Latest news

01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  34 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  19 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18 19:16Суперлига. "Бунёдкор" — "Қўқон-1912". Асосий таркиблар маълум  3

Биринчи даврада ҳакамлар қурбони бўлган "бургутлар" бу сафар "Сурхон"дан қасос оладими ёхуд "Бобур Арена"да ким ғолиб чиқади? News

Биринчи даврада ҳакамлар қурбони бўлган "бургутлар" бу сафар "Сурхон"дан қасос оладими ёхуд "Бобур Арена"да ким ғолиб чиқади?

Иккинчи давра стартини икки хил натижа билан бошлаган "Андижон" ва "Сурхон" жамоалари бугун Суперлигада тўқнаш келишади.

Гарчи марказий мақомда бўлмасада, майдонда жанг кечишини, кураш бўлишини олдиндан бемалол айтиш мумкин. Айниқса мезбонлар учун бу ўйиннинг аҳамияти ўта юқори. 

Andijan

Superliga. Round 15

04/08/2023, 20:00

0
:
0
Finished

Surkhon

45'
90'
83'  Islom Mamatkazin
85'  Armin Bosnjak
27'  Bekhruz Shaydulov

Ўзаро учрашувлар 

Ушбу клубларнинг ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон чемпионатлари давомида жамоалар ўзаро 31 маротаба тўқнаш келишган. Устунлик “Андижон” тарафида. Боиси, 16 та баҳсда “Бургутлар” ғалаба қозонган. “Сурхон” эса 10 та учрашувда устун келган. Бундан ташқари, яна 5 та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 57-38 “Андижон”нинг фойдасига.

Бу йил биринчи даврада Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионида “Сурхон” мезбонлиги остидаги баҳсда 1:0 ҳисобида термизликлар ғолиб чиқишган. 

2021 йилги мавсумда “Андижон” “Бобур Арена”даги очилиш ўйинида “Сурхон”ни 1:0 ҳисобида таслим қилган. 

Шунингдек, ўзаро учрашувларнинг 5 тасида “Андижон” мазкур рақибини йирик ҳисобларда мағлубиятга учратган. Жумладан, 3:0, 5:1, 6:2, 4:0, 5:0 ҳисоблар қайд этилган. Шу билан бирга бир марта 4:4 ҳисобида жанговар дуранг ҳам кузатилган.

"Сурхон" ўз тарихида фақат 2 (2020, 1994) маротаба "бургутлар"ни меҳмонда таслим қилишни уддасидан чиққан. 

Навбатдаги баҳс эса “Андижон” ва “Сурхон” клубларининг ўзаро 32-тўқнашувига айланади. 

Таркибни тўғри шакллантираётган "Сурхон"

Мавсум бошида таркибни йиғиш жараёнида "Сурхон"ни иккинчи "Олимпик"ка қиёсланганди. Лекин таркиб ёшартирилади дегани билан бутунлай 100 фоиз ёшлар қамраб олинмади ва уларнинг орасига тажрибали футболчилар, легионерлар қўшилди. Бу эса катта фактор ҳисобланади. Ёшлар рақобатда ўзидан катталарга қараб ҳаракат қилади, интилади. Футболда умуман ҳамма соҳада "дедлар" деган гап бор. Улар керак бўлганда ёшларни йўлга солади, қуюшқондан чиқиб кетганларга маслаҳат беради умуман тартибни ушлаб туриш, "раздевалка" учун бу муҳим. Термизликларнинг барқарорлиги мураббийлар ва раҳбарият таркибни шакллантиришда тўғри сиёсат олиб борганида. 

Меҳмонда омади келмаётган "Сурхон"

Токов ва Арсланов бошчилигидаги "Сурхон" бу мавсум меҳмонда 7та ўйин ўтказди ва иккинчи даврага келибгина биринчи 3 очкосини "Жар"да ОКМК устидан қўлга киритди. Қолган 6та ўйиннинг 3тасида мағлубиятга учради ва 3 бор рақиблари билан муроса кўчасини танлади. "Андижон"да эса тенглик. Лекин Хомяков шогирдлари мезбон мақомида сўнгги 4та ўйинда 7 очко ишлашга муваффақ бўлишди. 

Жамоалардан кутилаётган ўйин 

"Андижон"нинг асосий қуроли стандарт ва қанотлардан узатиладиган тўплар. Бунда ярим ҳимоячилар кўпроқ Рубин Хебайни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилишади. "Сурхон" ҳимоячилари албаниялик ҳужумчини ёпиш орқали рақибининг гол уриш имкониятини камайтиради. Лекин бу билан улар тўлиқ зарарсизлантиришмайди. Чунки бўйдор Илдар Маматказин катта саҳнага чиқади. Ўйлантираётган жиҳат майдон сифати икки жамоага ўз ўйинини кўрсатишга таъсир қилмасмикин?

"Сурхон"дан очиғи нима кутишни ҳам билмайсан киши. Термизликлар сафида Нимели ёки бошқалар эмас, Асадбек Собиржонов ва Асилбек Жумаев кутилмаганда ўйинни ўзгартириб юборади. Жамоада характер бор ва улар охиригача курашади. "Бобур Арена"дан ким ғалаба билан чиқиб кетади?

Сўнгги ўйин 

Раҳим Каримов ва Азиз Асимовнинг VAR рангларини адаштириб юбориши ва айрим қарорлари сабаб мағлуб бўлган "Андижон" бугун биринчи даврадаги натижа тасодифлигини исботлаши керак бўлади. 

"Сурхон" – "Андижон" 1:0

11 март 2023 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Санжар Назаров

VAR: Азиз Асимов

AVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Жамшид Имомов

Гол: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов 81, - 1:0 (Достонбек Турсунов). 

"Сурхон": 1.Артём Потапов, 2.Бобиржон Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7.Достонбек Турсунов (99.Камрон Саидазимов, 90+4), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 10.Тамирлан Жамалутдинов (77.Асадбек Каримов, 5)19.Нуриддин Ҳасанов, 25.Нодирбек Бобомуродов (15.Диёр Рамазонов, 90), 18.Сильванус Нимели, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 13.Азизхон Исоқов, 5.Азизбек Пирмуҳамедов, 6.Артём Сокол, 11.Қадамбой Нурметов, 22.Жавоҳир Жўраев, 27.Асилбек Жумаев,

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшод Комилов,  5.Абдувоҳид Ғуломов, 7.Бобур Фарҳодов (8.Фарҳод Бекмуротов, 58), 9.Леван Арвеладзе, 17.Фарҳод Соҳибжонов (11.Сардор Абдунабиев, 85), 19.Суҳроб Бердиев (22.Шаҳбоз Эркинов, 90+4), 21.Ильдар Маматказин (с), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 88.Нодар Кавтарадзе (99.Рубин Хебай, 58), 91.Ахтам Назаров (66.Илҳом Алижонов, 85)

Захира: 12.Моҳир Комилов, 10.Илҳом Абдунабиев, 14.Абдураҳмон Комилов, 28.Ислом Маматказин,

Огоҳлантиришлар: Ҳумоюн Шербўтаев 60, Рубин Хебай 90+8.

Четлатишлар: Леван Арвеладзе 53, Рубин Хебай 90+9.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика