Latest news

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  2 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви News

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви

Маълумки, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси 1956 йилда ташкил қилинган бўлиб, тўрт мавсум СССР чемпионатининг “Б” классида ҳаракат қилади.

“Шерлар” ўзларининг собиқ иттифоқ Олий Лигасидаги биринчи иштирокини 1960 йилда “Торпедо”га қарши учрашув билан бошлайди. Ўша мавсумда чемпионликни қўлга киритган “автомобилсозлар” “Пахтакор”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 1968 йилги кубок финалида ҳам улар худди шундай ҳисобда ғалаба қозониб вакилларимизни Еврокубокларга йўлланма олишига тўсқинлик қилганди. Яна бир эътиборга молик фактни эслаб ўтмасак бўлмайди. 1967 йил кубок мусобақасида илк бор қатнашган “Торпедо” Тирнаванинг “Спартак” клубига қарши баҳсни Тошкентда ўтказади ва йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилади. Кейинги мавсумда эса улар яна пойтахтимизда Еврокубоклардаги учрашувини ўтказди ва Уэльснинг “Кардифф” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида енгди.
“Пахтакор” 2006 йил ўзининг тарихий 50 йиллик юбилейини тантана ва байрам сифатида нишонлаган, ўртоқлик учрашуви учун Россиянинг “Торпедо” жамоаси таклиф қилинганди. Баҳс 25 майга белгиланган, бу кун биласиз мактабларда ҳам ўзига хос тантана “Сўнгги қўнғироқ” куни бўлганлиги учун аксарият ёш ишқибозлар учун мазкур беллашув икки ҳисса тўйга айланганди. Ўйин олдидан стадион ҳақиқий байрамона тус олган, трибуналар одамлар билан тўлганди. Беллашув бошланишидан олдин ёш ва фахрий футболчилар усти очиқ машинада югуриш йўлакчаси орқали майдонни айланишгани ёдингизда бўлса керак. Хуллас, барчаси юқори савияда ташкиллаштирилган, кўплаб халқ севган хонандалар, санъаткорлар ўз қўшиқлари билан мухлисларга кайфият улашганди.

Москва жамоаси эса деярли асосий таркиби билан етиб келган улар орасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих ҳам бор эди. Боиси ўша йилнинг бошида Саша “Торпедо”га йўл олганди. Рақиб мураббийи сифатида Сергей Петренко бошқарарди. Бундай даражадаги ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим аҳамият касб этмайди, асосийси икки жамоанинг дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши муҳим омил саналади. “Пахтакор”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда голларга Ихеруоме Уче ва Сервер Жепаров муаллифлик қилишади. 18-дақиқада таблодаги бир рақамини иккига ўзгартирган Жепаров жарима тўпидан унумли фойдаланади. Рақиб посбони Дмитрий Бородин жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнаганди. Бизникиларнинг урган икки голига жавобан рақиб сафида тўп тепаётган Александр Гейнрих 43-дақиқада Темур Жўраев дарвозасини ишғол қилади.


“Пахтакор” – “Торпедо” – 2:1
25.05.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 50000 томошабин.
Бош ҳакам:
Роман Лаюкс (Латвия)
Голлар: Ихеруоме Уче 15, Сервер Жепаров 18 – Александр Гейнрих 43.

“Пахтакор”: Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Александр Клецков (Алексей Николаев, 46), Владислав Кирьян, Садриддин Абдуллаев (Элдор Магдеев, 52), Сервер Жепаров, Вячеслав Понамарёв, Ренат Байрамов (Иброҳим Раҳимов, 84), Анвар Солиев (Шерзод Назаров, 79), Ихеруоме Уче (Зайниддин Тожиев, 59).
Бош мураббий: Валерий Непомняшчий

"Торпедо" (Москва): Бородин, Кормильцев (Мамаев, 68), Перов, Волков (Подимов, 77), Александр Гейнрих, Кантонистов (Смольников, 75), Будилин, Данишевский (Кабанов, 18), Колесников, Королев (Самсонов, 46), Морозов (Болихов, 75).
Бош мураббий: Владимир Петренко

Четлатиш: Бородин 18.



Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика