Latest news

07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  0 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  2 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  12 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0

Бир вақтлар Неймар 200-рақамда Роналдиньо услубида гол урганди News

Бир вақтлар Неймар 200-рақамда Роналдиньо услубида гол урганди

Уч рақамли либослар - Мексикада оддий ҳолат.

Масалан, "Аякс"да ўйнаган Эдсон Альварес ўз ватанида 282-рақамда ҳаракат қиларди. Бразилияда эса рақамлар одатдагидек. Бироқ бундан мустасно бўлиб турадиган ҳолатлар бўлиб туради. Одатда бир марталик акциялар ёки қандайдир катта юбилейларда шундай рақамларда ўйнашади. 2012 йилнинг октябрь ойида Неймар "Атлетико Минейру" жамоасига қарши ўйинга 200-рақамли либос билан чиқди.

Шу орқали у "Сантос"даги 200-ўйинини нишонлади.

Ўшанда Неймарнинг фаолияти энди бошланаётган бўлса, Роналдиньоники тугаётганди. У Роннига жуда катта ҳурмат билан қарайди.


"Сантос" илк ҳужумдаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди, 12-дақиқада эса Неймар ажойиб голи билан устунликни мустаҳкамлади. У тўпни қабул қилиб олди ва уч рақибини алдаб ўтиб, гол урди.

 

Роналдиньо жамоаси эса танаффусга қадар мувозанатни тиклади. Голлардан бирини "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Жо урди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Неймар бу ўйинга деярли тўлиқ тайёр эди. У терма таркибида Япония дарвозасига иккита гол уриб, Польшанинг Вроцлав шаҳридан 20 соатлик йўлдан келганди. Лекин у айнан Роналдиньо қаршисида 200-рақамли либосда ўйнашни истагани кўриниб турарди.

Умуман олганда Роналдиньо бутун бир Бразилияда катта ҳурматга эга эди.

Неймар 7-рақамли Робиньодан, 11-рақамли Ромариодан илҳом олган.

Рақам танлашда футболчи асосан бразилиялик футбол афсоналарига эътибор берарди. "Менинг кумирим Робиньо эди, шу боисдан "Сантос"да айнан 7-рақамда ўйнашни бошлаганман. У клубга қайтганидан кейин эса бу рақамни унга бўшатиб, ўзимнинг иккинчи севимли рақамим 11га ўтганман.

Луис Фелипе Сколари 2013 йили Конфедерациялар кубогидан олдин рақамларни бўлиб бераётганимда унга 7 ва 11-рақамларни ёқтиришимни айтгандим. Бироқ Дани Алвес менга қараб: "Майдонда сен ўнинчи футболчисан, демак, 10-рақамни олишинг керак", - деганди.

Неймар 7-рақамни Робиньо сабабли ёқтирадиган бўлса, 11-рақамни Ромарио сабабли танларди. "Ромарионинг ўйинларидан доимо завқ олганман ва шу боисдан 11-рақамни танлардим. Ҳа, баъзида 10-рақамда ҳам ўйнардим, аммо 11га эътиборим ўзгача", - деганди 2012 йили Неймар.

Орадан бир йил ўтиб, форвард Европага кўчиб ўтди. "Барса"да унга 7 ва 11дан бирини танлаш имконияти тақдим қилинди, у 11ни танлади. Ўшанда "Бавария"га кетган Тьяго Алькантарадан кейин рақам бўш қолганди.

ПСЖда у 10-рақамда ўйнайди. Франция кубогининг дастлабки босқичларидаги ўйинларда асосий таркиб футболчилари 1 ва 11-рақамдаги футболкаларни кийишади, захирадагилар эса 12дан юқориси. Январда Неймар ва Мбаппе кубокдаги ўйинда захирада қолди ва мос равишда 12 ҳамда 14-рақамли либосларни танлашди.

Неймар 12-рақамни мини-футбол юлдузи Фалькао сабабли олди. У икки карра жаҳон, 5 карра Америка Кубоги, 8 карра Жанубий Америка клублар ўртасидаги чемпиони, Бразилиянинг 9 карра чемпиони бўлган. Шунингдек, у 4 марта дунёнинг энг яхшиси сифатида эътироф этилган ва ЖЧ-2004 ҳамда ЖЧ-2008да турнирнинг энг яхши футзалчисига айланган.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика