Latest news

16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  26 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  1 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  0 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  2 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  9 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  3 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  6 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  15

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти News

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти

Биринчи даврадан сўнг 10-поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби доим ўзига хослиги билан ажралиб турган.
Ўз вақтида Юрий Саркисян бу жамоани бошқарганида ҳамманинг эътибори қаратиларди. Энди бўлса “Нефтчи” ўзининг яна бир жиҳати билан одамлар эътиборини тортишга ҳаракат қиляпти. Назаримизда, бу жамоа ишлаётган мураббийлари сони бўйича олий лигада рекордчи ҳисобланади.

Ҳисоблаб кўрсак, ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий (!) ишлаётган экан. Жамоани Саркисян бошқарган пайтлари у кишига ака-ука Дўрмоновлар, шунингдек Сергей Лебедев ёрдам берарди. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан дарвозабонлар мураббийи ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, “Нефтчи” доим совринли ўринлар учун баҳс олиб борарди.

Ҳозир эса жамоа ўртамиёналар сафида юрибди, бунинг устига ҳали-бери соврин учун курашмаса керак. Лекин “Нефтчи” ўринбосарлари биринчи даврани биринчи ўринда тугатишди. Қизиғи шундаки, аксар ўринбосарлар жамоаларида кўпи билан икки мураббий ишлаётган бир пайтда “Нефтчи” ёшларида бешта мураббий ишламоқда. Шунда асосий таркибда олти нафар мураббийнинг фаолият олиб бораётгани ийдинлашади. 11та мураббий бу футболдаги битта таркиб деганидир. Қойил, лекин!   

АСОСИЙ ТАРКИБ
Мурод Исмоилов – бош мураббий
Алексей Евстафеев – катта мураббий
Сергей Лебедев – ёрдамчи мураббий
Андрей Фёдоров - ёрдамчи мураббий
Вячеслав Томилин – дарвозабонлар мураббийи
Шерзод Райимжонов – ёрдамчи мураббий

ЎРИНБОСАРЛАР ТАРКИБИ
Сергей Ковшов – катта мураббий
Валерий Седунов - ёрдамчи мураббий
Баҳром Ҳайдаров - ёрдамчи мураббий
Диёр Алижонов - ёрдамчи мураббий
Хислат Чилматов –дарвозабонлар мураббийи

Изоҳ: Рўйхатдан кимдир тушиб қолган бўлса узр сўраймиз.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика