Бернардески Райоланинг хизматидан воз кечди. Унинг янги агенти - Федерико Пасторелло
18 nov 2021 16:28
News
Бернардески Райоланинг хизматидан воз кечди. Унинг янги агенти - Федерико Пасторелло
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески агентини ўзгартирди.
Футболчи Мино Райола билан ҳамкорликни тўхтатди ва Федерико Пасторелло билан шартнома имзолади.
"Бу олдинроқ рўй бериши керак эди, аммо баъзида яхши нарсалар учун кўпроқ вақт талаб қилинади! Мен ғурур билан Бернардескининг P&P Sport Management билан шартнома имзолаганини хабар қиламан! Оилага хуш келибсан", - деб ёзди Пасторелло ўз инстаграм саҳифасида.
Ўтган ҳафтада "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур ҳам Райоланинг хизматидан воз кечган эди.
Бернардескининг Турин клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
Link :
Source : instagram.com/fedepastorello
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Comments