Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

⚡️ Биласизми? Сергеев ўйнаётган “Тобол”да еврокубок гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳали имкон бор News

⚡️ Биласизми? Сергеев ўйнаётган “Тобол”да еврокубок гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳали имкон бор

Қозоғистоннинг “Тобол” клуби ЕЧЛ 2022/23 йилги мавсум 1-саралаш раундида икки ўйин (0:0, 1:5) натижасига кўра, "Ференцварош"га ютқазиб, мусобақа билан эрта хайрлашди.

Игор Сергеев жавоб баҳсида гол уриб, Чемпионлар Лигасида (саралаш+финал раунди) гол урган 6-ўзбекистонликка (маҳаллийлаштирилганлари билан бирга) айланди.

Бироқ, костанайликларда бу мавсум еврокубок гуруҳ босқичига чиқиш учун ҳали имкон бор. Жамоа Конференциялар Лигаси 2-саралаш раундига йўл олди. Уларга бу босқичда Гибралтарнинг “Линкольн Ред Импс” жамоаси рақиблик қилади. Дастлабки учрашув 21 июль куни, кейингиси эса 28 июлда ўтказилади.

“Тобол” ушбу босқичдан ўтса, 3-саралаш раунди ва плей-офф учрашуви қолади. Мусобақа янги мавсумининг гуруҳ босқичи эса 8 сентябрда старт олади.

Эслатиб ўтамиз, “Тобол” ўтган мавсум 3-квалификация раундида муваффақиятсизликка учраганди. Игор Сергеев эса ҳозирча Конференциялар Лигаси саралашида 4 та ўйин ўтказиб, 2 та голни ўз ҳисобига ёзишга улгурган.

Author : Eldor Akmurzayev
Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика