Latest news

16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  0 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  6 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1

Биринчи давра якунлари. “Бунёдкор” News

Биринчи давра якунлари. “Бунёдкор”

Миллий чемпионатимизда биринчи давра баҳслари якунига етди.
Бугун тўртинчи ўринни эгаллаган ҳолда оралиқ танаффусга йўл олган “Бунёдкор” ҳақида тўхталамиз. Олий лигада иштирок этишни бошлаганидан бери “Бунёдкор” биринчи марта тўртинчи ўринни олган ҳолда танаффусга чиқди. Бунинг ҳам ўзига яраша сабаблари бор, албатта. Жамоа ҳозирча 25 очко тўплади, бу эса пешқадамлар “Локомотив” ва “Пахтакор”дан 8 очкога ортда қоляпти дегани. Иккинчи даврада “Бунёдкор” учун 8 очколик фарқни йўққа чиқариш қийин кечиши турган гап, лекин клуб бош мураббийи Сергей Лушан ҳар сафар охиригача курашамиз деб айтиб келмоқда.



НИМАНИ КУТГАНДИК?
“Бунёдкор” - Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубок соҳиби ҳисобланади. Жамоа ўтган йил қийинчилик билан чемпионликка эришганидан хабаримиз бор. Жамоадан бу йил ҳам клуб мухлислари юқори ўринни кутишганди, аммо биринчи даврадаги ишонч ўзини оқламади. “Бунёдкор” биринчи даврани уч нафар мураббий қўл остида ўтказди. Клубни чемпионатга Миржалол Қосимов тайёрлади ва олий лигада учта ўйин ўтказди. Кейин вақтинча бош мураббий сифатида Александр Волков ишлади. Сафарда “Сўғдиёна” билан бўлган ўйиндан кейин раҳбарият Волков ўрнига Сергей Лушанни бош мураббий этиб тайинлади. “Қалдирғочлар” биринчи давранинг охирги уч учрашувини Сергей Иванович бошчилигида ўтказишди.
 


НИМАГА ЭРИШИЛДИ?
Бир давра ичида уч нафар мураббийнинг иш олиб боргани афтидан клуб натижаларига ўз таъсирини ўтказган кўринади. Шу ўринда рақамларга эътибор берсак. “Бунёдкор” ўтган йил 13та ўйиннинг 11тасида ғалаба қозониб, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этганди. Бу йил эса 13та беллашувдан 7тасида зафар қучди, тўрт марта дуранг ўйнаб, икки бор ютқазди. Ўтган мавсум биринчи даврада 34 очко тўплаган жамоа бу йил 25 очко йиғди. Қолаверса, гол уриш борасида ҳам сермаҳсуллик камайиб кетди. Тошкентликлар ўтган йил мавсумнинг биринчи рямида 31та гол уриб, тўртта ўтказиб юборишганди. Бу йил эса 11та кам, яъни 20та гол уришди, шунингдек дарвозадан 10та тўп ўтказиб юборишди. Натижада жамоа биринчи даврани тўртинчи поғонада якунлади.

КУЧЛИ ТОМОНИ
“Бунёдкор”нинг кучли томони нимада кўзга ташланди? Тўғрисини айтганда, жамоанинг кучли томонлари унчалик кўзга ташланмади. Масалан, етакчилар билан баҳсда “Бунёдкор” рақибларидан яққол устунлик қила олмади. Уйда “Локомотив” ва “Олмалиқ” билан дуранг қайд этди, сафарда “Насаф” билан “Пахтакор”га имкониятни бой берди. Мана шу ўйинларнинг ўзини оладиган бўлсак, “Бунёдкор” жамоа сифатида яққол устунлик қилгани кўринмади. Шунга қарамай, жамоанинг кучли томонлари асосан ўнг қанот ҳимояси ҳамда ярим ҳимоянинг қанотлари орқали кўзга ташланди. Майдон маркази эса ўзидан яхши таассурот қолдирмади. Шунингдек, ҳужум чизиғи баъзи ўйинларда яхши ҳаракат қилиб, баъзи учрашувларда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади.



КУЧСИЗ ТОМОНИ
Жамоанинг кучсиз томони асосан майдон марказида кўзга ташланди. Шунингдек, ҳимоя марказини ҳам зўр ўйнади деб бўлмайди. Хайрулла Каримов билан ҳаракат қилган Симоненко ва Анвар Ғофуров яхши киришиб кета олмади. Майдон маркази эса Дилшод Жўраев, Сардор Собирхўжаев сингари ёшларга топшириб қўйилди ва улар кўп ҳолларда “йўқолиб” қолишди. Натижада мураббийлар баъзан Ислом Иномовни марказда ўйнатиб кўришди, аммо у ҳам қовушиб кета олмади. “Бунёдкор”нинг ҳимоясида ҳам, ярим ҳимоясида ҳам асосан қанотлар ишлади. Марказ эса кўп ҳолларда ўйиндан “ташқари” қолиб кетди.

КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТДИ?
Ўзини кўрсатган футболчилардан Сардор Рашидов, Жавлон Иброҳимов, Акбар Тўраев ҳамда майдонга кам тушган бўлган бўлса-да, Темур Аюповни мисол тариқасида келтира оламиз. Шунингдек, Дилшод Жўраев билан Сардор Собирхўжаев баъзи беллашувларда яхши ўйин намойиш этишди. Сардор Рашидов жамоа етакчиси бўлишга ҳаракат қилди, унинг ўйини маъқул, лекин тажрибаси кам. Жавлон Иброҳимовга келсак, доимгидек марказда катта ҳажмдаги ишларни бажарди, лекин ёнида ўзига ўхшаган шерик бўлмагани учун кўп ҳолларда ёлғизланиб қолди. Шу пайтгача иккинчи, ҳатто учинчи дарвозабон сифатида қараб келинган Акбар Тўраев ҳам ўзини кўрсатди. У жамоасининг асосий посбонига айланди. Бу ўйинчилардан ташқари Воҳид Шодиев ҳам биринчи даврада яхши таассурот қолдирди.  



КИМЛАР ЎЗИНИ КЎРСАТА ОЛМАДИ?
“Бунёдкор”да ўзини кўрсата олмаган футболчилар талайлиган. Биринчи навбатда легионерлар. Ўтган йил ҳамманинг оғзидан тушмаган Олександр Пишур негадир бу йил сусайиб қолди. Гол уриш камайиб кетди. Бу йил келиб қўшилган Сергей Симоненко кўп ҳолларда хатога йўл қўйди. Карлес Кото жароҳати сабаб муҳим учрашувларда ёрдам бера олмади. Япониялик Сато Минорини исм-фамилиясини айтмаганда, ўзимизнинг ғирт чапани ўйинчиларга ўхшаркан. Характери ҳам ажойиб. Ҳимоячилардан Анвар Ғофуровнинг ўйини унчалик қовушмади. Балки бу унинг марказга кўчгани билан боғлиқдир. Аyвар Бердиев атиги битта гол урди, Саҳоб Жўраев эса кўп вақтини захирада ўтказди. Шунингдек, охирги икки йилдан бери мақтаб келинаётган Алибобо Раҳматуллаев ҳам кўринмай қолди.

ХУЛОСА
Хулоса шуки, бу йил “Бунёдкор”га осон бўлмайди. Жамоа янги мураббий Сергей Лушан қўл остида олий лигада учта ўйин ўтказди. “Нефтчи” билан дуранг ўйнаган бўлса, “Андижон” мағлуб этилди ва “Пахтакор”га имкониятни бой берди. Мана шу учта баҳсда“Бунёдкор” бутунлай бошқача тўп тепишга ҳаракат қилди, гўёки жамоа олдинги ўйинини йўқотиб қўйгандек кўринди. Ўз майдонида доим ҳужумкор футболни танлаб келган “Бунёдкор” негадир иккинчи рақамли жамоага ўхшаб қолди. Бош мураббий эса ўзи иштирок этган матбуот анжуманларида жамоанинг жисмоний ҳолати зўр эмаслигини айтиб келди. Хўш, иккинчи даврада нима бўлади? Жамоа чемпионлик учун курашга қўшиладими ёки бу йил қайта қуриш даврини бошдан ўтказадими? Умуман иккинчи даврада тўлиқ Лушанга ишонч билдирилса, ёш мураббий қўл остидаги жамоанинг қандай ўйин кўрсатиши кўпчиликка қизиқ кўринса керак.



СТАТИСТИКА
Ўйинлар сони – 13
Урилган голлар – 20
Уйда урилган голлар – 12
Сафарда урилган голлар – 8
Ўтказиб юборилган голлар – 10
Уйда ўтказиб юборилган голлар – 4
Сафарда ўтказиб юборилган голлар – 6
Уйдаги очколар – 15
Сафардаги очколар – 10
Энг йирик ғалабаси - 3:0 (“Навбаҳор”)
Энг аламли мағлубияти – 1:3 (“Пахтакор”)
Сариқ карточкалар – 29
Қизил карточка – 2
Нечта футболчи ўйнади – 22



КИМ ҚАНЧА ЎЙНАДИ?

Дарвозабонлар
Акбар Тўраев - 8 ўйин
Павел Бугало - 5 ўйин

Ҳимоячилар
Хайрулла Каримов - 12 ўйин, 0 гол
Анвар Ғофуров - 11 ўйин, 0 гол
Акмал Шораҳмедов - 10 ўйин, 1 гол
Ислом Иномов - 10 ўйин, 0 гол
Саҳоб Жўраев - 7 ўйин, 0 гол
Сергей Симоненко - 5 ўйин, 0 гол
Бобир Акбаров - 3 ўйин, 0 гол

Ярим ҳимоячилар
Дилшод Жўраев - 12 ўйин, 1 гол
Сардор Рашидов - 12 ўйин, 3 гол
Олег Зотеев - 11 ўйин, 2 гол
Сардор Собирхўжаев - 10 ўйин, 0 гол
Жавлон Иброҳимов - 8 ўйин, 0 гол
Алибобо Раҳматуллаев - 7 ўйин, 0 гол
Карлес Кото - 5 ўйин, 0 гол
Сато Минори - 4 ўйин, 0 гол

Ҳужумчилар
Олександр Пишур - 13 ўйин, 4 гол
Воҳид Шодиев - 12 ўйин, 5 гол
Анвар Бердиев - 9 ўйин, 1 гол
Баҳодир Пардаев - 5 ўйин, 0 гол
Темур Аюпов - 3 ўйин, 2 гол

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика