Latest news

14:31"Барселона" де Йонг учун қанча пул хоҳламоқда?  0 13:55ҚПЛ. Яхшибоев киритган тўп йилнинг энг чиройли голи деб топилди  5 13:31МЛСнинг икки клуби Де Брюйне учун курашмоқда  0 12:51"Манчестер Юнайтед" Беллингем билан шартнома имзоламоқчи  0 12:20"Ювентус" "Барселона" юлдузига эга бўлмоқчи  0 11:58"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи олмоқчи  4 11:29"Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ "Атлетико" собиқ ҳужумчиси учун 80 млн евро тўлашга тайёр  0 10:47Трент Александр-Арнольднинг келажаги маълум  2 10:07«Челси» жорий мавсум АПЛда бир дақиқа ҳам ўйнамаган футболчини 40 миллионга сотмоқчи  2 09:31Goal мавсумнинг энг омадли трансферлари рейтингини тузди. Рўйхатдан МЮнинг уч нафар собиқ футболчи жой олди  3 08:55«Сўғдиёна» БААдаги йиғини давомида яна бир Россия жамоасига қарши баҳс олиб боради  1 08:13«Реал Мадрид» Ла Лиганинг навбатдаги турида тарихий натижага эришиши мумкин  8 07:40Бугун ёшларимиз Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради  4 02:40А Серия. "Лацио" "Аталанта"га қарши ўйиннинг 88-дақиқасида тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди. Бергамоликлар биринчи ўринга қайтишди  8 01:36"Лейпциг" футболчиси Манчестерга йўл олиши мумкин  0

Биринчи давра якунлари. “Қизилқум” News

Биринчи давра якунлари. “Қизилқум”

Олий лигамизда биринчи давра якунига етган ва айни пайтда жамоалар мавсумнинг иккинчи ярмига ҳозирлик кўришмоқда.
Аксарият ўртамиёна жамоалар қатори Навоийнинг “Қизилқум” футбол клуби ҳам мавсумнинг биринчи ярмини ўртача савияда ўтказди. Жамоа 13 ўйиндан 4тасида ғалаба қозонган бўлса, 5 бор дуранг ўйнади ва 4 марта имкониятни бой берди. Бугун ушбу жамоанинг биринчи даврадаги иштироки хусусида сўз юритамиз.

НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Қизилқум” Навоий вилоятининг бош жамоаси ҳисобланади. Вилоятда клубга эътибор ўзгача. Аммо бир неча йилдан бери клуб олдига юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилмаяпти. Жамоа имконият даражасида олий лигада иштирок этиб келмоқда. Юрий Лукин шогирдларидан мухлислар асосан чиройли ўйин кутишганди. Биринчи даврада шундай бўлди ҳам. Жамоа бир нечта баҳсни яхши савияда ўтказди. Аммо клубда бир кўтарилиш, бир пасайиш юз бергани учун кам ўйинларда ғалаба қозонди.

НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
“Қизилқум” биринчи даврада 17 очко тўплади. Бу ўтган йил билан солиштирганда 10 очкога кўп деганидир. Чунки жамоа аввалги мавсум биринчи даврада атиги 7 очко билан охирги ўринни эгаллаганди. Бу сафар 17 очко тўплаб 7-поғонада танаффусга йўл олди. Бу эса жамоада кўтарилиш юз берганини англатади. “Қизилқум”нинг натижаларига масъул аввало клуб ижрочи директори Ҳамид Актамов ҳисобланади. Футболчиларнинг ҳолатига эса Юрий Лукин жавоб беради. Ҳамид Актамов бошқарувидаги жамоа биринчи даврада ўзидан яхши таассурот қолдирди.



КУЧЛИ ТОМОНИ
“Қизилқум”нинг кучли томони биринчи навбатда дарвоза чизиғида кўзга ташланди. Негаки Артём Макосин бир қатор беллашувларда ўз ишини пухта бажарди. Жамоа ўз кучини асосан уй учрашувларида намойиш этди. Сафар ўйинларида бирор марта ғалаба қозона олмади, олтита ўйиндан иккитасида дуранг қайд этди холос (“Нефтчи” билан 0:0 ва “Металлург” билан 1:1). Навоийликлар уйдаги ўйинларнинг бирортаси мағлуб бўлишмади ва бу томонлама “Локомотив”, “Пахтакор”, “Насаф”, “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” билан бир хил кўрсаткичга эга бўлишди.

КУЧСИЗ ТОМОНИ
Жамоанинг кучсиз томони барқарор эмаслигида кўзга ташланди. Масалан, чемпионатнинг дастлабки олтита баҳсида “Қизилқум” фақат бир марта ғалаба қозонди. Лекин охирги бешта ўйиннинг бирортасида ютқазмади. Бундан ташқари, “Қизилқум” бир қарасанг яхши жамоадек, бир қарасанг аутсайдер клубдек кўринди. Оддий мисол, жамоа Тошкентда “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га қарши тенгма-тенг кураш олиб борди, фақат битта тўп фарқи билан имкониятни бой берди. Аммо “Локомотив” билан кечган ўйинда жамоа иккинчи таймда айтарли ҳеч нарса қила олмади. Улар гўёки жангсиз таслим бўлгандек тасаввур уйғотди.

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
“Қизилқум”да ўзини кўрсатган футболчилар қаторига дарвозабон Артём Макосин, ҳимоячилар Акмал Рустамов, Асқар Муҳиддинов, ярим ҳимоячилардан Руслан Вагапов, Элдор Бойматов, Шерали Жўраевни мисол сифатида келтирсак бўлади. Масалан, Акмал Рустамов билан Артём Макосин биринчи даврада яхши ўйин кўрсатишди. Макосин 12 ўйинда 12та гол ўтказиб юборди ва буни ўртамиёна жамоа дарвозабони учун яхши кўрсаткич дея оламиз. Рустамов ҳимоячи бўлишига қарамай, иккита гол уришга муваффақ бўлди. Руслан Вагапов эса ўнг қанотнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлди. У “Қизилқум”га келиб ўз ўйинини топа олди. Шунингдек, майдон марказида Элдор Бойматов ҳамда чап қанотда Шерали Жўраевнинг ўйини мухлисларга маъқул келди.



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
Самандар Шодмоновдан кўп нарса кутилганди, бироқ у ўзини тўлиқ намоён эта олмади. 11та учрашувда иштирок этган Самандар бирортаям тўп кирита олмади. Жамоа етакчиси бўлишга ҳаракат қилган Владимир Шишелов ҳам баъзан яхши ҳаракат қилди, баъзан ўйини қовушмади. У учта гол уришга муваффақ бўлди. Миллий терма жамоага чақирилган Наврўз Алимов бор-йўғи битта гол урди. Бу унингдек ҳужумчи учун кам деганидир. Алимов иккинчи даврада ўзин кўрсатмаса, Осиё ўйинларига боришдан четда қолиши мумкин. Бундан ташқари, яна бир ҳужумчи Алишер Холиқовга ҳам эътирозлар кўп бўлди. 10та ўйинда майдонга тушган ҳужумчи ҳар бир баҳсда ўртача ярим соатдан ҳаракат қилди ва атиги битта тўп киритди. Бу эса мухлисларнинг эътирозига сабаб бўлди. Бундан ташқари, Равшан Ҳайдаровнинг “топилмаси” Фаррух Ҳайдаров Юрий Лукин қўл остида зўр ўйнаб кета олмаяпти.

ХУЛОСА ЎРНИДА
Ўтган йил биринчи даврада охирги ўринни эгаллаган “Қизилқум” бир амаллаб элитада қолишни уддалаганди. Жамоа 25 очко тўплаб 12-ўринни банд этди. Бу йил эса навоийликлар аллақачон 17 очкони йиғиб қўйишди. Жамоанинг ишлари беш демасаям, ҳар ҳолда тўртга баҳоласа бўлади. Айтиб ўтганимиздек, “Қизилқум” биринчи даврада баъзан яхши, баъзан кишини ҳайрон қолдирадиган футбол кўрсатди. Лекин ўз ўйинини тўлиқ топиб олиши учун бироз вақт керак деб ўйлаймиз. Юрий Лукин - меҳнаткаш мураббий, қолаверса, футболчини қадрлайди ва яхши тушунади. Матбуот билан ҳам муносабатлари жойида. Агар “Қизилқум” ҳозир эгаллаб турган ўрнини мавсум охиригача ўзида сақлаб тура олса, бу клуб учун яхши натижа бўлади.



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 12
Уйда урилган голлар – 9
Сафарда урилган голлар – 3
Ўтказиб юборилган голлар – 12
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 3
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 9
Уйдаги очколар – 15
Сафардаги очколар – 2
Энг йирик ғалабаси - 3:1 (“Навбаҳор”)
Энг аламли мағлубияти – 1:4 (“Локомотив”)
Сариқ карточкалар – 25
Қизил карточка – 1
Нечта футболчи ўйнади – 21



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

Дарвозабонлар
Артём Макосин - 13 ўйин
Эркин Жабборов - 1 ўйин

Ҳимоячилар
Асқар Муҳиддинов - 13 ўйин, 0 гол
Акмал Рустамов - 12 ўйин, 2 гол
Акмал Холиқов - 10 ўйин, 0 гол
Азиз Усмонов - 7 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Руслан Вагапов - 13 ўйин, 2 гол
Миржалол Қурбонов - 12 ўйин, 0 гол
Элдор Бойматов - 12 ўйин, 1 гол
Шерали Жўраев - 12 ўйин, 2 гол
Самандар Шодмонов - 11 ўйин, 0 гол
Фаррух Ҳайдаров - 9 ўйин, 0 гол
Ғайрат Жумаев - 8 ўйин, 0 гол
Жамшид Шоҳназаров - 4 ўйин, 0 гол
Файзулла Қамбаров - 4 ўйин, 0 гол
Сарвар Холматов - 3 ўйин, 0 гол
Алишер Саноев - 1 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Владимир Шишелов - 11 ўйин, 3 гол
Наврўз Алимов - 11 ўйин, 1 гол
Алишер Холиқов - 10 ўйин, 1 гол
Нодир Шаҳобиддинов - 2 ўйин, 0 гол

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика