Latest news

00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  0 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  0 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  2 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1

Бэйл "Реал"дан кетишини эълон қилди News

Бэйл "Реал"дан кетишини эълон қилди

Ҳужумчи Гарет Бэйл "Реал"дан кетишини эълон қилди.

32 ёшли уэльслик футболчи Мадрид клубида 2013 йилдан бери ҳаракат қилаётган эди.

"Буни жамоадаги олдинги ва ҳозирги шерикларимга, шунингдек мураббийларга, "Реал" ходимлари ва мени қўллаб қувватлаган мухлисларга миннатдорчилик билдириш учун ёзяпман. "Реал"га тўққиз йил олдин жуда ҳам ёш пайтимда орзуимни рўйобга чиқариш ва ушбу клубда ўйнашни хоҳлаб келганман. Мен "Реал" либосида, кўкрагимда "Реал" рамзида "Сантяьго Бернабеу"да ўйнашни, кубокларни қўлга киритишни ва буюк клубнинг бир қисми бўлишни хоҳлаганман. Ҳозир ортга қарар эканман, тўғрисини айтсам, орзуим рўйобга чиққанини кўряпман ва ҳатто ортиғи билан. "Реал"нинг бир қисми бўлиш ва биз биргаликда эришганларимиз - ажойиб тажриба ва буни ҳеч қачон унутмайман. Бу мен учун ғурур эди. Раҳмат!", - деб ёзди Бэйл ижтимоий тармоқда.

Ҳужумчи "Реал" таркибида 3 бор Ла Лига ғолиби, биттадан Испания Кубоги ва Суперкубоги, 5 бор Чемпионлар Лигаси, 2 бор УЕФА Суперкубоги ва 4 бор клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлди.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика