Latest news

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  187 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  16 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Бердиёр Маъмуров: "Биргина оддий хато мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди" News

Бердиёр Маъмуров: "Биргина оддий хато мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлди"

Про лига 13-турдан ўрин олган "Зомин" - "Нефтчи"(2:4) учрашувидан сўнг мезбон жамоа мураббийи Бердиёр Маъмуров фикрларини билдириб ўтди.

"Жанговар ва ҳужумкор ўйин бўлди. Йигитлар майдонга ютуқ учун чиқишганди. Ҳисоб 0:2 бўлиб турган вақтда гол уриб мувозанатни тикладик. Ўйинда устунликни ҳам ўз томонимизга оғдиришга ҳам эришдик. Дарвозабонимизнинг оддий хатосидан кейин рақиб ҳисобда олдинга ўтиб олди, бу эса футболчиларнинг руҳан тушкунликка тушишига сабаб бўлди. Охирги дақиқалар, юқори темп ҳолатида биз буни топиб бера олмасдик. Биргина оддий хато катта мағлубиятга сабаб бўлди",- дейди Бердиёр Маъмуров.

- "Зомин" биринчи рақам остида ўйнади ва қарши ҳужумларда гол ўтказиб юборди. Бу жамоанинг ҳимоя чизиғини заифлигини англатадими?
- Жамоамизда ёш футболчилар бор. Албатта, бундай пайтда тажрибасизлик панд бериши мумкин. Ҳимоячиларимиз ёш ва нисбатан тажрибасиз. Мудофаа чизиғимизда камчиликлар борлиги рост.

- Бош мураббийнинг матбуот анжуманига кирмаслигини боиси нимада?
- Мураббий ҳам ёш ва умидли. Катта мақсадлар билан жамоага келган. Хатолар устида ишлаяпмиз. Йигитлар ҳаракат қиляпти. Вазиятлар содир этяпмиз, темп бор, жанговарлик бор. Лекин натижа йўқ. Мураббий айтганимдек ёш, ҳар бир ўйинда ютиш учун ҳаракат қиляпти. Ўзи шакллантира олмаган жамоага келиш ҳар қандай мураббийга ҳам оғир. Раҳбарият олдида жавобгарлик бўлади, масъулияти катта. Балки, шу нарсаларга бардош бера олмаётгандир.

- Жамоада молиявий ҳолат қандай? Эшитишимизга қараганда ойлик маошлар берилмоқда...
- Ойлик маош олиб келинди. Мукофот пуллари икки ҳисса берилиши айтилганди. Бугун ютганимизда йигитларни рағбатлантирардик. Лекин, жамоанинг олдида қарздорлик йўқ. Маошлар вақтида бериляпти. Овқат, ётоқхона ва бошқа камчиликлар йўқ. Майдонимиз ҳам ажойиб. Фақат ишлаш керак.

- "Зомин"нинг сўнгги поғонада бораётганига асосий сабаб нима?
- Футболчилар ўртасида ҳамжиҳатлик яхши. Иккинчи даврада ёш футболчиларни кўпайтирдик. Ёшлар билан жамоани шакллантиришни мақсад қилдик. Кўп тажрибали футболчиларни жалб қила олмадик.

- Шерзод Жалилов бугун нима учун майдонга тушмади?
- Унда жароҳат бор. Шерзод Жалиловнинг ўрни билиняпти. Лекин, соғлиғи ва жароҳати майдонга тушишига ҳалақит бермоқда.
"Мухлисларбоп ўйин бўлди деб ўйлайман. Икки жамоа ҳам ҳужум қилди. Мураббийимиз айтганидек дарвозабонимизнинг кичкина хатоси ўйинни ўзгартириб юборди. Ютишимиз мумкин бўлган учрашувда футболчилар руҳан синиб қолишди",- дейди Абдумутал Турсунқулов.

- Жамоанинг ярим ҳимояси кучли. Лекин, дарвоза ва ҳимоя чизиғи заиф деган фикрга қандай қарайсиз?
- Жамоа деганда умумий қаралади. Ҳимоя ёки ҳужум деб ажратилмайди. Гол ўтказиб юборилган вазиятда бизнинг ҳам айбимиз бор, қаердадир ярим ҳимоячилар улгуришмади. Фақат ҳимояни кучсиз дейиш нотўғри бўлади.



Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика