Latest news

08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  1 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  8 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  6 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  315 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  2 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9 22:26Виталий Левченко: "Дербиларда ҳар доим кураш бўлади"  4 21:45Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  0

Биринчи давра якунлари. "Шўртан" статистикаси News

Биринчи давра якунлари. "Шўртан" статистикаси

Айни пайтда олий лиганинг барча жамоалари қатори Ғузорнинг “Шўртан” футбол клуби ҳам иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда.

“Шўртан” биринчи даврада 10 очко жамғариб, ҳозирча турнир жадвалида 13-ўринда боряпти. Зоир Тўрақулов шогирдлари учта ўйинда ғалаба қозониб, бир марта дуранг ўйнашди ва 9та беллашувда мағлубиятга учрашди. Мана шу 13та учрашувда “шўртанчилар” рақиблар дарвозасига 8та гол уриб, ўз дарвозаларидан 18та тўп ўтказиб юборишди. 

Энди футболчилар статистикасига эътибор берадиган бўлсак, барча 13 ўйинда иштирок этган футболчилар сони тўрт нафарни ташкил этди. Булар – Аббос Омонов, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев ва Павел Соломин. Дақиқалар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, Обид Жўрабоев биринчи даврада 1163 дақиқани майдонда ўтказди. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 89 дақиқадан тўп сурди деганидир. Бу борада Жўрабовега тенг келадигани топилмади. Бундан ташқари, Асрор Алиқулов, Вячеслав Пономарёв 12тадан учрашувда иштирок этишди. 

Биринчи давра мобайнида энг кам тўп сурган футболчи эса Элёр Интизомов бўлди. У атиги 7 дақиқа ўйнади холос. Чемпионатнинг биринчи ярмида “Шўртан” дарвозасини икки нафар дарвозабон қўриқлади. Литвалик посбон Павел Леус атиги уч учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборган бўлса, термизлик дарвозабон Александр Корнейчук 10та беллашувда иштирок этиб, 12та гол ўтказиб юборди. 

Биринчи даврада “Шўртан” 8та гол урди деб айтиб ўтдик. Афсуски, бу олий лига жамоалари орасида энг паст кўрсаткич бўлиб турибди. “Шўртан”дан битта кўп гол урган “Гулистон” эса ҳозирча 9-ўринда боряпти. Хўш, “Шўртан”нинг 8та тўпига кимлар муаллифлик қилди? Артурас Фоменко, Обид Жўрабоев ва Дилявер Абибуллаев иккитадан гол уришди, Павел Соломин эса ўз ҳисобига атиги битта гол ёзиб қўйди. Шунингдек, яна бир гол “Олмалиқ” ҳимоячиси Дарко Станоевич ҳисобига автогол дея қайд этилган. Қуйида “Шўртан” футболчиларининг биринчи даврадаги статистикасини келтириб ўтамиз. 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Жўрабоев Обид

Ҳим

13

1163

2

2

0

Абибуллаев Дилявер

Яҳм

13

1139

2

1

0

Омонов Аббос

Яҳм

13

956

0

4

0

Соломин Павел

Ҳуж

13

866

1

3

0

Алиқулов Асрор

Ҳим

12

1080

0

0

0

Крушельницкий Ярослав

Ҳим

12

1035

0

4

0

Пономарев Вячеслав

Ҳим

12

823

0

2

0

Востриков Александр

Яҳм

12

614

0

1

0

Фоменко Артурас

Ҳуж

11

633

2

2

0

Корнейчук Александр

Дар

10

900

-12

1

0

Отахонов Иброҳим

Яҳм

10

417

0

3

0

Отақулов Жамол

Ҳим

8

643

0

1

0

Раимқулов Шавкат

Ҳим

8

529

0

2

0

Қодирқулов Ботир

Яҳм

8

512

0

1

0

Жумабоев Шукур

Яҳм

7

325

0

1

0

Раупов Зоҳид

Ҳуж

6

540

0

1

0

Леус Павел

Дар

3

270

-6

0

0

Тўраев Бобур

Яҳм

3

144

0

1

0

Каримов Олимжон

Яҳм

2

180

0

1

0

Муртазоев Хумоюн

Ҳуж

1

57

0

0

0

Хазигалиев Ильнур

Яҳм

1

37

0

0

0

Интизомов Элёр

Ҳим

1

7

0

0

0

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика