Latest news

18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  3 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  40 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  21 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0

Беш карра Европа чемпиони Испания U-21 терма жамоаси Тошкентга келади. Бу қандай амалга ошди? News

Беш карра Европа чемпиони Испания U-21 терма жамоаси Тошкентга келади. Бу қандай амалга ошди?

Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.

Мазкур учрашув 13 октябрь санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

13 октябрь

Ўзбекистон – Испания  


Яқиндагина, 8 июль куни якунига етган U-21 Европа чемпионатида Испания терма жамоаси финалга қадар етиб борди ва Англияга имкониятни бой берди. Ушбу мусобақада 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этишди. Навбатдаги U-21 Европа чемпионати икки йилдан сўнг, Словакияда бўлиб ўтади. Янги ташкил этилган (2002 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат) Испания U-21 сентябрь ойида мана шу мусобақага саралаш баҳсларини бошлайди. Испания гуруҳда Бельгия, Шотландия, Венгрия, Мальта ва Қозоғистон билан куч синашади. Тақвим бўйича 17 октябрь куни Испания ёшлари Қозоғистон меҳмони бўлади.

"Испанияни Тошкентга олиб келиш қийин бўлмадими? Йўқ, қийин бўлмади. Биз ишимиз давомида Европа, Америка, Африка қитъасида ўйнайдиган турли ёшдаги терма жамоалар, аёллар, футзал жамоаларининг тақвимини доимий ўрганиб борамиз. Испаниянинг тақвимини ўрганиб чиқдик ва октябрь ойида Қозоғистонга Европа чемпионати саралаши доирасидаги расмий ўйинга келишини билдик. Тўғридан тўғри, агентларсиз Испания футбол федерациясига хат билан чиқдик ва уларни Қозоғистонга боришдан олдин Тошкентга таклиф қилдик. Улар стандарт шароитлар асосида рози бўлишди, яъни учиб келиш улардан, биз томондан яшаш харажатлари. Тўғри четдан барчаси осондек кўриниши мумкин, бироқ бундай вазиятда рақибларнинг режаларини олдиндан кўра билиш ҳам керак", - деди ЎФА халқаро бўлим раҳбари Шерзод Игамбердиев.

Маълумот учун, Испания U-21 тоифасида беш марта (1986, 1998, 2011, 2013 ва 2019 йиллар) Европа чемпиони бўлган. Бу борада испанлар Италия билан бирга рекордчи ҳисобланади.

2019 йил Бразилияда U-17 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Унда 2002 ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат Испания терма жамоаси ҳам иштирок этган ҳамда чорак финалга қадар етиб борганди. Ўшанда таркибда Педри ("Барселона"), Илайш Мориба ("РБ Лейпциг"), Йереми Пино ("Вильярреал"), Рафа Марин ("Реал Мадрид Б"), Пабло Морено ("Маритму") каби футболчилар бўлганди. Лекин октябрь ойида шу футболчилар келади дегани эмас, ҳозирги бош мураббий қайси футболчиларни Қозоғистон билан баҳсга чақирса ўшалар Тошкентга келади.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика