Latest news

23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  0 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  3 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  20 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  12 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  15 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  37 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  2 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1

Breaking news. Сергей Ковшов - "Нефтчи" бош мураббийи News

Breaking news. Сергей Ковшов - "Нефтчи" бош мураббийи

Жорий йил яна супер лигада иштирок этиши маълум бўлган "Нефтчи"да жиддий ўзгаришлар бошланди.

Бугун Фарғона вилояти ҳокимиятида вилоят футбол ассоциацияси ходимлари, вилоятдаги профессионал футбол клублари раҳбарлари ҳамда мураббийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала, вилоятнинг бош жамоаси "Нефтчи" жамоасига янги раҳбарият ва бош мураббийни тайинлаш бўлди.

Айтишларича эндиликда "Нефтчи" клуби натижаларига бош мураббий Сергей Ковшов жавобгар сифатида тайинланган. Унга Абдумалик Ҳакимов, Баҳром Ҳайдаров, Илҳом Зайлобиддинов ва Ҳислат Чилматов ёрдам берадиган бўлди.

Таркибга ҳам "Цементчи" футболчилари ёппасига кўчиб ўтиши кутилмоқда. Шу боис Қувасой жамоасининг кейинги тақдири сўроқ остида турибди. Эртага клуб раиси ва янги мураббийлар штаби жамоага таништирилиб, расман эълон қилинади.

Rating: -74   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика