Бэйл “Реал”да яна икки мавсум қолса қанча ишлаб олади?
21 jul 2020 20:00
News
Бэйл “Реал”да яна икки мавсум қолса қанча ишлаб олади?
Гарет Бэйлнинг мадридликлар билан келишуви 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
У шартномасининг охиригача клубда қолишни режалаштирган.
Шундай бўлган тақдирда, “Реал” уэльслик вингерга қолган 2 мавсум учун жами 60 млн евро тўлайди. Клуб уни сотишни ўйламоқда, аммо футболчи бунга қарши ва ижарада ўйнашни ҳам хоҳламаяпти.
Аввалроқ, “Реал” мухлислари Гаретни якунланган мавсумнинг энг ёмон футболчиси дея тан олишганди. 31 ёшли футболчи мавсум давомида 20 ўйинда қатнашиб, 3+2 натижа кўрсатди.
Link :
Source : sport-express
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments