Latest news

07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  0 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  3 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  26 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1

Биринчи лига. 10-тур якунлари News

Биринчи лига. 10-тур якунлари

Куни кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига баҳслари 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди. Қуйида 10-тур статистикалари билан таништириб ўтамиз.


10-турда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди.

"Нурафшон" - "Янгиер" 0:3

"Машъал-2" - "Нбу Осиё" 0:2

"Цементчи" - "Ғаллаорол" 1:1

"УзДонгЖу" - "Зомин" 1:1

"Норин" - "Андижон" 1:3

"Ёзёвон-Лочинлари" - "Истиқлол" 1:3

"Орол" - "Сурхон" 1:5

"Хоразм" - "насаф-2" 1:0

"Хотира-79" - "Локомотив-БФК" 2:1



Турнинг муҳим воқеалари

-  Ушбу турда дарвозаларга жами 27та тўп киритилди: 8та мезбонлар, 19та меҳмонлар рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

-  Ушбу турда энг кўп гол “Орол” – “Сурхон” 1:5 учрашувида киритилди.

-  Ушбу турда 4та футболчи дубл қайд этди. Булар: Орифхўжа Абдухолиқов (“НБУ-Осиё”), Анвар Бердиев (“Андижон”), Сарвар Холматов, ва Санжар Баратов иккиси ҳам (“Сурхон”).

-  Бу турда ҳеч бир футболчи хет-трик қайд этмади.

-  Ушбу турда энг кўп сариқ карточка “Хоразм” – “Насаф-2” жамоалари ўртасидаги учрашувда 7 нафар футболчи ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

-  “Орол” – “Сурхон” учрашувида мезбон жамоа футболчиси М. Канназаров бош ҳакам томонидан четлатилди.

-  ПФЛга тақдим этилган қайднома бўйича стадионга энг кўп мухлис ташрифи бўйича “Норин” – “Андижон” ўйинида кузатилган 2551та.

-  Энг кам мухлис “Нурафшон” – “Янгиер” ўйинида кузатилди 77та.


Қизиқарли маълумотлар.

-  10-турга қадар турнир жадвалида карвонбошилик қилиб келаётган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси шу тургача 8та ғалаба ва 1 маротаба мағлубият аламини тотиб кўришганди. Бу сафар эса “Ғаллаорол” жамоасига қарши учрашувда дуранг натижа қайд этди 1:1. Таъкидлаш керакки, “Цементчи” жамоаси матбуот котибининг сўзларига кўра ушбу учрашувни бошқариб борган бош ҳакам Султонмурод Абдурахмонов “Цементчи”нинг 3та голини инобатга олмаган. Вахоланки учрашувнинг ёзиб олинган дискини томоша қилишганида инобатга олинмаган голларнинг барчаси аслида тоза гол бўлганини гувоҳи бўлишган. Шундай бўлсада натижани ўзгартириб бўлмайди. Ушбу учрашувдан сўнг назоратчи ҳамкам учрашувни бошқариб борган Султонмурод Абдурахмоновга 8,3 балл қўйган. Турнир жадвалида пешқадам бўлиб келаётган қувасойликлар ушбу баҳсдан сўнг биринчи поғонани “Андижон” клубига бериб қўйди. “Андижон” ва “Цементчи” айни дамда 25 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалини бошқаришмоқда. Тўплар нисабига кўра андижонликлар биринчи поғонани эгаллаб турибди.

-  Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клубида тўп тепаётган Орифхўжа Абдухолиқов ҳақиқий ҳужумчи эканлигини яна бир барчага кўрсатиб қўйди. Ушбу турди Абдухолиқов “Машъал-2” дарвозасига 2та гол урди ва жамоасига ғалабасини таъминлади. Бундан аввал Орифхўжа  Абдухолиқов дубл ва хет-трик қайд этганди.

-  Таъкидлаш керакки, 10-турда Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси янги бош мураббий билан сафарда “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасини мағлубиятга учратди.

-  “Орол” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув қолган жамоаларга қараганда бироз вақтлироқ 14:00да бошланди. Шу куни об-ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан жамоалар майдонда тинмай тер тўкишди. Мана шундай иссиқ ҳавода “Сурхон” футболчилари рақиблари дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишга эришди. Санжар Баратов ва Сарвар Холматов учрашувда дубл қайд этди.


Мухлислар ташрифи

"Нурафшон"  77

"Машъал-2"  81

"Цементчи"  2011

"УзДонгЖу"  215

"Норин"  2551

"Ёзёвон-Лочинлари"  325

"Орол"  107

"Хоразм"  851

"Хотира-79"  1551


10-турда гол урган футболчилар


"Нурафшон” У. Рамазонов (автогол)

“Янгиер” М. Тошев, Н Давлатов,

“НБУ-Осиё” Орифхўжа Абдухолиқов 2та

“Цементчи” О. Аҳмаджонов

“Ғаллаорол” Х.Давронов

“УзДонгЖу” У. Исмоналиев

“Зомин” С. Абдуллаев

“Норин” С. Сафаров

“Андижон” А. Бердиев 2та,  Д. Жумабоев

"Ёзёвон-Лочинлари"  Б. Махтиралиев

“Иқтиқлол” Д. Қорабоев, Х. Шокиров, Ш. Мирзаев

“Орол” М. Карлибоев, Э. Жамиев (автогол)

“Сурхон” С. Баратов 2та, С. Холматов 2та,

 “Хоразм” Т. Исмоилов

“Хотира-79”  Б. Мамажонов, А. Хожимирзаев

“Локомотив-БФК”  О. Ҳакимов


10-турда сариқ карточка олган футболчилар

“Нурафшон” И. Илин, А. Қаххоров

"Машъал-2" Т. Машарипов, Ё. Назаров

"НБУ- Осиё" О. Абдуғаниев, Ж. Аҳмадов, Б. Рўзматов

"Ғаллакор" Э. Имомназаров, И. Мелибоев, Э. Норбоев, М. Нормаҳматов

"УзДонгЖу" У. Исмоналиев, С. Солоҳиддинов

"Норин" Д. Исмоилов, Д. Искандаров

"Андижон" А. Хожаев, О. Нурматов, Ф. Шотурсунов

"Истиқлол" Х. Мадаминов, Д. Бобожонов, И. Ваҳобов, А. Мадалиев

"Орол" М. Канназаров

"Хоразм" Р. Каримов, Д. Отажонов, Р. Султонов, Т. Исмоилов

"Насаф-2" Д. Бердиқулов, С. Тўхтаев, О. Комилжонов

"Хотира-79" Б. Мамажонов, А. Хожимирзаев

"Локомотив-БФК" О. Хакимов



Биринчи лига тўпурарлари

1. Орифхўжа Абдухолиқов ("НБУ-Осиё") - 11 .

2. Анвар Бердиев ("Андижон") - 6.

3. Шаҳбоз Жумабоев ("Андижон")- 6.

4. Даврон Исоқов ("Цементчи") -  5.

5. Достон Тошматов ("Зомин") - 5.

6. Баҳодир Муртазоев ("Норин") - 4.

7. Фаррух Шотурсунов ("Андижон") - 4.

8. Шариф Мирзаев ("Истиқлол") - 4.

9. Раҳматилло Мелибоев ("Цементчи") - 4.


Биринчи лига. 11-тур учрашувлари


25 май (пайшанба)


"НБУ-Осиё" – "Норин"

"Янгиер" – "Ёзёвон-Лочинлари"

"Зомин" – "Нурафшон"

"Ғаллакор" – "Машъал-2"

"Хотира-79" – "Цементчи"

"Локомотив-БФК" – "УзДонгЖу"

"Истиқлол" – "Орол"

"Андижон" – "Хоразм"

"Насаф-2" – "Сурхон"


Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика