Билич: "Англияни яхши кўраман, аммо Хорватия илк бор ЖЧ финалига чиқишини истайман"
10 jul 2018 10:44
News
Билич: "Англияни яхши кўраман, аммо Хорватия илк бор ЖЧ финалига чиқишини истайман"
"Вест Хэм" собиқ бош мураббийи Славен Билич Хорватия ҳамда Англия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 1/2 финал учрашувида қайси жамоага мухлислик қилишини айтди.
Ўйин 11 июль куни Москвадаги "Лужники" стадионида Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.
"Бу баҳсда Хорватияга 99%, Англияга эса 1% мухлислик қиламан дея олмайман. Англияни яхши кўраман, бироқ менинг мамлакатим (Хорватия) жаҳон чемпионатларидаги ўзининг илк финалига чиқишини хоҳлайман" - дейди Билич.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments