Бир пайтлар фаррош "Милан"нинг ЧЛ кубогини ахлатга ташлаб юборган экан
30 apr 2019 10:41
News
Бир пайтлар фаррош "Милан"нинг ЧЛ кубогини ахлатга ташлаб юборган экан
"Афинада Капелло билан вино идишларини бўшатиб, кечгача ўтирдик ва кубок эсимиздан чиқибди. Лифтни олдида турганимизда ЧЛ кубоги ахлат идишда эканлигини пайқадик. Фаррош аёл совринни уни ахлат қутига солиб қўйган эди. Кейин кубокни хонамизга қайтардик, уни ётоғимга қўйдим. Тонгда аёлимга ҳаётимдаги энг сеҳрли тушни кўрганим ҳақида айтиб бердим" - дейди Галлиани.
"Милан" собиқ вице-президенти клуб харид қилиниши ҳақида ҳам сўз очди.
"1986 йилда "Милан" сотиб олишга қарор қилганмиз. Монцеда эдим ва Сильвио Берлусконига эҳтиёт бўлиш кераклигини, чунки бу жуда катта харид бўлишини айтганман. Россонерларнинг ишқибози бўлган Феделе Конфалоньери бизни клубни сотиб олишга ундаган.
Бахтимизга, клуб спорт директори Жузеппе Фарина Мауро Тассотти ва Франко Барези бўлган ҳимоя чизиғига тегмаган. Альбериго Эвани ва Пьетро Паоло Вирдис ҳам жамоада қолишди, шу сабабли жамоа яратишда катта қийинчиликка дуч келмадик" - дея сўзига якун ясади Галлиани.
Comments