Latest news

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  7 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  96 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

"Best Sport Media" натижаларни қайд этишда янги услубга ўтади News

"Best Sport Media" натижаларни қайд этишда янги услубга ўтади

12 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги "Best Sport Media"нинг айрим мусобақаларида бугундан бошлаб натижалар бошқача кўринишда берилади.

Яъни, учрашувда урилган голлар якуний қайдномадан "+" ва "-" шаклида кўрсатилади. 

"Мусобақадаги аксар натижалар қисқартириб ёзилади. Чунки бу ёшда ҳамма жамоа ҳам профессионал қатнашмайди. Аксар клублар энди йиғилган бўлса, айримларида малаканинг камлиги туфайли катта ҳисоблар бўлади. Аммо биз боланинг шу ёшдаёқ кўнглини чўктирмаслик учун натижаларни иккинчи "планга" суриб қўйгандик. Мураббий қолиб ота-оналар майдонда кўрсатма беришади. Ҳисоб ҳам уларга керак. Қисқартирилган натижаларни ўзлари учун муҳим деб биладиганлар учун аксар мусобақаларимизда энди "+" ва "-" белгиларидан фойдаланамиз. Яна бугун кечаги ўйин натижасидан келиб чиқиб ғолиб бўлган жамоанинг футболчиси, иккинчи жамоа аъзосини йирик ҳисобдаги натижаси билан калака қилаяпти. Секинлик билан бўлсада, фестиваллар аслида нима учун ўтказилинишини тушуниб етишади деган умиддамиз", - дейди мусобақа ташкилотчиси Нодирхўжа Юлдашев.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика