Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди News

Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди

ЎзПФЛ Суперлиганинг 6-туридан кейин "Бухоро", "Сурхон", "Нефтчи" клубларини жаримага солди.

Хоразм 0:0 Бунёдкор 

Ҳар икки клуб вакиллари Cоунтдоwнъга амал қилмагани қайд этилган. Комиссар бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, жамоалар чигалёзди машғулотларини 3 дақиқа кеч якунлаган. Шунингдек, томонларнинг U21 жамоалари иштирокидаги учрашувга 2 дақиқа вақт қолганидагина хоразмлик футболчилар кийим алмаштириш хонасидан чиқиб келган. Оқибатда учрашув 4 дақиқа кеч бошланган. 

Асосий таркиб ўйинида кечикиш кузатилмагани сабаб Лига ҳар икки клубни расман огоҳлантиради. Комиссарнинг регламент асосидаги талаби келгуси турда ҳам пайсалга солинса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Қизилқум 1:0 Қўқон-1912

Комиссар билдиргисида Динамо стадиони персоналида ҳозирга қадар тегишли аккредитациялар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бу ўз навбатида техник ҳудуд ва унинг атрофида фаолият олиб бораётган шахслар билан ишлашда комиссар ишига ҳалал берган. 

Қизилқум клуби Динамо стадионидан ижара асосида фойдаланиб келаётган бўлиб, клуб 4-май куни Навоий шаҳрига қайтади. Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, Лига Қизилқум клубини расман огоҳлантиради. Гарчи клуб ўз уй учрашувларини сафарда ўтказган бўлса-да, расмийлар мезбонлик билан боғлиқ мажбуриятларни ҳис қилиши ва уларга тўлиқ амал қилиши шарт. Навоийдаги ўйинда шу каби ҳолат кузатилса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Динамо стадиони ходимлари билан эса Динамо клуби вакиллари ишлаши шарт. Динамо клубининг келгуси уй учрашувида стадион ходимлари Лига талаб қилган кўринишда аккредитация билан таъминланмаган бўлса, клубга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

Бухоро 1:3 Насаф 

Тез тиббий ёрдам машинаси стадионга ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида учрашув 9 дақиқа кеч бошланган ва мазкур ҳолат жонли эфирга ўз таъсирини кўрсатган. 

Шунингдек, стадион сухандони кечикиши оқибатида, у билан боғлиқ бўлган барча масалада кечикиш кузатилган. Регламентнинг 16.35-банди эса эътиборсиз қолдирилган. 

Микст-зона тартибга солинмаган, клуб матбуот хизмати мазкур масалага етарлича эътибор қаратмаган. 

Регламентнинг 15.14-бандини бузиш орқали тўп олиб берувчи болаларга нисбатан ҳурматсизликка йўл қўйилган. 

Комиссар хонасида интернет ишламаган. Қўшимчасига, принтер мавжуд бўлмаган. 

Бухоро футбол клуби мезбонлик билан боғлиқ талабларга нисбатан лоқайд муносабатда бўлгани учун унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Нефтчи 0:4 Пахтакор 

Учрашув давомида на комиссар хонаси ва дарвоза ортида жойлашган фотографлар нуқтасида интернет ишлаган. 

Жамоавий суратга тушиш учун Лига ҳомийсининг 2025-йилги мавсум учун ишланган конструкцияси эмас, 2024-йилги мавсумдагиси олиб чиқилган. Бунга сабаб сифатида стадионнинг янги конструкция турган хонаси қулфланиб қолгани кўрсатилган. 

Лиганинг шартномавий мажбуриятлари бўйича талабига лоқайд муносабатда бўлгани учун Нефтчи футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Сурхон 1:0 Навбаҳор 

Ҳакамлар жой олган машина тушунарсиз сабабларга кўра стадион ҳудудига 15 дақиқа давомида киритилмаган. Хавфсизлик учун жавобгар органлар билан лозим даражада иш олиб борилмаганидан келиб чиқиб, Сурхон футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади. 

Андижон 1:2 Динамо 

Учрашувнинг 74-дақиқасида меҳмон жамоа футболчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилиши зарурати вужудга келди. Комиссар билдигисида қайд этилишича, тез тиббий ёрдам машинасида бинт, қайчи ва керакли дори воситалари бўлмаган, оқибатда футболчига етарлича ёрдам кўрсатилмаган. Лига Андижон вилояти расмийларидан тез тиббий ёрдам машинаси футбол учрашувига расмиятчилик учун эмас, чиндан ҳам жароҳатланган футболчига биринчи ёрдамни кўрсатиш учун келиши масаласини эслатиб ўтишни лозим топади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика