Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  4 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  24 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

Бир йил олдин шу куни. Ўзбекистон - КХДР 4:0 News

Бир йил олдин шу куни. Ўзбекистон - КХДР 4:0

2019 йилнинг 7 июнь санасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ФИФА куни доирасида КХДР билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди.

28-дақиқада КХДР футболчиларининг навбатдаги қўпол хатосидан сўнг Машариповга нисбатан қоида бузилди ва пенальтидан Аҳмедов ҳисобни очувчи голни киритди - 1:0.

65-дақиқада аввалига қарши ҳужумни ривожлантирган Аҳмедов қанотдан очилиб борган Ибрагимовни тўп билан таъминлади, Достон эса марказдан очилиб келаётган Темурхўжа Абдухолиқовни топди ва "Локо" ҳужумчиси захирага олинишига саноқли сониялар қолганида майдонни гол билан чиройли тарк этди - 2:0.

68-дақиқадаги учинчи гол эса КХДР ҳимоячисининг дарвозабонга узатган тўпи ва кипернинг қўпол хатоси ҳамда захирадан тушган Игорь Сергеевнинг бўш қолган дарвозани ишғол этиши билан якунланди ва таблодаги ҳисоб йириклашди - 3:0.

90+2-дақиқада терма жамоамизнинг навбатдаги ҳужуми голга айлантирилди. Игорь Сергеевнинг голли узатмасидан сўнг Достон Турсунов беллашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди - 4:0.


Ўзбекистон - КХДР 4:0
7 июнь 2019 йил. Тошкент. "Миллий" стадион. 20:00.

Ҳакамлар:
Чоримурод Қурбонов, Полвон Полвонов, Аҳмад Бекназаров (учаласи Туркманистон)

Голлар: Одил Аҳмедов 28 пенальти, - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов 65, - 2:0. Игорь Сергеев 68, - 3:0. Достон Турсунов 90+2, - 4:0.

Ўзбекистон: 12.Санжар Қувватов, 2.Хожиакбар Алижонов (6.Давронбек Ҳошимов, 46), 3.Достон Турсунов, 4.Акром Комилов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Икром Алибоев (19.Остон Ўрунов, 66), 9.Одил Аҳмедов (21.Сардор Мирзаев, 84), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Қувондиқ Рўзиев, 84), 11.Темурхўжа Абдухолиқов (15.Игорь Сергеев, 66), 22.Достон Ибрагимов (23.Хуршид Ғиёсов, 74)
Захира: 1.Жавоҳир Илёсов, 13.Олег Зотеев, 14.Элдор Шомуродов, 16.Ботирали Эргашев, 18.Фозил Мусаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев.
Бош мураббий: Эктор Купер.

КХДР: 18.Син Хёк, 3.Жанг Кук Чол, 6.Ри Тонг Ил, 7.Чое Жу Сонг, 8.Хан Таэ Хёк, 9.Ким Йонг Ил, 13.Сим Хён Жин (14.Хонг Жин Сонг, 62), 15.Ри Ун Чол, 17.Ри Чанг Хо, 19.Рим Кванг Хёк (12.Сонг Жонг Хёк, 80), 23.Ри Йонг Чол
Захира: 21.Ким Кванг Чол, 1.Ри Мёнг Гук, 2.Ри Жонг Мин, 4.Сонг Кум Ил, 5.Сонг Чол Унг, 10.Ким Ил Гванг, 11.Жонг Ил Гван, 16.Хён Чол Бом, 20.Пак Хён Ил, 22.Жо Сол Сонг.
Бош мураббий: Юн Жонг Су.

Огоҳлантиришлар: Ри Чанг Хо 26, Чое Жу Сонг 41, Ри Ун Чол 45.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика