Latest news

08:54EЧЛ гуруҳ босқичини ҳал қилган "Қайрат" қанча ишлаб олди?  1 08:26EЧЛнинг 32 та жамоаси маълум  2 07:53"Қайрат" бош мураббийи тарихий натижадан сўнг нималар деди?  0 07:40Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" — "Машъал" 3:1  1 07:32Ўзбекистон кубоги. Бугун яна иккита ярим финалчи аниқланади  0 02:06Биринчи лига. "Пахтакор-Фарм"дан 9:1, "ТерДУ"дан 8:1, пойтахт дербисида дуранг ва бошқа натижалар  0 02:05ЕЧЛ. "Буде Глимт" ва Кипр клуби лига босқичига йўлланмани қўлга киритди  0 01:56U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор" йирик ҳисобда ютқазди, Андижонда голлар шоуси ва бошқа натижалар  0 01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  6 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  40 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  2 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  3 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  54 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1

Биласизми? “Реал” ҳали умуман “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган News

Биласизми? “Реал” ҳали умуман “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган

Бугунги тўқнашувлар тарихига назар солсак, қизиқ ҳолатларга такрор ва такрор дуч келамиз...

"Ливерпуль" - "Реал Мадрид"
Чемпионлар Лигаси "Б" гуруҳи 3-тур.
2 октябрь 2014. Стадион: "Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Никола Риццоли
Қанот ҳакамлари: Ренато Фаверани, Андреа Стефани
Захира ҳаками: Мауро Тонолини (Барчаси Италиядан)


Ёдингизда бўлса, “Ливерпуль” 2008/09 ЕЧЛ 1/8 финал босқичида Мадриднинг “Реал”ини икки ўйин натижасига кўра, 5:0 ҳисобида тор-мор келтирган эди.




Ўшанда Рафа Бенитес шогирдлари меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилган бўлсалар, ўша қизилларнинг собиқ мураббийи Кенни Далглиш сехри мўжизага қодир деган стадион “Энфилд Роуд”да йирик 4:0 натижаси қайд этилган.




Умуман олганда жамоалар шу вақтгача атиги 3 бор тўқнаш келган ва буни қарангки, уларнинг барчасида инглиз клуби зафар қучган. Шунингдек, мазкур баҳсларда “мерсисайдликлар” “қаймоқранглилар” дарвозасини 6 бор ишғол қилган, мадридликлар эса бир марта ҳам  гол ура олмаган.


Тахминий таркиблар:
Ливерпуль:
Миньоле – Джонсон, Ловрен, Шкртел, Морено – Джеррард, Аллен — Хендерсон – Коутиньо, Стерлинг, Лаллана

Реал: Касильяс – Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело – Кроос, Модрич, Иско – Родригес, Роналду, Бензема


Жамоага ёрдам бера олмайдиганлар: Фланаган, Сусо, Старридж – Бэйл, Коэнтрау, Хесе, Рамос

Майдонга тушиши сўроқ остида: Сахо (Ливерпуль)




Қизиқ бу сафар омад кимга кулиб боқар экан? Балотелли исмли “пассажири” бор “Ливерпул”гами ёки ажойиб спорт формасида бўлган ва бирин-кетин гол уриш бўйича рекордларни янгилаётган Роналду бошлиқ “Қироллик клуби” футболчиларигами?


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика