Latest news

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  0 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  0 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  8 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  10 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  7 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар News

Бешинчи олтин, янгиланган 13 йиллик тарих ва чемпион мураббийлар

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистонида ташкил этилган U-17 Осиё Кубогида олтин медалларга эга чиқди.

Ўзбекистон шу тариқа ўз тарихида иккинчи бор U-17 ёш тоифасида қитъа турнирида бош совринни боши узра кўтарди. Илк бор 2012 йил Дилшод Нуралиев бошчилигида Эрондаги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бундай натижага эришганди. 

Ўзбекистон U-17  ёш тоифасида учинчи бор финалга чиқди. Орадан 13 йил ўтиб бу ёшдаги терма жамоамиз яна қитъа мусобақаси финалида иштирок этди. Бу ишни шу пайтгача фақат Алексей Евстафеев ва Дилшод Нуралиев уддасидан чиққан эди. Улар сафига Ислом Исмоилов ҳам қўшилди. 

U-16 Осиё кубоги - 2010. Ўзбекистон

Ўзбекистон - КХДР 0:2

Бош мураббий: Алексей Евстафеев

Авлод: 1994 йиллар (Аббосбек Махсталиев, Тимур Ҳакимов, Жавлон Мирабдуллаевлар)

U-16 Осиё кубоги - 2012. Эрон

Ўзбекистон - Япония 1:1 (пен 3:1)

Бош мураббий: Дилшод Нуралиев

Авлод: 1996 йиллар (Сарвар Каримов, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов, Жамшид Болтабоевлар)



Яна бир факт. 2022 йилдан буён Ўзбекистонинг турли ёш тоифасидаги  терма жамоалари Осиё кубоклари финалида иштирок этиб келмоқда. Қуйида охирги йилларда финаллардаги натижалар келтирилган


U-23 Осиё кубоги - 2022. Ўзбекистон

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Авлод: 2001-2002 йиллар (Жасур Жалолиддинов, Ҳусайин Норчаев, Владимир Назаров)

  

U-20 Осиё кубоги - 2023. Ўзбекистон

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Бош мураббий:  Равшан Ҳайдаров

Авлод: 2003-2004 йиллар (Аббос Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов, Нодир Абдураззоқов)


U-23 Осиё кубоги - 2024. Қатар

Ўзбекистон - Япония 0:1

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Авлод: 2001-2002 йиллар (Жасур Жалолиддинов, Ҳусайин Норчаев, Владимир Назаров)


U-17 Осиё кубоги - 2025. Саудия Арабистони

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0

Бош мураббий: Ислом Исмоилов 

Авлод: 2008 йиллар (Неъматиллоҳ Рустамжонов, Мўминхон Баҳодирхонов, Жамшид Рустамов, Садриддин Ҳасанов, Асилбек Алиев)

1994 йилда қўлга киритилган ғалабадан буён ҳисобланганда бу мамлакатимиз терма жамоалари учун тўққизинчи финал, бешинчи олтин медал сифатида тарихдан жой олди. 

Исломбек Исмоилов бу кўрсаткични 32 ёшида амалга оширди ва терма жамоа билан чемпион бўлган энг ёш мураббийга айланди ва бу борада тўртинчи бўлди. Бунга қадар 3 нафар мураббийгина чемпионлик шохсупасига кўтарилган. Рекорд эса Равшан Ҳайдаровга тегишли (2 та). Тимур Кападзеда 2 та, Алексей Евстафеев. Аҳмад Убайдуллаевда 1 тадан кумуш медаль бор. 

Барча мураббийлар рўйхати эса қуйидагича:

Равшан Ҳайдаров 2 та олтин

Рустам Акрамов 1 та олтин

Дилшод Нуралиев 1 та олтин

Исломбек Исмоилов 1 та олтин

Тимур Кападзе 2 та кумуш

Аҳмад Убайдуллаев  1 та кумуш

Алексей Евстафеев 1 та кумуш

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика