Latest news

18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  1 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  2 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  55 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  2 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  22 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3

Бир ўйин тарихи. 2005 йилги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви News

Бир ўйин тарихи. 2005 йилги Ўзбекистон – Жанубий Корея учрашуви

Бугун бир ўйин тарихи рукни орқали Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2006 саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши кечган баҳс тафсилотлари билан қисқача ўртоқлашамиз.

Жанубий Корея билан Тошкентда ўтиши кўзда тутилган учрашувга қадар терма жамоада кўп нарса ўзгариб кетганди. Бу юрт вакилларига қарши сафардан мағлубият билан қайтган футболчиларимизни, мухлисларни кайфияти тушиб кетган, амалда германиялик мураббий Юрген Гёде қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарилган, россиялик легионерлар билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилганди. Бундай қийин шароитда ва кейинга ўйинга қадар бошқа хорижлик мураббийни топиш осон эмасди. Шунинг учун терма жамоа бошқаруви вақтинчалик Гёденинг ёрдамчиси Равшан Ҳайдаровга топширилади. Бу пайтга келиб Ҳайдаров ҳам маълум бир даражада тажриба тўплаб улгурган, футболчиларимизнинг имкониятларини ва нималарга қодирлигини жуда яхши биларди. Шу сабабдан раҳбарлар навбатдаги ўйинларга жамоани бошлаб тушишни унга ишониб топширишди.

2005 йил 3 июнь куни “Пахтакор” Марказий стадионига аввалги учрашувларга қараганда ишқибозларнинг ташрифи бир мунча камайганди. Сезиш қийин эмасдики, айрим мухлислар терманинг ғалабасидан умидини узиб бўлганди, ўйингоҳга келган 30 минг нафар ишқибоз эса ҳамон ишонишда давом этарди. Рақиб кимлигини, қандай кучга эга эканлигини ҳамма тушуниб турарди. Лекин, бизни ғалабадан бошқаси қаноатлантирмас эди. Шунинг учун Миржалол Қосимов сардорлигидаги жамоамиз илк дақиқалардан босим қилишга ва ҳужумлар сонини кескин ошириш пайида бўлишди. 

Бироқ, рақиб сафидаги маҳоратли ва тажрибали ҳимоячилар ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишга йўл қўйишмади. Кореяликлар мураббийи нидерландиялик Жо Бонфрере тўғри тактика танлаганини, футболчиларимизни яхши ўрганиб чиққани кўриб турарди. Улар асосан марказда Қосимовга ўйин бермасликка ҳаракат қилишди, боиси у майдонда ўйинни бошқарувчи ва ҳужумчиларни тўп билан таъминлаб турувчи ягона диспетчеримиз ҳисобланарди. Айниқса, Максим Шацких билан ажойиб тандем ҳосил қилишига олдинги йилларда кўп бор гувоҳ бўлганмиз.

Кўп ҳолларда Шацких Қосимовнинг узатмасидан сўнг тўп киритарди. Мазкур беллашувнинг 62-дақиқасида яна Қосимовнинг пасидан сўнг Максим Шацких кореялик дарвозабон Ву Жае Ли билан яккама-якка ҳолатга чиқиб борди ва ҳисобни очди - 1:0. 

Биласиз, бизнинг футболимизда жуда ҳунук одат сақланиб қолинган. Ғалабани эрта нишонлаб юборамиз, эрта хотиржамликка бериламиз. Бунинг оқибатида кўп бор панд еганмиз. Ҳакам ҳуштаги янграшига оз қолганда Жанубий Корея футболчиси Парк Чу Юнг мувозанатни тенглаштирди ва жамоасига қимматли бир очкони тақдим қилди - 1:1. Ушбу вазиятда эронлик ҳакам Маъсуд Моради қўпол хатога йўл қўйганди. Сафонов дарвозасига тўп киритилаётган пайтда Парк Чу Юнгга тўп оширган футболчи яққол ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганди. Терма жамоа кучли рақибга қарши муносиб курашгани, ҳатто ғалабани тортиб олишга жуда яқин келгани учун Равшан Ҳайдаровга кейинги ўйинда ҳам имконият беришади. Аммо, Саудиядан учралган йирик 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг у ўрнини Боб Хафтонга бўшатади. Жанубий Корея билан Жаҳон чемпионати саралашларидаги навбатдаги тўқнашувимиз мана шу кўринишда якунига етади.

ЖЧ-2006 саралаш босқичи.
Ўзбекистон – Жанубий Корея – 1:1
03.06.2005. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 30000 томошабин.
Ҳакам:
Маъсуд Моради (Эрон)
Голлар: Максим Шацких 62 - Парк Чу Юнг 90.
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Бахтиёр Ашурматов, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Николай Ширшов, Миржалол Қосимов (Владислав Кирьян, 84), Леонид Кошелев, Виктор Карпенко, Темур Кападзе, Максим Шацких, Александр Гейнрих (Анвар Солиев, 62).
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.





Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика