Кайфият ҳам шунга яраша яхши дейиш мумкин. “Хотира-79” эса иккинчи босқичда ўзгарди, қолди. Лекин уйчиликлар бугун Урганчда очко жамғариш учун ўйнаши табиий. Кутилмаган битта гол, ўйин тақдирини ҳал этиб қўйиш мумкин.  

“Машъал-2” – “Оқ-тепа”. 50х50.
Муборакликларнинг ўйини ёмон эмас. Ёшлар нисбатан тажрибали бўлган рақибларига қарши кечаётган баҳсларда чўчимаяпти. Бугун “Машъал-2”ни ўзига хос имтиҳон кутиб турибди десак муболаға бўлмас. “Оқ-тепа”га ҳам осон бўлмайди. Ҳар икки жамоанинг ҳақиқий кучини бугунги ўйин кўрсатиб берса ажаб эмас.

“Шўртан” – “НБУ-Осиё” 70х30.
Ғузорликлар устози Мухтор Қурбонов бугун собиқ жамоасига қарши ўйинчиларини пухта тайёрлаган бўлиши керак. Мазкур учрашувда “Шўртан”нинг ғалабага бўлган имкониятини юқори баҳолаган бўлсамда, лекин “НБУ-Осиё”дан сенсация қайд этишини ҳам кутяпман. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

6 октябрь (душанба)
“Аланга” – “Обод. 50х50.

Душанба куни турнинг яна икки ўйини бўлиб ўтади. “Аланга” – “Обод” баҳс турнинг марказий учрашувидир. Қизиқарли ўйин бўлади. Жамоаларнинг ғалабага бўлган имконияти ҳам бир хил. Қолганини ўйин кўрсатади.

“Шердор” – “Қўқон-1912”. 40х60.
Майдон эгалари гарчи бор кучи билан ҳаракат қилиб жиддий курашсада, қўқонликларнинг ғалабага бўлган имконияти барибир юқори. Чунки таркиб ва умуман бугунги тайёргарлик борасида олиб қарайдиган бўлсак, Рустам Абдуллаев бошқарувидаги “Қўқон-1912” кучли. Қолаверса олий лигага чиқиш учун курашаётган жамоанинг хоҳ уйда бўлсин, хоҳ
сафарда очко йўқотишга ҳаққи йўқ.

Бу менинг шахсий тахминларим эди. Қолганини ўйин кўрсатиб беради. Агарда тахминларимиз қайсидир клуб расмийларини қониқтирмаган бўлса, олдиндан узур сўраймиз ва барча жамоага омад тилаб қоламиз. Саломат бўлинг!

Исломбек Рустамбеков.
 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика