Latest news

23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  20 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  28 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  14 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  101 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9 20:15Мбаппе, Дембеле, Тюрам, Меньян, Шерки ва Олисе - Франциянинг Украина ва Исландия билан ўйин учун таркибида, Экитике эса йўқ  1 18:57ОКМК футбол академияси учун янги замонавий бино фойдаланишга топширилди  0 18:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг августдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   18

Биринчи давранинг якуний статистикаси News

Биринчи давранинг якуний статистикаси

Мана XXIV миллий чемпионатимизнинг биринчи давраси ҳам ўз ниҳоясига етди. Якунига етган давранинг статистикасини тақдим этамиз.

Биринчи давра якунлари рақамларда

Дастлабки даврада жами 120 та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  321 та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,68 тадан тўп тўғри келади).

«Локомотив» ва «Пахтакор» биринчи даврада бир мартадан мағлуб бўлишди. Энг кўп мағлубиятни «Бухоро» қабул қилиб олди – 12та.

«Пахтакор», «Олмалиқ», «Локомотив» ўз майдонда мағлуб бўлмади. «Бухоро» ўз уйида энг кўп мағлуб бўлган жамоага айланди – 5 марта.



Сафарда энг кам мағлубиятни «Локомотив», «Пахтакор» ва «Нефтчи» қабул қилиб олди – 1тадан. «Сўғдиёна» сафарда 8 марта мағлуб бўлиб бу борада етакчи бўлди. «Динамо», «Бухоро», ва «Сўғдиёна» сафардаги ўйинларда бирон марта ҳам зафар қуча олишмади.

«Бунёдкор» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборди – 2та. «Бухоро» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 15та.

«Нефтчи» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 4та тўп ўтказиб юборган. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 21та тўп олиб чиққан.  
 
«Олмалиқ» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 19та. «Андижон» ва «Бухоро» ўз уйида энг кам 5тадан гол урган.

«Локомотив» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 16та. «Динамо» сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 3та.



«Пахтакор» ва «Олмалиқ» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 22тадан. «Бухоро» эса ўз майдонида энг кам очко йиққан – 4та.

Сафар учрашувларида эса «Локомотив» энг кўп очкони қўлга киритган – 17та. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида умуман очко олмаган.

Урилган 321та голдан 194таси (60,44%) мезбонлар, 127таси (39,56%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   

Бўлиб ўтган 120 учрашувнинг  69тасида (57, 5%) майдон эгалари, 32 тасида (26,67%) меҳмонлар зафар қучишган.  19 ўйинда (15,83%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

15та тур давомида футболчилар жами 494 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 4,12 тадан карточка тўғри келади). 28 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,23 тадан четлатиш тўғри келади).



Учрашув ҳакамлари 35 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 28 ҳолатда (80%) тўп дарвозага киритилди. 7 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Биринчи даврада 4та автогол қайд этилди. Элдорбек Суюнов («Насаф»), Шерзод Шарипов («Шўртан»), Жаҳонгир Абдумўминов («Олмалиқ») ва Лазиз Убайдуллаев («Шўртан») бир мартадан ўз дарвозаларини ишғол қилиб қўйишган.

Ортда қолган ўйинларда 28 марта дубль қайд этилди. Бахриддин Ваҳобов («Қизилқум») уч марта, Шаҳзодбек Нурматов («Металлург») ва Игорь Сергеев («Пахтакор») икки мартадан, Саиджон Абдужабборов («Металлург»), Станислав Андреев («Пахтакор»), Рўзимбой Аҳмедов («Нефтчи»), Марат Бикмаев («Локомотив»), Предраг Вуйович («Андижон»), Шоҳруҳ Гадоев («Насаф»), Артур Геворкян («Насаф»), Азиз Ибрагимов («Андижон»), Виктор Карпенко («Шўртан»), Зоҳир Қўзибоев («Машъал»), Мўйдин Мамазулумов («Навбаҳор»), Никита Павленко («Олмалиқ»), Баҳодир Пардаев («Пахтакор»), Шавкат Саломов («Олмалиқ»), Мурод Тошматов («Металлург»), Ғулом Ўрунов («Олмалиқ»), Жасур Ҳакимов («Сўғдиёна»), Илҳом Шомуродов («Насаф»), Воҳид Шодиев («Бунёдкор»), Элдор Шомуродов («Бунёдкор»), Шахбоз Эркинов («Навбаҳор») бир мартадан шундай натижага эришишди.

4 марта бир футболчи ўйинда уч марта гол (хет-трик) уришди. Бахриддин Ваҳобов («Қизилқум») икки бор, Игорь Сергеев («Пахтакор») ва Улуғбек Бақоев («Навбаҳор») бир мартадан хет-трик қайд этишди.



Беллашувларини жами 667583 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 5563тадан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Нефтчи» – «Насаф» учрашувига ташриф буюрди – 17143. Энг кам томошабин эса «Бунёдкор» – «Шўртан» учрашувига ташриф буюрган – 522та.

Мухлислар тўплаш борасида (уйда ва сафарда) «Нефтчи» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 110903. «Қизилқум» эса 107084 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. «Қўқон-1912» клуби 101834 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Металлург» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 49950.

«Қизилқум» жамоаси ўз майдонида энг кўп ишқибоз тўплаган – 78212. «Бунёдкор» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 13876.

Сафар ўйинларида «Сўғдиёна» жамоасининг (57217) мухлиси кўп. Сафарда «Олмалиқ»нинг мухлислари энг оз – 26432.



120 учрашувдан 19тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Локомотив» ва «Металлург» ҳисобида 3тадан йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Локомотив» – «Навбаҳор» ва «Металлург» – «Андижон» (ҳисоб – 5:1) учрашувларида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 120 учрашув 14 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 27 марта, 2:1 – 21 марта, 3:1 – 15 марта, 2:0 – 13 марта, 3:0 – 10 марта, 0:0 – 7 марта, 2:2– 6 марта, 1:1 – 5 марта, 3:2, 4:0 – 4 мартадан, 4:1 – 3 марта, 5:1 ва 4:2 – 2 мартадан, 3:3 – 1 марта учради.  
 


Олий лига-2012 сериялари

Энг узун сериялар – Жамоалар

Ғалабали серия – «Пахтакор» (1 майдан – 1 июлгача) 9 учрашув
Мағлубиятсиз серия – «Пахтакор» (1 майдан – ...) 10 учрашув
Дурангли серия – «Олмалиқ» (10 майдан – 23 майгача) 3 учрашув
Дурангсиз серия – «Пахтакор» (3 апрелдан – 1 июлгача) 13 учрашув
Ғалабасиз серия – «Бухоро» (12 мартдан – 26 июнгача) 14 учрашув
Мағлубиятли серия – «Бухоро» (16 майдан – 26 июнгача), «Қўқон-1912» (24 майдан – 1 июлгача) 6 учрашув
Голли серия – «Пахтакор» (12 мартдан – ...) 15 учрашув
Голсиз серия – «Динамо» (23 майдан – 19 июнгача) 4 учрашув
Гол ўтказиб юбориш бўйича серия – «Бухоро» 14 учрашув (12 мартдан – 26 июнгача)
«Қуруқ» серия – «Бунёдкор» (7 июндан – ...) 5 учрашув



Энг узун сериялар – Футболчилар
 
Голли серия – Игорь Сергеев («Пахтакор») 4 учрашув 5та гол (16 майдан – 7 июнгача)
Қуруқ серия (дарвозабон) – Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор») 5 учрашув 471 дақиқа


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Манба:  championat.asia

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика