Latest news

20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  3 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  1 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  6 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  3 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  16 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  18 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0

Бир дақиқа ҳам: ЖЧ-2022да ўйнамаган футболчилар News

Бир дақиқа ҳам: ЖЧ-2022да ўйнамаган футболчилар

Қатарга шунчаки борганлар ҳақида гаплашамиз.

Жаҳон чемпионати-2022 якунига етиб бормоқда. Айримлар учун турнир анча олдин якунланган, айримлар учун эса терма жамоа таркибида бўлсалар ҳам бошланмай тугаган. Бугун ЖЧ-2022да майдонга туширилмаган машҳур ўйинчилар ҳақида гаплашамиз.


Марк-Андре тер Штеген (Германия терма жамоаси)

Тер Штеген учун янгилик йўқ. Яна барча ўйин амалиёти Мануэль Нойерга берилди. "Барселона" дарвозабони ЖЧ-2022да бирор марта майдонга тушмади, Германия терма жамоасининг ўзи эса турнирда узоқ қолмади. Немислар плей-оффга чиқа олишмади ва гуруҳ босқичидаги учта ўйиндан сўнг уйга қайтишди. Тер Штеген уйда ўтадиган Евро-2024да имконият олиши мумкин. Нойер барибир ёшармайди, ҳа у шунингдек ЖЧ-2022дан сўнг жиддий жароҳат олди.



Аарон Рамсдейл (Англия терма жамоаси)


Англияда Рамсдейлнинг устидан кулишди, сабаби унинг жамоаси Премьер-лигада Чемпионшипга тушиб кетди. Аммо, бу "Арсенал"га ўтишгача рўй берди. Аарон Лондон клубида умуман янги босқичга чиқди, бу эса унга миллий жамоадан таклиф олишга ёрдам берди. Аммо, у барибир ЖЧда ўйнамади, барча ўйин амалиёти Жордан Пикфордга берилди. "Эвертон" дарвозабони Англия терма жамоасининг биринчи рақами бўлиб қолмоқда.



Конор Галлахер (Англия терма жамоаси)

Англияда иқтидорли ёшлар кўп, аммо уларнинг барчасига ҳам майдонда жой йўқ, жумладан Галлахерга ҳам. Умуман олганда "Челси" хавбеки учун Қатарга йўл олиш сюрприз бўлди. Футболчи чақирув олишни кутмаганини тан олди. Конор барибир ЖЧ-2022да ўйнамади ва бу ажабланарли эмас. Галлахерда марказий ярим ҳимояда Жуд Беллингемдек жиддий рақобатчи бор. Аммо, "кўклар" тарбияланувчисининг келажаги ҳали олдинда. Келажакда уни ўз клубида муҳим роль кутмоқда.



Стефан де Врей (Нидерландия терма жамоаси)

Де Врей – "Интер"нинг асосий ҳимоячиси. Аммо, миллий жамоада футболчининг ишлари унчалик яхши эмас. Нидерландиялик бутун турнир давомида захирада ўтирди. Нидерландия терма жамоаси қайдномасидан бир йўла 5 марказий ҳимоячи ўрин олди, шу сабаб таркибга кириш қийин бўлди. Де Врей уёқда турсин, ҳатто Маттейс де Лигт ҳам атиги 92 дақиқа ҳаракат қилди. Балки футболчилар учун мураббий алмашгандан сўнг нимадир ўзгарар. Луи ван Гал "оловранглар"дан кетди, унинг ўрнини Рональд Куман эгаллайди.



Бен Уайт (Англия терма жамоаси)

"Арсенал" бош мураббий Микель Артета Уайтнинг ЖЧ-2022 учун Англия термасига чақирилганидан хурсанд бўлган эди. Аммо, футболчи учун жаҳон чемпионати қувончсиз ўтди. Бен ЖЧ-2022да ўйнамади ва ҳатто миллий жамоа ихтиёрини эрта тарк этди. Миш-мишларга кўра, бунга ўйинчининг Гарет Саутгейт ёрдамчиларидан бири билан келишмовчилиги сабаб бўлган. Мутахассис буни тасдиқламади, аммо инкор этмади ҳам. Бу "канонирлар" учун эса фойда. Уларга Премьер-лигада етакчиликнинг сақлаб қолиш учун танаффусга қадар барча муҳим ўйинчилар керак.



Карим Адейеми (Германия терма жамоаси)

Адейеми Германия терма жамоасининг янги авлод ўйинчиларидан ҳисобланади. Аммо, Каримга жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиш учун имконият берилмади. Бошқа томондан, ёш форвард Бундеслигада ўзининг энг ёрқин мавсумини ўтказмаяпти, шу сабаб жаҳон чемпионатига чақирувни аванс десак бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Адейемида миллий жамоа учун муҳим ўйинчи бўлишга имконият бўлади. Немисларда яхши авлод етишмоқда.



Жеймс Мэддисон (Англия терма жамоаси)

Жаҳон чемпионатида ўйнаш имконияти берилмаган яна бир Англия терма жамоаси вакили. Аммо, Мэддисонга бошидан кам ишонч билдирилганди. Жеймс сўнгги лаҳзада ЖЧ-2022 учун қайдномага кирди ва жароҳат сабаб машғулотларга кеч қўшилди. "Лестер" ярим ҳимоячиси умуман олганда Англия терма жамоасида битта ўйин ўтказган. У ҳам бўлса 2019 йилнинг ноябридаги ўйин (Черногорияга қарши 34 дақиқа). Шунга қарамай, Мэддисон "тулкилар"нинг муҳим ўйинчиси бўлиб қолмоқда ва АПЛда кўплаб топ-клубларнинг эътиборида бўлиб турибди.



Эйжи Кавашима (Япония терма жамоаси)

Япония терма жамоаси афсонаси бўлмиш ушбу посбон узоқ йиллар давомида "кунчиқар юрт" жамоасининг биринчи рақами эди. Аммо, афсона бу сафарги мундиални захирадан кузатди. Унинг ўрнини эса нисбатан ёшроқ (33) бўлган Сюити Гонда эгаллади. Кавашима эса бундан уч кун олдин терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика