Latest news

02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  0 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  1 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  2 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  1 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  5 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  3

Биласизми? Эктор Купер 11та ўйиндан сўнг ниҳоят ғалабага эришди News

Биласизми? Эктор Купер 11та ўйиндан сўнг ниҳоят ғалабага эришди

Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон - КХДР ўртоқлик учрашувидан сўнг иккита ижобий статистика кузатилди.

Биринчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ниҳоят 10та ўйинлик ғалабасиз сериясини йўққа чиқарди. Биз охирги марта ўтган йилнинг 6 июнь санасида Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Шундан бери ўнта ўйин ўтказган терма жамоамиз бирортасида ғалабага эришга олмаганди. 

Орадан бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб кеча вакилларимиз яна ғалаба қозонишди. Март ойидан бери энди йиғилган КХДР терма жамоаси 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Шундай қилиб Ўзбекистон МТЖ бир йилдан кўп давом этган ғалабасиз сериясига Эктор Купер қўл остида барҳам берди. 

Иккинчи қувончли хабар шуки, Эктор Купернинг ўзи ҳам 11та ўйиндан сўнг 12-баҳсини ғалаба билан тугатди. Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бу мураббий охирги 11та ўйиндан бери зафар қуча олмай келаётганди. Яхши биласиз, Купер бизгача Миср терма жамоасини бошқарган. 

У Миср бош мураббийи сифатида 2018 йил 8та ўйин ўтказиб, бирортасида ғалаба қозона олмади. Унинг бошчилигида мисрликлар ЖЧ-2018даги учала учрашувда мағлубиятга учраганини яхши биласиз. Купер охирги марта 2017 йилнинг 8 октябрида Конгони 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Шундан бери орадан бир йилдан сал кўпроқ вақт ўтиб у ҳам илк ғалабасини нишонлади. 

Нақадар бир-бирига мос терма жамоа ва мураббий, тўғрими? Аргентиналик мутахассис Ўзбекистонга келгач сентябрь ойида иккита учрашув ўтказиб бунда ҳам юта олмаганди. Ва ниҳоят 13 октябрь санасида бўлиб ўтган КХДРга қарши баҳсда Купер 11та ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди. 

Эктор Купернинг охирги ғалабасидан кечагисига қадар:

2017 йил
8 октябрь. Миср - Конго 2:1 (ЖЧ-2018 саралаш)
12 ноябрь. Гана - Миср 1:1 (ЖЧ-2018 саралаш)

2018 йил
23 март. Португалия - Миср 2:1 (Ўртоқлик учрашуви)
27 март. Миср - Греция 0:1 (Ўртоқлик учрашуви)
25 май. Қувайт - Миср 1:1 (Ўртоқлик  учрашуви)
1 июнь. Миср - Колумбия 0:0 (Ўртоқлик учрашуви)
6 июнь. Бельгия - Миср 3:0 (Ўртоқлик учрашуви)

15 июнь. Миср - Уругвай 0:1 (ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи)
19 июнь. Россия - Миср 3:1 (ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи)
25 июнь. Саудия Арабистони - Миср 2:1 (ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи)

6 сентябрь. Ўзбекистон - Сурия 1:1 (Ўртоқлик учрашуви)
11 сентябрь. Ўзбекистон - Эрон 0:1 (Ўртоқлик учрашуви)
13 октябрь. Ўзбекистон - КХДР 2:0 (Ўртоқлик учрашуви)

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика