Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  1 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  3 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  3 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Биласизми? "Сўғдиёна" Лушандан аввал Қосимовга таклиф юборган News

Биласизми? "Сўғдиёна" Лушандан аввал Қосимовга таклиф юборган

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Александр Мочиновни истеъфога чиқаргач дастлаб Миржалол Қосимовни жамоага таклиф этган.

Лекин "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов жамоани қийин шароитда ташлаб кетишни истамаганлиги боис "Сўғдиёна" таклифини қабул қилмаган.

Миржалол Қосимов яқинда сайтимизга берган интервьюсида ҳам жамоани оғир ҳолатда ташлаб кетиш унинг қоидаларига зид эканини алоҳида таъкидлаганди.

Миржалол Қосимов - Трансфер нархи, "4-рақам", энг катта маошини қаерда олгани ва ҳеч қаерда ошкор қилинмаган ҳақиқатлар (тўлиқ интервью)

Шундан сўнг жиззахликлар Сергей Лушан номзодига тўхталишган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, "Сўғдиёна" Лушан билан 3 ойлик битим имзолаган. Агарда натижалар яхши бўлса, Лушан "Сўғдиёна"даги ишини давом эттиради.

Бизга маълум бўлишича, "Сўғдиёна" ҳали Миржалол Қосимов номзодидан буткул воз кечгани йўқ ва келаси мавсумда яна Қосимовни жамоага таклиф этишга уриниб кўрмоқчи.

Бугун Ўзбекистон кубоги доирасида Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" айнан Лушан бошқараётган "Сўғдиёна"га қарши баҳс олиб боради.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика