Latest news

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Бир ўйин тарихи. 2008 йилги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, "Оскар"га лойиқ баҳс News

Бир ўйин тарихи. 2008 йилги "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви, "Оскар"га лойиқ баҳс

Бир ўйин тарихи рукнидаги навбатдаги баҳс 2008 йил бўлиб ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашуви.

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев ўша баҳсни шундай ёдга олади:

“Бунёдкор” билан бўлиб ўтган 16-тур учрашувини ҳеч ким унутмаса керак. Александр Петров томонидан саҳналаштирилган триллерга "Оскар" мукофотини берса бўлади. Бу ўйин Петровнинг фаолиятидаги сўнггиси бўлди, уни ҳеч ким жазоламади. Шунчаки ўйиндан кейин, ўйинда бўлган вазиятларни ўзи учун таҳлил қилди. Вильянуэва шубҳасиз чемпионатнинг энг кучли ўйинчиси эди. Ўйин бошидаёқ Нестеров дарвозасини ишғол қилиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйин тўлиқ тенг курашлар остида ўтди. “Пахтакор”нинг молиявий таъминотчилари бўлган, Раҳимовлар ўша куни ВИПда эмас, “Пахтакор”нинг оддий, ХБ сариқ футболкасини кийиб, бурчакда мухлислар учун ажратилган трибунада ўтириб кўрдилар. Бу ўша пайт учун “Челси” мухлисларининг Абрамович билан бирга ўтириб футбол кўришдек гап эди. 61-дақиқада ҳеч қандай қоида бузилмаса-да, Петров 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Бир йил аввал “Пахтакор” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган Сервер Жепаров нуқта олдига яқинлашди. Игнатий Нестеров эса ўнг томонга тепилган тўп йўналишини топа олди.

Ҳисоб ўзгармай қолди. Зайниддин Тожиевнинг важоҳатини тасаввур қилиш қийин. Нима қилиб бўлса ҳам, тўпни дарвозага урса. Одил ўртани тозалаш билан банд. Магдеев қанотдан ҳужум уюштиради. Фабио Пинто деган футболчидан “еб қўйган”миз. Лекин шунга қарамай майдонга тушган. 77-дақиқада камбағални туя устида ҳам ит қопади дейишганидек, Анзур Исмоиолов қизил карточка олиб “Пахтакор”ни 10 киши қолишига сабаб бўлди. 90-дақиқада “Бунёдкор”ни ғалаба қозонишида ҳеч кимнинг шубҳаси қолмаган эди. Лекин ҳаётда мўжизалар содир бўлиб туради. Мен ҳам аллақачон “Пахтакор” захира ўриндиғига келиб бўлганман. Ўйинни тугатиб қўйиш учун майдонга қараб турибмиз холос. Ҳамма ўрнидан туриб олган. Бир пайт қанотдан Ислом Иномов рейд уюштирди ва тўпни жарима майдончаси ичига ташлади, Зайниддин Тожиев нима қилганини ўзи ҳам билмаса керак, қанотдан келган тўпни боши билан Зухуров дарвозасига жойлаб қўйди. Бутун стадион “портлади”! Бунақа ўйинни мен қайтиб кўрмадим. Фақат Ўзбекистон – Қувайт 3:2 ўйинини бу учрашувга солиштирса бўлади. Ҳакамнинг ҳуштаги энди ҳеч кимга қизиқ эмас эди. Захира ўриндиғидаги барча, ҳа барча майдонга, Тожиевни олдига чопди. Бу дурангни “Пахтакор”ни ўша пайтдаги футболчиларидан сўранг, керак бўлса чемпионликка алмаштириб юборадилар", - деб ёзади Нодирхўжа Юлдашев.





Видеони тақдим этгани учун сайтимиз мухлислари номидан Баҳодир Мирзаевга миннатдорчилик билдирамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика