Latest news

15:34"Андижон" "Ал Ҳалдия"га қарши қандай рангдаги либосларда ўйнаши маълум  2 15:13"Олтин тўп" соҳиби жароҳатидан фориғ бўлди  0 14:45Стадионни ларзага солган ўша Алибобо Раҳматуллаев ҳозир қаерда?  1 14:22Артета "Арсенал" АПЛда фаворит сифатида кўрилишини истамайди  3 13:54"Ноттингем Форест" янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  2 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  5 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  5 11:42"Насаф"да нима гаплар?  14 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  16 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  18

Биринчи давранинг энг яхши ҳаками аниқланди. Ким кимга овоз берди? News

Биринчи давранинг энг яхши ҳаками аниқланди. Ким кимга овоз берди?

Ўзбекистон Футбол ҳакамлари маркази жорий мавсумдан бошлаб, ҳар ой ва ҳар давра миқёсида Cоcа-Cоlа Суперлиганинг энг яхши ҳакамини овоз бериш йўли билан аниқлаб боради.

Хабарингиз бор, биринчи давранинг энг яхши ҳакамлиги учун ўтказилган сўровномада 6 нафар рефери иштирок этиб, якунда Илгиз Танташев бу ютуқни қўлга киритган эди. Бухоролик арбитр биринчи давранинг 13 тури давомида 8 бор бош ҳакам вазифасини бажарди, 5 бор эса VAR ҳаками сифатида иштирок этди. Жумладан, у биринчи давра давомида “Нефтчи” – “Пахтакор”, “Олимпик” – “Нефтчи”, “Насаф” – ОКМК сингари марказий учрашувларда ишлади.

Шунингдек, 2-ўринни қўлга киритган Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам 13 тур давомида “Нефтчи” – ОКМК, “Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувларида бош ҳакам, “Нефтчи” – “Пахтакор” ва “Насаф” – “Навбаҳор” баҳсларида VAR ҳаками сифатида ажойиб иштирок этди.

3-ўринни олган андижонлик рефери Темур Тўхтасинов эса “Насаф” – “Навбаҳор”, “Бунёдкор” – “Пахтакор” сингари марказий учрашувларни бошқарди.


ЎзФҲМ овоз бериш жараёнида футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, жумладан, шарҳловчи, журналист ва мураббийлардан овоз олди. Қуйида мазкур сўровнома натижалари ва ким кимга овоз бергани билан танишасиз.

1. Азамат Умаров (журналист, SPORTS.uz): 1) Темур Тўхтасинов; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

2. Яҳёхўжа Улуғхўжаев (журналист, SPORTS.uz): 1) Акобирхўжа Шукуруллаев; 2) Темур Тўхтасинов; 3) Шавкат Насибуллаев;

3. Нарзулла Сайдуллаев (журналист, Championat.asia): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

4. Хайрулла Ҳамидов (шарҳловчи, СпортТВ): 1) Акобирхўжа Шукуруллаев; 2) Темур Тўхтасинов; 3) Раҳимбек Каримов;

5. Бахтиёр Ширинов (ЎФА мутахассиси): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Раҳимбек Каримов;

6. Камолиддин Мурзоев (Футболчилар уюшмаси): 1) Шавкат Насибуллаев; 2) Раҳимбек Каримов; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

7. Мансур Саримсоқов (мустақил кузатувчи): 1) Темур Тўхтасинов; 2) Илгиз Танташев; 3) Шавкат Насибуллаев;

8. Зуҳриддин Қиличев (шарҳловчи, СпортТВ): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

9. Олимхўжа Бўронов (журналист, Stadion.uz): 1) Раҳимбек Каримов; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

10. Фахриддин Рўзиев (мустақил кузатувчи): 1) Темур Тўхтасинов; 2) Илгиз Танташев; 3) Шавкат Насибуллаев;

11. Ориф Толипов (шарҳловчи, СпортТВ): 1) Илгиз Танташев; 2) Акобирхўжа Шукуруллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

12. Ўткир Жалолхонов (журналист, Tribuna.uz): 1) Илгиз Танташев; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Раҳимбек Каримов;

13. Абдулла Нурмонов (шаҳрловчи, СпортТВ): 1) Илгиз Танташев; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Темур Тўхтасинов;

14. Шаҳбоз Беғамов (журналист): 1) Илгиз Танташев; 2) Темур Тўхтасинов; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

15. Равшан Ҳайдаров (мураббий, U-20 МТЖ): 1) Шавкат Насибуллаев; 2) Раҳимбек Каримов; 3) Акобирхўжа Шукуруллаев;

16. Бахтиёр Ашурматов (мутахассис): 1) Раҳимбек Каримов; 2) Рустам Лутфуллин; 3) Илгиз Танташев;

17. Анвар Ғофуров (мураббий): 1) Ильгиз Танташев; 2) Шавкат Насибуллаев; 3) Рустам Лутфуллин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика