Latest news

12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  0 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  14 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1

“Бир футболчи тарихи”. Диогу Жота – ким ўзи у? News

“Бир футболчи тарихи”. Диогу Жота – ким ўзи у?

Шу йил ёзда “Ливерпуль” клубига кўчиб ўтган португалиялик футболчи қандай қилиб бу даражага кўтарилди?

“Ливерпуль”нинг ЕЧЛ доирасида “Аталанта”га ўтказган баҳсидан сўнг энг кўп гапирилган инсон шу ўйинда хет-трик қайд этган, ёзги трансферлар ойнаси вақти “Вулверхэмптон”дан 41млн фунтга сотиб олинган футболчи ва ЕЧЛнинг бу мавсумдаги 3-турнинг “Энг яхши футболчиси” – Диогу Жота. Португалиялик футболчини Юрген Клопп танлашда адашмади деса бўлади энди. Хўш, бу футболчи ким ва қандай инсон?

“Диогу Жота – топ. Зўр йигит. Бизнинг жамоани янада такомиллаштириш қийин. У 2-3 йилдан бери рўйхатимда эди, шунинг учун ҳам ҳозир шу ерда” – деган эди Юрген Клопп АПЛнинг 3-туридан ўрин олган «Арсенал»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг. Айни шу учрашувда Жота ўзининг “Ливерпуль”даги илк голини киритганди. У янги жамоасида ўз ўрнини топиб кета олди. Футболчининг тарихига назар солсак, броган жойини гуллатиб юбориш амалиёти унда бироз кечроқ бошланган.



Диогу Жота – ким ўзи у?


1996 йил 4 декабрда туғилган футболчининг тўлиқ исми Диого Хосе Тейшейра да Силва. Футболга кириб келар чоғда у иккита жамоа мактабида ўйнади, ўрганди футбол сир-асрорларини. “Гондомар” ва “Пасос де Феррейра” клублари Жота учун чинакам мактаб бўла олди. Дебют ўйинидаёқ дебют голини ура олди 2014 йил 23 ноябрда Португалия кубоги доирасида.



Клублардаги фаолияти


Икки йил ўтар-ўтмас футболчини Испаниянинг пойтахти кутиб турганди. Айнан ўша йили ЕЧЛ финалида ўйнаган “Атлетико Мадрид” Жота билан 5 йиллик шартнома имзолади, лекин айни шу вақтда уни яна ватанига, Португалиянинг “Порту” жамоасига ижарага бериб юборишди. 10 сентябрь куни “Порту” сафида дебют учрашувини ўтказган бўлса, орадан 20 кун ўтиб октябрь ойининг илк кунида Жота "Насионал" га қарши о'йинда "Порту" таркибидаги илк голларини урди ва хет-трик қайд этди. ЕЧЛдаги дебюти ҳам ўша мавсумга тўғри келди: 7 декабрь куни Чемпионлар Лигасида Англиянинг "Лестер Сити" жамоасига қарши ўйинда тўп киритди.

2017 йил ёз фасли. Энди у туманли альбион – Англиянинг “Вулверхэмптон”ига йўл олди (ижара асосида). Дастлабки учрашувини 5 августда ўтказган бўлса, илк голини 10 кундан сўнг “Халл Сити”га киритди. Мавсумни якунлаб олгач эса 2018 йил ёзда у тўлақонли “бўрилар”нинг аъзосига айланди. Уни “Вулверхэмптон” 12,5 миллион фунтга сотиб олишди. Жота “Вулверхэмптон” футболчисига айланган мавсумда Чемпионшипда 17 та гол уришга эришди ва жамоаси билан бирга турнирда ғолиб бўлиб АПЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. АПЛдаги дебют голини эса “Челси” дарвозасига йўллади. 2019 йил 19 январь куни “Лестер”га қарши баҳсда (4:3) 3 та гол урди қайд этди ва фаолиятидаги иккинчи хет-трикни расмийлаштирди. Бу натижа билан футбочи Криштиану Роналдудан кейин иккинчи португалияликка айланди.



“Ливерпуль”нинг аввалги йиллардаги натижаси, кўрсатган ўйинларини кўриб ҳужум чизиғини алоҳида эътироф этиш керак. Кучли рақобат борлигини билиб туриб Диогу жамоага келди ва 1993 йилда Робби Фаулердан кейин "Ливерпуль" нинг биринчи 10 учрашувида 7 та гол урган биринчи футболчи бо'лди. Ажойиб натижа, шундай эмасми?! “Бу – мен ва оилам учун ҳаяжонли лаҳза. Чемпион бўлган «Ливерпуль» сафига қўшилиш ақлга сиғмайди. Имкон қадар тезроқ жамоа билан шуғулланмоқчиман. Вазифам – гол уриш ва голли паслар бериш. Улар мендан шуни кутишмоқда. Менга боғлиқ бўлган ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қиламан. Мухлислар менга ишониши мумкин. «Ливерпуль» учун бор кучимни бераман” - деган эди “Ливерпуль”га ўтганидан кейинг интервюсида. Жамоа устози Юрген Клопп ҳам: «Жотада жамоамизга хос баъзи хусусиятлар бор: иштиёқ, ғалабага очлик, қатъият. У биз билан эканлигидан хурсандман. Диогу «Ливерпуль» унинг учун янги қадам эканлигини билади. Биз доим ўтган йили деярли барча турнирларда ғолиб чиққан жамоани қандай кучайтириш ҳақида гаплашамиз. У бизга ўйинимизда йўқ жиҳатларни бериши мумкин. Бу жуда зўр” – дея фикр билдирганди португалиялик иқтидор ҳақида.

Жота ҳозирга келиб ҳар 71,4 дақиқада битта гол урмоқда. "Менинг энг катта фазилатларимдан бири бу мен гол уришни қанчалик осон топишим ва буни турли йўллар билан: бошим, чап ёки ўнг оёғим билан амалга оширишимдир" деган эди футболчи 2016 йилда “Атлетико Мадрид”га ўтган лаҳзада. Бу гапининг исботини футболчи “Аталанта”га қарши ўйинда кўрсатиб қўя олди.



Терма жамоадаги фаолияти

“Вулверхэмптон” сафига бориб қўшилган йили, 2017-йилда у Португалиянинг ёшлар терма жамоасидан чақирув олди ҳамда Европа чемпионатида иштирок этди. Турнирда у Сербия ва Македония жамоаларига қарши о'йинларда қатнашди. Дастлабки голини эса орадан бир йил ўтиб Италия термасига кирита олди. Португалиянинг катталар терма жамоасига эса Евро-2020 саралаш ўйинлари учун Украина ва Сербия терма жамоаларига қарши чақирилди. Энг қизиғи ўша йили терма жамоа билан биргалик Миллатлар лигасида ғалаба қозонди аммо Жота бу турнирда бирорта ҳам ўйин ўтказмаган эди. Ўша йилнинг ўзида у дебют қилишга ҳам эришди, Литва терма жамоаси билан ўйинда у Криштиану Роналду ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Дастлабки голни эса шу йилнинг сентябрь ойида Миллатлар лигасида Хорватияга қарши учашувда киритди.



Шахсий ҳаёти

У одатда майдондан ташқарида спорт костюмлари ва футболкаларда кўринади ва кичик “Мерcедес” автомобилини бошқаради. "Вулверхемптон"даги собиқ жамоадошлари сингари Жота ҳам спиртли ичимликлардан қочади. "Football Manager" компютер ўйини “жинниси”. Карантин вақтида соатлаб ушбу ўйинни ўйнади ҳамда "Телфорд Юнайтед" жамоасини Чемпионлар лигасида чемпион қилди. Ўзининг севгилиси билан сокин ҳаёт учун флеш-машиналар ва дизайнерлик кийимларидан қочадиган футболчи 2021 йилнинг февралида ота бўлишини Twitter'даги саҳифасида ошкор қилди.

Роберто Фирминонинг ўйин суръати бироз пастлагани ҳақида кўп айтилмоқда. Аммо Жота барибир “Ливерпуль”нинг “учлик”ига ҳурмат билан қарайди. Ҳатто бир интервюсида ўзи “Улар жаҳон даражасидаги футболчилар. Кўп гол уришади, жиддий меҳнат қилишади. Бу ўйинчилар мендан тажрибалироқ, шундай экан, биринчи навбатда, ўйиндаги алоқаларни ўрнатиб, улардан нимадир ўрганмоқчиман. Умид қиламанки, ушбу учликнинг гол уришида ёрдам бераман” деган эди.

Англия ва Европанинг бошқа жамоалари эҳтиёт бўлаверишсин. Португалия терма жамоаси ҳам ҳужумда ажойиб рақобат муҳитини яратиб бормоқда. Европада янги юлдуз порлаяпти, унинг исми – Диогу Жота. Натижалари ва камтарлик даражасини кўрдингиз. “Камроқ гапириб, кўпроқ ўйнайдиган” футболчилар сирасига кирувчи португалияликнинг оёғидан нима келишини ЕЧЛда “тур футболчиси” бўлганининг ўзиёқ яхшигина исботдир.




Владислав Гойхманн

Оғабек Самисов таржимаси

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика