Latest news

20:20Футзал. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Тожикистонни мағлуб эта олмади  2 20:18"Вулверхэмптон" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  4 20:15"Насаф" — "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция )  4 20:13"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди  3 20:05Суперлига. 100 дақиқа давом этган водий дербисида "Нефтчи" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  71 20:00Суперлига. "Динамо" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  12 18:54"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:24"Тоттенхэм" — "Бёрнли". Кайл Уокер асосий таркибда  2 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  7 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  5 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  4 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  32 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  12 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди News

Биринчи давра давомида бир қатор ҳакам ва назоратчилар четлатилди

2013 йилги мавсум биринчи ярми якунларига кўра бир қатор ҳакамлар ва назоратчилар четлатилди ва огоҳлантирилди.
Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Машъал» – «Навбаҳор» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Баҳодир Баҳромов (Тошкент шаҳри), Ўзбекистон Биринчилигидаги «Локомотив-БФК» – «Истиқлол» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ҳакам ёрдамчиси Элёр Турсунов (Наманган вилояти), Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати доирасидаги «Лочин» – «Сурхон» ўйинида қониқарсиз ҳаракатлари учун ФИФА ҳаками Анна Сидорова (Тошкент), Ўзбекистон Кубоги доирасидаги «Пахтакор» – «Насаф» ўйинида қониқарсиз баҳо олгани учун ФИФА ҳаками ёрдамчиси Рафаэль Илёсов (Тошкент) ўйинларни бошқаришдан четлатилган.

Ўзбекистон Биринчилиги доирасидаги «Зомин» – «Сурхон» ўйинидаги ҳаракатлари учун Исҳоқ Иброҳимов (Қорақалпоғистон), «Қўқон-1912» – «Косонсой» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Ойбек Умаров (Тошкент вилояти), «Хоразм» – «Орол» ўйинидаги ҳаракатлари учун бош ҳакам ёрдамчиси Атҳам Суннатов (Сирдарё вилояти) огоҳлантирилган.

Шунингдек, майдондаги ҳакамлар ва захира ҳакамларига асоссиз равишда юқори баҳолар қўйгани учун Ўзбекистон Биринчилиги назоратчилари – Тоир Тошмуҳамедов ва Раҳматулло Қоратоев ҳам ўйинлардан четлатилган, Игорь Нехочин (Наманган вилояти), Рифкат Ишмурзин, Раҳим Мўминов, Рўзим Давлетмуротов, Олег Рубаков (барчаси – Тошкент шаҳридан), Владимир Бегларян (Қорақалпоғистон) огоҳлантирилган.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика