Latest news

02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  8 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  33 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  1 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  19 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  39 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96

Бир қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди News

Бир қатор Футбол Федерациялари раҳбарлари Мираброр Усмоновни табриклашди

Япония Футбол Уюшмаси (ЯФУ) Президенти Куния Даини Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Мираброр Усмоновнинг янги муддатга сайланганлиги билан табриклади.
Япония футбол жамоатчилиги раҳбари Ўзбекистон футболидаги ўсиш ва ривожланишнинг давом этишига ишонишини айтади.

«Биз ЎФФ билан турли соҳалардаги ўзаро тажриба алмашувлари ва Осиё футболининг тараққиётига асосланган яқин ҳамкорликка умид билдирамиз», - деб ёзилади Куниянинг табрикномасида.

«ЎФФ Президентлигига қайта сайлангангиз муносабати билан энг самимий табрикларимизни қабул қиласиз», - деб ёзади БАА Футбол Уюшмаси Президенти, ОФК Ижроия Қўмитаси аъзоси Юсуф ал-Серкал.  Серкал ўз табрикномасида ҳурматга сазовор Ўзбекистон Футбол Федерацияси Усмоновнинг қайта сайланишидан ташкилотнинг бошқаруви ва ривожланиш йўлида катта катта билим, фойда ва тажриба олишини алоҳида таъкидлайди.

«Шахсан ўз ва Украина Футбол Федерацияси номидан табрикнома йўллаётганимдан хурсандман», - дейилади Украина Футбол Федерацияси Президенти Анатолий Конковнинг табрик хатида. «Фурсатдан фойдаланиб, ҳам шахсий, ҳам федерациялараро алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигимизни айтиб ўтмоқчиман».

Корея Футбол Уюшмаси Президети (КФУ) Монг Гью Чунг ҳам ўз табригида Усмоновнинг президентлиги даврида қўйилган тамал тоши Ўзбекистон футболига кўп йиллар давомида хизмат қилишини ёзади. «Дунё кўраяптики, Сизнинг раҳбарлигингиз остида ЎФФ ва Ўзбекистон футболи тўғри йўналиш бўйлаб ривожланаяпти. Келинг, давлатларимиз футболининг ривожи учун биргаликда мана шундай ишлашда давом этайлик», - дейди КФУ Президенти.

ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг қайта сайланганлиги муносабати билан, шунингдек, Эрон Футбол Федерацияси Президенти Али Кафашиан, Озарбойжон Футбол Федерациялари Уюшмаси Ровнаг Абдуллаев, Қирғизистон Футбол Федерацияси Президенти Семетей Султонов, шунингдек, ОФК Ижроия қўмитаси аъзоси Ташима Казо ва бошқалар Янги йил табриклари илова қилинган табрикномалар жўнатган.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика