Latest news

20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  1 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  10 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  88 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  24 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  7

Бир ўйин тарихи. Ғузордан - Ал-Кувайтгача... News

Бир ўйин тарихи. Ғузордан - Ал-Кувайтгача...

Ўз тарихида илк бор халқаро мусобақа - ОФК Кубогида иштирок этган “Шўртан” жамоаси 2011 йилнинг 1 март санасида дебют учрашувини Кувайт давлати пойтахти Ал-Кувайт шаҳрида бошлади.

“Оқ бўрилар” жамоаси биринчи ўйинини нафақат ушбу мамлакат, балки Осиё қитъасининг энг кучли клубларидан бирига қарши ўтказди. “Ал-Қодисия” 2010 йилги мазкур турнир финалчиси бўлган. “Шўртан”га қадар эса халқаро мусобақаларда Кувайтликлар жамоаси “Пахтакор” билан ҳам рўбаро келган эди...

Клуб матбуот хизмати томонидан тарихга муҳрланган ўша ўйин давомидаги қизиқарли ҳолатлардан лавҳаларни эътиборингизга ҳавола этади. “Оқ бўрилар” жамоасининг яқин ўтмишдаги тарихига бир назар ташланг, кўринг, завқланинг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг.
Аввал хабар берганимиздек, “Шўртан” жамоасининг тарихий ўйинлари ва фото лавҳаларини доимий равишда бериб боришга ҳаракат қиламиз.


ОФК КУБОГИ-2011. “В” ГУРУҲИ. 1-ТУР
“Ал-Қодисия” (Ал-Кувайт, Кувайт) - “Шўртан” (Ғузор, Ўзбекистон) - 4:0. Ал-Кувайт, Хавалли шаҳарчаси “Муҳаммад Ал-Ҳамад” Халқаро стадиони. 500 томошабин. 1 март, соат 20:15 (маҳаллий вақт билан).
Ҳакамлар:
Ядуллоҳ Жаҳонбози, Расул Лотфали Фороужи, Саид Алинежадиан (ҳаммаси Эрон).
Захирадаги: Муҳаммад Ал-Рашидат (Иордания).
Назоратчи: Савсан Ҳожи Ғулом Такави (Баҳрайн).

Голлар: Фирас Ал-Ҳатиб (12), Ҳамад Ал-Энази (56, 70), Аҳмад Ал-Азими (90).

“Ал-Қодисия”: 22.Нашаф Ал-Холди, 2.Али Ал-Намаш, 40.Дари Абдуллоҳ, 37.И.Эл-Адоу, 18.Амир Ал-Фадҳли, 23.Жиҳод Ал-Ҳуссайин, 3.Фаҳад Ал-Ансари, 39.Абдул Азиз Ал-Энази (20.Умар Бу Ҳамад, 68), 34.Абдул Ал-Душайли, 27.Ҳамад Ал-Энази (9.Аҳмад Ал-Азими, 78), 10.Фирас Ал-Ҳатиб (15.Сауд Ал-Мажмед, 75).

“Шўртан”: 1.Михаил Алавидзе, 2.Ярослав Крушельницкий, 16.Рустам Бакиев, 15.Вадим Афонин, 7.Садриддин Абдуллаев, 17.Вячеслав Понамарёв, 33.Урош Миласавлевич, 19.Александр Мерзляков, 5.Предраг Вуйович, 10.Шаҳбоз Эркинов, 9.Игорь Таран (18.Жаъфар Ирисметов, 62).
Бош мураббий: Эдгар Гесс.

Огоҳлантиришлар: Ф.Ал-Ансари (77), Д.Абдуллоҳ (90) - С.Абдуллаев (52).
Четлатиш: С.Абдуллаев (71, иккинчи огоҳлантириш учун).
















Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика