Latest news

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Дарвозаларга 9та гол урилган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувини ёдга оламиз News

Дарвозаларга 9та гол урилган "Пахтакор" - "Нефтчи" учрашувини ёдга оламиз

"Пахтакор" - "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги учрашув қайси давр бўлмасин, қандай таркибда ҳаракат қилишмасин қизиқишини йўқотмаган.

Ўз номи билан "Ўзбекча эль-класико", деб ном берилган. Бошқача айтганда "мумтоз футбол". Қуйида эса икки жамоа тарихидаги энг сермаҳсул учрашув бир эмас, икки эмас, уч эмас нақд 9та гол урилган учрашувни ёдга оламиз. 

Тошкент клуби ўша йил Виктор Жалилов бошчилигида Ўзбекистон олий лигасида 74 очко билан чемпион бўлганди. 9 август куни бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финалида Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши шиддатли баҳс 6:3 ҳисобида “шерлар” фойдасига ҳал бўлганди. Янгиланиш даврини бошлаган "Пахтакор" таркибга барча маҳоратли номларни жамлаган, шунинг самараси ўлароқ ўша йили Осиёнинг энг яхши жамоаси, деб эътироф этилганди. "Нефтчи" эса Юрий Саркисян билан чемпионатда иккинчи ўринни банд этган, олтин медалларга 5 очко етмаган. 

"Нефтчи" либосида "Пахтакор"га қарши ҳар бир учрашув ёдимда. Биттасини танлашга келсак, 2002 йилги Ўзбекистон Кубоги финалидаги 3:6 ҳисобида мағлуб бўлган ўйин. Бундай финал яна қайтарилмаса керак",- дейди ўша финалда "Нефтчи" либосида тўп тепган Абдумажит Тоиров. 

Ушбу даврда кубок учрашувлари икки мавсумда ўтказилган. Саралаш, 1/16, 1/8 финал учрашувлари 2001 йилнинг иккинчи яримида, чорак, ярим финал эса 2002 йилнинг биринчи яримида бўлиб ўтган. Финал бугунгидек кузнинг ажойиб оқшомида эмас, ёзнинг августига белгиланган. "Пахтакор" финалдан олдинги финалда "Насаф"ни осонликча чиқариб юборган бўлса, Саркисян шогирдлари қийинчилик билан "Қизилқум"дан устун келган. 

Финалда эса голлар шоуси илк дақиқаданоқ бошланиб кетганди. Ғолиб эса экстра-таймларда аниқланган. Шу куни "Нефтчи" сафида 2 маротаба ўз дарвозасини ишғол қилган, Гочкулиев дубл қайд этган. Таркибларга қаранг, таркибларга. Қандай номлар майдонга тушган. 


2001/2002 йил

НЕФТЧИ - ПАХТАКОР - 3:6 (Асосий вақт 3:3)

09.08.2002. Тошкент. «Пахтакор» Марказий стадиони. 15000 томошабин.

Ҳакам: Р. Саидов.

Голлар: Сергей Ни (14), Мухтор Қурбонов (85), Акмал Холматов (90) - Гочгули Гочгулиев (4,115), Сергей Лебедев (5 ўз дарвозасига, 107 ўз дарвозасига), Леонид Кошелев (70), Зайниддин Тожиев (117).

"Нефтчи": Георгий Забиров, Равшан Маталиев, Ҳамидов (Соип Аҳмедов 75), Абдумажит Тоиров, Мансур Саидов (Нодир Усмонов 46), Мухтор Қурбонов, Сергей Лебедев, Акмал Холматов, Сергей Ни, Умид Исоқов (Рустам Дўрмонов 77), Анвар Бердиев.

"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Бахтиёр Ашурматов, Гочгули Гочгулиев, Қайрат Ўтабоев, Виталий Жалилов, Леонид Кошелев (Баходир Сейткамолов 117), Владислав Кирьян, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Александр Гейнрих (Зайниддин Тожиев 60), Неъматулло Қуттибоев (Темур Кападзе 73) .

Огоҳлантиришлар: Мансур Саидов, Абдумажид Тоиров, Георгий Забиров - Анвар Солиев.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика