Latest news

16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  0 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  12 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  2 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  1 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  1 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  6 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  7

Бешинчи дивизион клуби Франция кубогида сенсация қайд этди. Бош қаҳрамон — 35 ёшли ошпаз дарвозабон News

Бешинчи дивизион клуби Франция кубогида сенсация қайд этди. Бош қаҳрамон — 35 ёшли ошпаз дарвозабон

"Ницца" кеча Франция кубоги доирасида Франциянинг бешинчи дивизион клуби бўлмиш "Корт" билан учрашди.

"Корт" клубининг қизиқ жиҳати у Корсика ороли шарафини ҳимоя қилишидадир. Корсиканлар ўзларини тўлиқлигича француз ҳисоблашмайди. Уларда итальян тилига яқин бўлган кучли лахча бор. Кимдир умуман француз тилини рад этган ҳолда итальян тилида гапиради. Масалан, таниқли француз императори Наполеон Бонапарт корсикан бўлган. У болалигида итальян тилида гапирган ва 10 ёшни қарши олганида француз тилини ўрганишни бошлаган.



Шунингдек, "Корт" футбол клубининг жуда қизиқарли эмблемаси бор, у Корсиканинг бошқа бир клуби "Аяччо"никига ўхшаб кетади. Қизиқарлиси, "Корт" ўзининг таниқлироқ "укаси"дан икки йилга катта (клублар 1908 ва 1910 йилларда ташкиллаштирилган). "Корт" узоқ вақт ҳаваскор даражада Корсика ҳудудий чемпионатида ўйнаган. Клуб фақатгина 2020 йилга келиб юқорига одимлай олди.



Корсика клуби ўзининг камтарона статусига қарамай, "Ницца"га жанг таклиф қилди. Асосий вақт 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Шу билан бирга, "Корт" 11-дақиқада ҳисобни очди, "Ницца" эса битта кам бўлиб иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди ва унда "Ницца" (6:4) омадлироқ чиқди.

"Корт" Франция кубогидан Лига 1 вакилини чиқариб юборишга яқин эди ва бунда 35 ёшли дарвозабон Жак-Андре Люсианининг хизматлари катта. У SofaScore статистик портали маълумотларига кўра 16та сейв қайд этган!

Люсиани ҳеч қачон юқори даражада ўйнамаган, унинг асосий иши "A La Pasta Corte" деб номланадиган оилавий ресторанда ошпазлик. Жак-Андре катта эҳтимол билан яхши тайёрлайди: TripAdvisor сайтида рестораннинг баҳоси 4,5. У ерда асосан итальян ошхонасида таомлари тортилади.



Француз матбуоти Жак-Андренинг иштирокини қайд этди. Ҳаттоки "Ницца" расмий сайти уни "тўхтатиб бўлмас" дея атаган ҳолда дарвозабонга "респект" айтди. "Corse Matin" корсикан сайти Люсианини "баҳайбад" деб атади. Люсиани SofaScore талқинига кўра олиш мумкин бўлган энг юқори баҳони олди – 10,0.


Ошпаз дарвозабоннинг ўйиндаги ҳаракатларини албатта томоша қилинг:



Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика