Биласизми? Сречко Катанец Тошкентда иккинчи бор ғалаба қозонди
30 mar 2021 21:18
News
Биласизми? Сречко Катанец Тошкентда иккинчи бор ғалаба қозонди
Худди биз каби жаҳон чемпионати саралаш босқичининг тўхтаб қолган ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ироқ терма жамоаси кечаги баҳсда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Хабарингиз бор, ҳозирда ушбу жамоани Сречко Катанец бошқармоқда.
Қизиғи шундаки, словениялик мураббий Тошкентдан иккинчи бор ғалаба билан қайтди. Биринчиси расмий учрашув мақомида бўлиб, Катанец БАА термаси бош мураббийи сифатида юртимизга ташриф буюрганди.
Бу воқеа 2010 йилнинг март ойида Ўзбекистон ва БАА миллий терма жамоалари ўртасидаги баҳсда рўй берган. Ўшанда Осиё Кубоги-2011 саралаш босқичидан ўрин олган учрашувда ҳам 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

90+3-дақиқада Султон Ал Менҳоли томонидан киритилган гол амирлик футболчиларига ғалаба келтирганди. Орадан 11 йил ўтиб Сречко Катанец яна ғалаба қозонишни уддалади, фақат бу сафар ўртоқлик ўйинида.
Similar news
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Comments