Latest news

00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  1 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  16 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1

Осиё кубоги-2004. Пенальтилар сериясида Баҳрайн ва Аъло Ҳубайл қурбони бўлган Ўзбекистон News

Осиё кубоги-2004. Пенальтилар сериясида Баҳрайн ва Аъло Ҳубайл қурбони бўлган Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу вақтга қадар етти маротаба Осиё кубогида иштирок этган.

1996, 2000, 2004, 2007, 2011, 2015, 2019. Барча мусобақаларда гуруҳ босқичида қатнашган жамоамиз 3 бор чорак финал, бир маротаба ярим финал, бир маротаба нимчорак финалга йўлланма олиш баробарида ва икки бор гуруҳдан чиқа олмаган.

Дастлабки икки турнирда муваффақиятсизликка учраган терма жамоамиз 2004 йил Хитойда ўтказилган қитъа чемпионатида илк бор гуруҳдан чиқиб чорак финал чиптасига эга бўлганди. Бироқ, ҳозиргига қараганда ўша даврларда кучли ва юқори савиядаги Баҳрайн қаршилигини енга олмагандик. Гуруҳ раундида жуда ажойиб ўйин ўтказган, ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб қолган жамоамиз Ироқ, Саудия Арабистони, Туркманистонни бир хил 1:0 ҳисобида таслим қилади. Миржалол Қосимов ва Александр Гейнрихнинг жарима зарбаларидан урган бетакрор голлари бизга умумий тўққиз очкони тортиқ қилади. Бош мураббий сифатида Равшан Ҳайдаров иш олиб борсада асосий қарорларни ёрдамчи мураббий германиялик Юрген Гёде қабул қиларди. Умуман олганда ушбу мусобақага терма жамоа бир қанча йўқотишлар билан келади. Максим Шацких мамлакатда тарқалган парранда грипи туфайли мусобақага боришдан бош тортган.

Осиё кубоги-2004. 

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Гуруҳ босқичи, 1-тур. 18.07.2004. 1-тур. Ченгду. "Сичуань Лонгцуаньи" стадиони 12400 томошабин

Бош ҳакам: Квон Йонг Чул (Жанубий Корея)

Гол: Миржалол Қосимов 22

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Бахтиёр Ашурматов (Тимур Кападзе, 57), Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Миржалол Қосимов (Ислом Иномов, 73), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Владимир Шишелов, Александр Гейнрих (Николай Ширшов, 85)

Четлатиш: Алексей Николаев 83, Эмад Муҳаммад Ризо 87


Осиё кубоги-2004 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 1:0

Гуруҳ босқичи, 2-тур. Ченгду. "Сичуань Лонгцуаньи" стадиони 22000 томошабин

Бош ҳакам: Кожа Кофи (Бенин)

Гол: Александр Гейнрих, 13

ГОЛ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Андрей Фёдоров, Николай Ширшов, Асрор Алиқулов, Миржалол Қосимов (Ислом Иномов, 64), Андрей Акопянц, Сервер Жепаров, Анвар Солиев (Илёс Зейтуллаев, 60), Тимур Кападзе, Владимир Шишелов, Александр Гейнрих (Марат Бикмаев, 78)


Осиё кубоги-2004 

Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

Гуруҳ босқичи, 3-тур. Чонқинг. "Олимпия" стадиони. 34000 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Кусса (Сурия)

Гол: Миржалол Қосимов 58

ГОЛ ВИДЕОСИ

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андрей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Леонид Кошелев, Тимур Кападзе, Илдар Магдеев (Анвар Солиев, 77), Илёс Зейтуллаев (Миржалол Қосимов, 46), Ислом Иномов, Зафар Холмуродов (Владимир Шишелов, 83), Марат Бикмаев

Четлатиш: Ислом Иномов 85


Мазкур турнирда Владимир Шишеловнинг соч турмаги кўпчиликнинг эътиборини тортганди. Шишелов табиийки, 2002 йил Жаҳон чемпиони бўлган Роналдога тақлид қилган бўлса ажаб эмас.


Шунингдек, Владимир Маминов, Олег Пошинин, Жафар Ирисметов ҳам турли сабабларга кўра якуний таркибдан жой олмаганди. Уларнинг ўрнига кичик жаҳон чемпионатида қатнашган Александр Гейнрих, Илдар Магдеев, Ислом Иномов, Илёс Зейтуллаев жалб қилинади. Баҳрайн билан кечган чорак финал турнирдаги энг қизиқарли ва шиддатли учрашувлардан бири бўлганди. Рақиб сафида Аъло Ҳубайл, Талъал Юсуф, Саид Фарҳан каби номдор ўйинчилар бор эди.

Бизнинг таркибимизни кучсиз деб бўлмасди. Жамоа сардори Миржалол Қосимов, ҳимояда Андрей Фёдров, саралаш босқичида кўплаб голлар урган Владимир Шишелов дарвозада бўйдор Евгений Сафонов ҳужум чизиғида Анвар Солиев ҳаракат қиларди. Биринчи бўлимдан сўнг таблода 0:0 ҳисоби турарди. Иккинчи бўлимда биз ҳам, баҳрайинликлар ҳам очиқ футбол кўрстишга киришиб кетишади. 60-дақиқада ёш Гейнрих жарима зарбасидан тўп киритиб ҳисобни очади. Аммо, хурсандчилик узоққа чўзилмайди. 71-дақиқада қанотдан узатилган тўпга биринчи бўлиб Аъло Ҳубайл етиб келади орадаги фарқни йўққа чиқаради.


Бу вазиятда ҳимоячилар диққатни йўқотганди 76-дақиқада унинг ўзи иккинчи тўпни киритиб жамоасини олдинга олиб чиқади. Марказда футболчиларимизнинг тўп оширишдаги хатосидан сўнг рақиб ўнг қанотдан тезкорлик билан ҳужумга ўтади ва марказдаги ҳужумчи Аъло Ҳубайлга тўпни еткази беради. Уни эса ҳимоячилар яна эътиборсиз қолдиришади Ўйин асосий вақти тугашига тўрт дақиқа қолганида Владимир Шишелов гол уриб мувозанатни тиклайди. Жамоадошининг ажойиб пасидан кейин икки ҳимоячини ортда қолдирган Шишелов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб боради ва гол уради.

Учрашувнинг дастлабки қисми дуранг билан якунланганч ҳакам Чон Чул Квон жамоаларни қўшимча екстра таймларга таклиф қилади. Қўшимча бўлимларда вакилларимиз катта устунликка эга бўлсаларда, рақиб дарвозасига йўл топа олмайдилар. Натижада барчасини пенальтилар серияси ҳал қилади. Афсуски, унда футболчиларимизга омад кулиб боқмайди. Якуний зарбани йўллашда Леонид Кошелев хатога йўл қўяди. Марат Бикмаев ҳам зарбани хато амалга оширади.  Тақдир ҳазилини қарангки, орадан 15 йил ўтиб Марат Бикмаев 2019 йилги Осиё кубоги нимчорак финалида Австралия билан пенальтилар сериясида зарбани ноаниқ йўллайди.  Якунда ўйин қаҳрамони Аъло Ҳубайл охирги зарбани бехато тепади. Шу тариқа Баҳрайн ярим финалга йўл олади. Бироқ, Японияга қўшимча бўлимларда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлади. Кейинги йилларда ҳам бу юрт терма жамоаси билан 2006, 2010, 2018 йилги Жаҳон чемпиоанти саралаш ўйинларида тўқнаш келдик. Аммо, бугун эслаб ўтган ўйинимиз Баҳрайн билан йўлларимиз кесишини бошлаб берди. Ўзбекистон терма жамоаси эса ўз тарихида илк бор чорак финалгача етиб борди.


Осиё Кубоги-2004.
Ўзбекистон – Баҳрайн. 2:2, пенальтилар серияси - 5:6
Чорак финал. 30.07.2004. Ченду (Хитой). “Лонгжуан” стадиони
Бош ҳакам
: Чон Чул Квон (Жанубий Корея)
Голлар: Александр Гейнрих (60), Владимир Шишелов (86) – Аъло Ҳубайл (71, 76)
Ўзбекистон: 21. Евгений Сафонов, 3. Андрей Фёдров, 24. Асрор Алиқулов, 28. Алексей Николаев, 4. Миржалол Қосимов (6. Леонид Кошелев, 106), 8. Сервер Жепаров, 18. Темур Кападзе (26. Марат Бикмаев, 83), 7. Андрей Акопянц, 9. Анвар Солиев (20. Элдор Магдеев, 33), 11. Владимир Шишелов, 15. Александр Гейнрих

ГОЛЛАР ВА ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ ВИДЕОСИ

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика