Latest news

22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  0 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  188 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  31

Бир ўйин тарихи. Осиё кубоги-2007. Шацкихнинг ҳисобга олинмаган голи, Бин Ҳаммамнинг хати, ҳакамлар қурбони бўлган Ўзбекистон News

Бир ўйин тарихи. Осиё кубоги-2007. Шацкихнинг ҳисобга олинмаган голи, Бин Ҳаммамнинг хати, ҳакамлар қурбони бўлган Ўзбекистон

Ўзбекистон терма жамоаси 2004 йилги Хитойда ўтказилган қитъа кубогида илк бор ярим финал остонасига келганди.

2007 йил тўрт давлат мезбонлик қилган галдаги Осиё кубогида бунга яна бир бор жуда яқин келгандик. Бироқ, ҳакамлар қурбони бўлган терма жамоамиз афсуски, чорак финалда ўз иштирокни якунлашга мажбур бўлган. Демак, бугун Ёсир Ал Қахтоний етакчилигидаги Саудия Арабистонига қарши кечган беллашувгача кечган воқеалар ва чорак финал тафсилотлари ҳақида тўхталамиз.

Юқорида айтганимиздек қитъа чемпионати финал раунди Индонезия, Вьетнам, Малайзия ва Таиландда ташкиллаштирилади. Терма жамоамиз ўрин олган гуруҳ ўйинларига Куала-Лумпур шаҳри мезбонлик қилади. Эрон билан илк тур учрашувида вакилларимиз биринчи бўлиб ҳисобни очишларига қарамасдан, якунда ғалабани ушлаб қолишни уддасидан чиқишмаганди. Дарҳақиқат, терма жамоа сардори ва етакчиси Максим Шацких дисквалификация туфайли стартдаги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади ва иккинчи тур Малайзия билан баҳсга етиб келади. Ҳужумчи юқори спорт формасида эканлиги билиниб турарди. Шу боисдан жамоага қўшилиб кетиши осон кечади. Бу учрашувда термамизнинг ғалаба қозонишлари деярли аниқ эди. Мураббий шунга яраша таркибда бир қатор ёшларга ўйнаш имкониятини беради.


Анзур Исмоилов, Азиз Ибрагимов, Азиз Ҳайдаров, Виталий Денисов ва ҳоказо. Амалда терма жамоамиз йирик 5:0 ҳисобида устун келади. Аслида, юқорида зикр этилган футболчилардан Анзур Исмоилов якуний таркибга киритилиши бир мунча қийин кечган. Ҳимоячи Абрамов бошчилигидаги олимпия терма жамоаси билан Германиядаги йиғинга йўл олиши керак бўлган. Аммо, миллий жамоанинг Жанубий Кореядаги йиғинида Асрор Алиқулов бошидан жароҳат олгач унинг ўрнига Анзур таркибга жалб этилади. Уч очко билан қийин аҳволда қолган жамоамизни сўнги турда фақат ғалаба қониқтирарди.

Хитой билан баҳсда иккинчи бўлимда учта гол урган ҳамюртларимиз чорак финал чиптасига эга чиқишади. Гейнрих, Кападзе ва Шацкихнинг голлари бизга кейинги босқич эшикларини очади.

Шацкихнинг инобатга олинмаган голи, орқа фонда устоз фотограф Анвар Илёсов



Чорак финалда эса Инилеев шогирдлари 2006 йил Германиядаги мундиал қатнашчиси Саудия Арабистонига рўбарў келади. Билсангиз, ўша вақтлар бу юрт терма жамоасини мағлубиятга учратиш амри маҳол эди. Айниқса, ЖЧ-2006 саралашида рақиб Тошкентдан дуранг қайтиб, ўз майдонида истаганини қилганди. Саудияликларнинг юлдуз футболчиси Сами Ал Жабернинг: “Ўзбеклар 70 дақиқадан кейин футбол ўйнамайди” деган киноясига учрагандик. Шунинг учун ярим финал йўлланмаси учун кечадиган баҳс биз учун ниҳоятда аҳамияти юқори эди. Бир томондан реванш олишнинг айни пайти келганди. Гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаганимиз учун делегациямиз Малайзиядан Индонезия пойтахти Жакартага кўчади. Федерация раҳбарлари чорак финал йўлланмаси қўлга киритилгани муносабати билан жамоага мукофот белгилашдан ташқари Рауф Инилеевга махсус кастюм совға қилишади. Лекин, мураббий ирим қиладими эскисини кийишни маъқул кўради.

Учрашувнинг учинчи дақиқасидаёқ рақиб футболчиси Ёсир Ал Қаҳтоний Нестеров дарвозасига гол уриб терма жамоамизниг режаларини бузиб юборади. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз ҳар қанча уринмасин Қаҳтонийга қаршилик кўрсата олмаганди. Ўйин тизгинини қўлига олган жамоамиз аъзолари босим ва ҳужумларни оширади. Аммо, бирортасидан наф чиқмайди. Устига устак ҳакамларнинг ноҳолис қарорлари ўйиннинг боришига салбий таъсир қилади. Бунинг сабабларидан бири – сингупурлик қанот ҳаками Танг Ю-Мунинг ўта қўпол хатосидир. У ўйиндан ташқари ҳолатни белгилашда яққол адашиб Шацкихни тоза голдан маҳрум қилганди.


Қуйида ушбу ҳисобга олинмаган голни томоша қилинг.


 


Умуман шу куни ҳакамлар бевосита араблар фойдасига ишлашади. 75-дақиқада Ал Мусо гол уриб таблодаги ҳисобни 2:0 кўринишига келтиради. Павел Саломин 82-дақиқада орадаги фарқни қисқартирганига қарамасдан барибир ғалаба Саудия Арабистони томонида бўлади.

Шуни унутмаслигимиз керакки, миллий жамоамиз мусобақа давомида ҳақиқатдан ҳам чиройли ўйин кўрсатганди. Эндиликда ишқибозларда юқори даражадаги жамоаларни ютишимизга ишонч пайдо бўла бошлаганди. ОФКнинг ўша вақтдаги президенти Муҳаммад Бин Ҳаммам ўйиндан сўнг ҳакамларнинг хатоси учун узр сўраб мактуб йўллаганди. Йил якунида эса Рауф Инилеев Осиёнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилади.


Осиё кубоги – 2007. Чорак финал.
22.07.2007. Жакарта “Гелора Бунг Карно” стадиони.
Саудия Арабистони – Ўзбекистон – 2:1
Ҳакам
: Квон Чжон Чул (Жанубий Корея)
Голлар: Ёсир Ал Қаҳтоний (3), Ал Мусо (75) – Павел Саломин (82).
Ўзбекистон: 12. Игнатий Нестеров, 2. Хайрулла Каримов, 4. Азиз Ибрагимов, 17. Алексей Николаев, 23. Виталий Денисов, 28. Анвар Ғофуров (15. Александр Гейнрих, 46), 7. Азиз Ҳайдаров (9. Павел Саломин, 78), 8. Сервер Жепаров, 18. Темур Кападзе (26. Виктор Карпенко, 57), 19. Ислом Иномов, 16. Максим Шацких.

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика