Latest news

17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  0 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  4 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  7 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0

Берлинда ўзбек футбол байрами ўтказилди News

Берлинда ўзбек футбол байрами ўтказилди

15 май куни Германияда яшаётган ватандошларимиз учун ёдда қоладиган кун бўлди десак муболаға бўлмайди.

Айнан шу куни Германиянинг Берлин шаҳрида анъанага айланиб улгурган, Европа давлатларида истиқомат қилаётган ва таҳсил олаётган 200 дан ошиқ ўзбекистонликлар ўртасида  тўртинчи маротаба футбол турнири бўлиб ўтди. Ушбу турнир "Давра" ўзбек-немис маданий жамияти ташаббуси ва Ўзбекистон Республикасининг Берлин шаҳридаги Элчихонаси кўмаги остида юқори савияда ташкил қилинди.





Жами 12 жамоадан иборат бўлган 2 гуруҳда турнир кубогини қўлга киритиш учун шиддатли ва қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди. Турнирда Германия давлатининг Мюнхен, Дортмунд, Франкфурт; Триесдорф ва Берлин шаҳри жамоаларидан ташқари Чехия давлатидан Прага жамоаси ҳам  иштирок этди. Мусобақада фаҳрли 3-ўринни "ФК ТИИМ" (Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институти) ва "ФК Ниҳол" жамоалари, 2-ўринни Рҳеин Маин Юнайтед жамоаси ва турнир кубогини Мюнхен жамоаси қўлга киритди.



Бундан ташқари ташкилотчилар томонидан турнирнинг энг яхши дарвозабони ва энг яхши ўйинчиси аниқланиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

"ФК Ниҳол" жамоаси ярим финал баҳсида турнир ғолиби Мюнхен жамоасига мағлубиятга учраган бўлсада, жамоанинг бу йилги натижасидан қониқиш ҳосил қилишди. Мазкур футбол жамоаси Берлин шаҳрида ташкил этилган "Ниҳол" ўзбек-немис маданий ва илмий жамияти негизида ташкил қилинди. Жамоада Германиянинг турли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва жамият аъзолари тўп тепишди.




Турнир давомида қатнашчилар учун ўзбек миллий таоми ош тортиқ қилинди.

Турнир сўнгида ғолиб жамоа "ФК Мюнхен" ҳамда 2-ўрин соҳиби "ФК Рҳеин Маин Юнайтед" жамоларига медаллар топширилди. Бундан ташқари "ФК Мюнхен" жамоасига Европада чемпионлар лигаси кубоги шаклида тайёрланган кубок ҳам топширилди.





"Давра" ўзбек-немис маданий жамияти томонидан уюштирилган ушбу тадбир Европада истиқомат қилиб келаётган ватандошларни бир жойга тўплаш ҳамда байрамона кайфиятда кунни биргаликда ўтказишда катта ҳизмат кўрсатди. Ушбу турнир келаси йил ҳам ташкил қилиниши ташкилотчилар томонидан таъкидлаб ўтилди.

Абдурашид Насирдинов
Берлин, Германия

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика