Latest news

00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  3 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3

Билол Тошмирзаев футболга кириб келиши, ўзбек футболи тарихидаги энг кучли мураббий номи ва "Навбаҳор"га мухлислик қилиши ҳақида News

Билол Тошмирзаев футболга кириб келиши, ўзбек футболи тарихидаги энг кучли мураббий номи ва "Навбаҳор"га мухлислик қилиши ҳақида

Про-лига янги мавсумига тайёргарлик олиб бораётган Яйпаннинг "Турон" жамоаси ўтган йили "Оқ-тепа" жамоаси сафидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Билол Тошмирзаевни ўз сафига қўшиб олди.

Сайтимиз мухбири мазкур футболчи билан учрашиб, интервью ташкил этди. Қуйидаги ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишинг.

- Билол, футболга кириб келишингиз ҳақида айтиб берсангиз.

- Болалигимдан футболга бўлган қизиқишим юқори. Ёш бола вақтимда дадамдан футбол билан шуғулланишим ҳақида рухсат сўраганман. Мактабимизда машғулот ўтказадиган мураббий бўларди, шу кишидан футболнинг дастлабки сабоқларини олганман. Тоғамнинг ўғли 7-синфда ўқиётган вақтимда Республика олимпия заҳиралари коллежига ўқишга олиб келган. Профессионал футболдаги фаолиятимни 2014-йилда Тошкентнинг "Обод" жамоасида бошлаганман.



- Бугунга қадар қайси жамоаларда фаолият олиб боргансиз?

- Юқорида айтганимдек 2014-йилда "Обод" жамоасида, 2015-2016 йилларда "Пахтакор" ўринбосарлари сафида, 2017-2018 йилларда "Навбаҳор"да, 2019-йилда "Оқ-тепа"да, айни дамда эса "Турон" жамоаси сафидаман.

- Янги жамоангизда шароитлар қандай экан?

- "Турон" жамоасида футболчилар учун шароитлар аъло даражада ташкил этилган. Хусусан жамоага тегишли бўлган "Ўзбекистон" ўйингоҳи чимлари Европа технологияси асосида шакллантирилмоқда. Бундан ташқари яқинда клуб ўз академиясини очиш арафасида турибди.

- Ҳозир "Турон"да кўрикдамисиз ёки шартнома имзоладингизми?

- Жамоа сафида дастлаб кўрикдан ўтдим ва кейинчалик шартнома туздик.

- Жамоага сизни ким таклиф қилди?

- "Турон" бош мураббийи Ислом Исмоилов таклифига биноан жамоага қўшилдим.

- Суперлигада қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Ўзим Наманганда туғилганман, шу сабабдан "Навбаҳор" жамоасига мухлислик қиламан.



- Сизнингча, ўзбек футболи тарихида энг кучли мураббий ким?

- Қайси мураббий Ўзбекистон терма жамоасини биринчи бўлиб жаҳон чемпионатига олиб чиқса, айнан ўша мураббийни энг кучли деб биламан.

- Ҳозирги кунда қайси футболчини Ўзбекистонда энг кучли деб айта оласиз?

- Бизда кучли футболчилар кўп. Масалан Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Элдор Шомуродов, Икром Алибоев. Хуллас, яна давом эттирса бўлади.

- "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувига тахминингиз...

- Бу учрашувда "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида ўйнайди. Тошкентликлар таркибида кучли ва тажрибали футболчилар йиғилишган. Айни дамда "Навбаҳор" жамоаси ҳам мавсумга жуда яхши тайёргарлик олиб бормоқда. Бир нарса дейиш қийин, ғалаба учун ҳар икки жамоада ҳам етарлича имконият бор.

- "Турон" жамоаси мухлисларига тилакларингиз.

- Биринчи навбатда мухлисларимиздан доим ўйингоҳларга ташриф буюриб бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўраган бўлардим. "Турон" жамоаси ўз мухлисларини қадрлайди. Насиб бўлса мавсум якунида Суперлига йўлланмасини биргаликда нишонлаймиз деган умиддаман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика