Latest news

19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  0 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  19 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  1 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  64 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1

Бир гуруҳ "темирйўлчилар"нинг навбатдаги манзили "Қизилқум". Бунга нима сабаб бўлди? News

Бир гуруҳ "темирйўлчилар"нинг навбатдаги манзили "Қизилқум". Бунга нима сабаб бўлди?

Tags :  Қизилқум
"Қизилқум" жамоаси янги мавсум олдидан таркибига бир қатор янги футболчиларни қўшиб олмоқда.

Жорий мавсум қишки трансферлар ойнасида "Навбаҳор", АГМК, "Нефтчи" жамоалари муҳокама марказида бўляпти. Улар орасига бемалол "Қизилқум"ни ҳам кирита оламиз. Ўтган мавсум "Локомотив"да тўп тепган бир гуруҳ ижрочилар эндиликда навоийликлар сафида жавлон уради. Келинг айни пайтга келиб жамоада нечи нафар собиқ "темирйўлчилар" йиғилганига қарасак: Жавоҳир Илёсов, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Йўлдошев, Игнатий Нестеров, Санжар Шоаҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев. Бу ҳолат ажабланарлими? Йўқ. Чунки бундай ҳолат футболимизда илк бор юз бермаяпти. Ўз вақтида "Пахтакор"нинг бир нечта футболчилари "Бунёдкор"га, сўнгги йилларда "Насаф" жамоасидаги кўпгина ижрочилар "шерлар" сафига келиб қўшилишган. Шу боис "Локомотив" аъзоларининг "Қизилқум"га ўтишларини оддий қабул қилдим. 

1. Ҳамиджон Актамов 

Ҳамиджон Актамов гарчи шу кунга қадар мураббий сифатида қирраларини тўлиқ кўрсата олмаган бўлсада, менежерлик бобида кўпчиликка ўрнак бўла олади. Ундаги кучли ташкилотчилик, футболчилар билан ҳар қандай вазиятда тил топишиб кета олиш хислати юқоридаги номларни Навоийга келишига сабаб бўлиши мумкин. Футболчиларни жамоага олиб жалб қилиш, уларни кўндириш ҳам бир маҳорат аслида. 


2. Маблағ томонлама 

"Локомотив" клуби ўз сиёсатини ўзгартирган ҳолда номдор футболчилардан воз кечиб ёшларга эътибор қаратмоқда. Тажрибали ижрочилар эса қайсидир маънода яхшигина маблағ ишлаб олиш мақсадида ҳам "Қизилқум"га ўтишмоқда, дея оламиз. Мазкур ҳолатга оддий қараймиз ва тўғри тушунамиз. Футболчининг умри қисқа, у иложи борича кейинги фаолияти учун даромад қилиб олиши керак.  



3. Ўйинларнинг Тошкентдаги "Локомотив" стадионида ўтиши 

Навоийдаги стадион майсаси алмаштирилиши сабабли "Қизилқум" уй учрашувларини Тошкентда ўтказади. Бу эса собиқ "Локо"чилар учун айни муддао. Тўғри пойтахтда рақибларни қабул қилиш вақтинчалик. Лекин мана шу жараёнда жамоа янада ўзаро жипслашиб олади. Улар четга чиқишмайди, "Локомотив" стадионида ўйнашда давом этишади, фақат "Қизилқум" либосида.


Нима бўлганда ҳам уларга янги жамоада омад тилаб қоламан. Юқоридагилар эса фақат шахсий фикрим ҳисобланади. 




Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика