Бэйл "Ньюкасл"нинг таклифига қизиқмайди. АПЛ клуби унга "Реал" даражасида маош тўламоқчи
17 may 2020 00:24
News
Бэйл "Ньюкасл"нинг таклифига қизиқмайди. АПЛ клуби унга "Реал" даражасида маош тўламоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл "Ньюкасл"га ўтишни истамаяпти, деб хабар қилди AFP.
Аввалроқ инглиз клуби янги инвесторлар қўлига ўтгач Гарет Бэйл харид қилиниши ҳақида янгиликлар тарқалганди. ОАВдаги хабарларга кўра, "Ньюкасл" уэльслик футболчи учун "Реал"га 60 миллион евро, футболчининг ўзига эса Мадрид клуби даражасига маош тўлашга тайёр.
Бэйл жорий мавсум "Реал" таркибида 18 ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 3 гол, 2та самарали узатмани ёздириб қўйди. Унинг "Қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июль ойига қадар мўлжалланган.

Link :
Source : AFP
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments